📚 Fotih.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу каналда сиз азизларимизга Одил Фатҳуллоҳ ўғли Исматуллаевнинг шахсий фикр-мулоