Xushnudbek.uz dan repost
❓Хорижий олий таълим муассасасини танлаганда нималарга эътибор қаратишим лозим?
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов бу ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди:
Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:
👉 аввало, ташкилотнинг ОТМ сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
👉 кейинги энг муҳим талаб таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак;
👉 бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 4 йил, сиртқи таълим камида 5 йил, магистратура эса камида 2 йил муддат қилиб белгиланган;
👉 шунингдек, пандемия вақтида жорий этилган карантин режими сабабли юртимиздаги олий таълим муассасаларида таълим жараёнлари масофавий шаклга ўтказилган. Ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган баъзи консалтинг ташкилотлари ўз рекламаларида масофадан таълим берувчи хорижий олий таълим муассасаларини «дипломи Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинади» каби асосланмаган маълумотлар билан тарғиб қилишмоқда.
❗️Тарқатилган бу каби нотўғри маълумотлар эса хорижий дипломнинг мамлакатимизда тан олинмаслиги оқибатида фуқароларимизнинг келажакда турли сарсонгарчиликларга дуч келишларига сабаб бўлади. Мазкур масала бўйича абитуриентлар ёки уларнинг ота-оналари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@Uztdibot)га ёки (71) 231-07-53 рақамига мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
👉 @xushnudbek 👈