Janob Hechkim

@focus_oddiyfikr Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Атрофдаги ишларга минг бир фикр
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
16.09.2019 16:19
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
3
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Ko‘rishlar
Ko‘rinishlar dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
E’lonlarning o‘rtacha qamrovi va ERR%
O‘rtacha qamrov va ERR dinamikasi haqidagi ma’lumotlar
kanal qo‘shilganidan keyingi kuni paydo bo‘ladi
Kanalning repost va eslovlari
27 ta kanal eslovlari
2 ta e’lonlar eslovlari
16 ta repostlar
Ҳақиқат онлайн
24 Oct, 12:02
Ҳақиқат онлайн
22 Oct, 18:44
Ҳақиқат онлайн
22 Oct, 18:44
Ҳақиқат онлайн
22 Oct, 18:44
Ҳақиқат онлайн
22 Oct, 18:44
Ҳақиқат онлайн
18 Oct, 13:45
Develop.uz
Develop.uz
Develop.uz
Develop.uz
10 Oct, 17:02
Develop.uz
Develop.uz
9 Oct, 09:31
Ҳақиқат онлайн
Jurnalistika.Uz
Mapograph
Jurnalistika.Uz
Develop.uz
Ҳақиқат онлайн
25 Sep, 13:15
Ҳақиқат онлайн
Ҳақиқат онлайн
20 Sep, 08:56
Ҳақиқат онлайн
19 Sep, 10:06
Ҳақиқат онлайн
18 Sep, 15:47
Radjabooov
Radjabooov
Ҳақиқат онлайн
18 Sep, 12:27
Ҳақиқат онлайн
Ҳақиқат онлайн
17 Sep, 16:48
Ҳақиқат онлайн
Ҳақиқат онлайн
17 Sep, 13:43
Ҳақиқат онлайн
17 Sep, 08:38
Ҳақиқат онлайн
16 Sep, 15:44
@focus_oddiyfikr iqtibos olgan kanallari
Eslov va repostlar topilmadi
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Janob Hechkim 16 Sep, 15:41
GM ходимлари иш ташлади

“General Motors” компаниясининг АҚШдаги тахминан 49 000 ходими иш ташлаш эълон қилди.
Бунга жамоавий шартнома борасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Айтишларича, 12 йилдан бери бунақаси бўлмаган эди. Компания ходимлари ойлик маошларининг оширилиши ва ижтимоий ҳимоя учун пул маблағларининг кўпайтирилишини талаб қилишяпти.

Ўзбекистондаги GM заводида эса тинчлик. Биздаги ишчиларнинг ойликлари кўнгилдагидек бўлса керак. 💰

Бизни кузатиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 15:24
МАҚСАД – УРУШНИ ТЎХТАТИШ
Украина президенти Владимир Зеленский юқори лавозимдаги асосий мақсад ва вазифаси “урушни тўхтатиш ва босиб олинган ерларни қайтариш” эканини айтиб ўтди. У Киевга ташриф буюрган Словакия президенти Зузана Чапутова билан музокаралар якунида ўтказилган брифингда бу ҳақда маълум қилди.
- Россия халқаро ҳуқуқ меъёрларини инкор этишни тўхтатмагунча Европа ўзини хавфсиз ҳис этолмайди. Биз сизлардан дипломатик ва санкциявий ёрдамлар кутиб қоламиз. Биз оккупация қилинган ерларимиз ва Қримни нафақат сўз билан, балки бошқа усулларни қўллаган ҳолда қайтариб олиш учун курашамиз, - деди Зеленский.

Бизни кузатиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 14:44
РАҲИМБЕРДИ ДОМЛА НЕГА КЎРИНМАЙ ҚОЛДИ?
Бундан бир муддат аввал расмий ва норасмий сайтларда Тошкент шаҳар бош имом-ҳатиби Раҳимберди Рахмоновнинг ишдан олингани маълум қилинди. Бу хабарларнинг аксариятида Раҳимберди домла пойтахтдаги “Минор” масжиди имомлигини сақлаб қолгани айтилганидан ҳам хабарингиз бор.
Бироқ, кейинги пайтлар юртимиздаги минглаб мўмин-мусулмонларнинг катта эътиборини қозонган имом-хатибнинг мазкур масжиддаги фаолияти ҳам шубҳа остида экани ойдинлашди.
Хўш, домла Раҳмонов қаерда? Унинг вазифасидан четлатилишига нима сабаб бўлди? У билан боғлиқ миш-мишлар наҳотки рост бўлса?
Биз шу ва шу каби саволларга жавоб излашга уриниб кўрдик. Каналимизни кузатиб борсангиз, яқин фурсатларда бунга ойдинлик киритилади.

Бизни кузатиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 14:21
Яқин Шарқда бутун дунёни хавотирга солган ва катта урушга олиб келиши мумкин бўлган воқеалар шиддат билан авж оляпти. 10 га яқин дронлар саудияликларга тегишли бўлган нефтни қайта ишлаш объектларига ҳужум уюштирди ва бунинг оқибатида мамлакатда “қора олтин”ни қайта ишлаш салоҳияти 50% га тушиб кетди. Ўз навбатида бу воқеа жаҳонда нефть нархининг ошишига сабаб бўлди. Анъанага мувофиқ, АҚШ бу ишларда Эронни айблади, Саудия Арабистони эса ўз аскарларини юқори шай ҳолатга келтирди. Айбни Ямандаги хусийлар ташкилоти ўз бўйнига олди.
Россияда мана бундай латифалар тарқалди:
- Эшитдингизми, нефтни нархи ошаркан. Энди мамлакатимизда йўллар яхшиланади, янги мактаблару касалхоналар қурилади, тўғрими?
- Йўқ, нефть сотиб кун кўрувчи миллионерлар кўпаяди.
😄

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 14:10
АҚШ, Нью-Йорк, 1932 йил.
Бу америкаликлар 87 йил аввал қурган биноларга биз бугун ҳавас билан қараб ўтирибмиз. Ҳечқиси йўқ, эрта-индин ситиларимиз битиб қолади. Анави “Мурад билдинг” қураётган 55 қаватлиси тайёр бўлса борми – биздан зўри бўлмайди. 😊

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
Janob Hechkim 16 Sep, 12:17
Хасталик шукрини қилгин токи ўлмасдан бурун... 🧐

Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасидаги ёзувлар тахтасидан.

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
Janob Hechkim 16 Sep, 09:34
Молия институти раҳбарияти учун махсус чиқарилган пайпоқ 😂

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
Janob Hechkim 16 Sep, 09:00
Футбол бўйича Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Сол Кемпбелл яқинда берган интервьюларидан бирида: “Мен терма жамоа сардори бўлишим керак эди, лекин қора танли бўлганим учун мени сайлашмаган”, - деди.
Қизиғи шундаки, ўша пайтда терма жамоа сардори Пол Инс эди – қора танли футболчи 😅

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
Janob Hechkim 16 Sep, 08:47
Халқ учун навбатдаги “қулайлик”
“2019 йил 1 октябрдан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3% миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгиланди”.
Хабарнинг сарлавҳасини ўқиб, энди машина олсак 3% ютарканмиз деб ўйладим. Аслида ўша маблағ барибир тўланади, фақат бир парча қоғоз ва бир халта пул кўтариб тегишли идорага бормайсиз - автосалоннинг ўзида тўлаб қўя қоласиз. Бу ҳам “харидорлар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Раҳмат, халқни ўйлаб роса изланяпсиз. Ана ўша 3 фоизни бекор қиворсанглар янада кўпроқ раҳмат эшитардинглар.

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 08:21
Афғонистонда вазият қандай?
Бугунги кунда Афғонистонда АҚШнинг 14000 та, НАТО ва унинг ҳамкорларининг эса 17000 га яқин аскарлари бор. Уларнинг асосий вазифаси мамлакатдаги хавфсизликни таъминлаш, оддий фуқаролар ўлимининг олдини олиш. Шунга қарамай, бегуноҳ аҳоли орасида қурбонлар сони ортиб боряпти. БМТ маълумотларига кўра, 2018 йилда 3804 нафар одам уруш оқибатида оламдан кўз юмган, бу 2017 йилга қараганда 11 фоизга кўп, демакдир. Улардан 927 нафари болалар.
Эътиборга молик тарафи, 2019 йилнинг дастлабки чорагида НАТО ва бошқа халқаро ҳарбийлар томонидан ўлдирилган фуқаролар сони Толибон ва шунга ўхшаш қуролланган гуруҳлар тарафидан ўлдирилган одамлар сонидан ошиб кетган!
Толибонлар билан музокара ўтказиш ва уларга тўн кийдиришни қоралаб чиққанлар, негадир АҚШ ва НАТОдан ҳам юз ўгириш, улардан қўл бериб кўришмаслик ҳақида бонг уришмадими?
Юқоридаги харитада Афғонисонни ким бошқараётганини кўриш мумкин. Мамлакатнинг 229 тумани ҳукумат томонидан бошқарилади. Бу эса жами майдоннинг бор-йўғи 56,3 фоизи демакдир. Ҳудуднинг 14,5 фоизи Толибонлар қўлида, 29,2 фоизи эса ҳеч кимга тегишли эмас!
Россия ҳукумати тарқатган ҳисоб-китобларга қараганда эса, Толибонлар бугун давлатнинг деярли 50 фоизини ўз назоратида остида ушлаб турибди.
Навбатдаги сайловларда Толибон ҳам қатнашиши ва улар яқин келажакда ҳокимият тепасига келиши мумкинлигини инобатга оладиган бўлсак, улар билан ҳар тарафлама алоқаларни риволантириш – вазиятни назорат остида ушлаб туришда қўл келади.

👉 Бизга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAE5Ba_AbDmdjBalQWw
To‘liq o‘qish
Janob Hechkim 16 Sep, 08:21
Janob Hechkim 15 Sep, 19:57
Janob Hechkim 13 Sep, 16:24
“Сассиқ телефонларингиз бошингизда қолсин”
"Washington Post Express" газетасининг сўнгги сони ана шундай сарлавҳа билан чоп этилди. Газета ўзини-ўзи қоплай олмай қолган ва энди фақат электрон кўринишда чиқарилади.
Janob Hechkim 13 Sep, 16:14
Janob Hechkim 13 Sep, 16:11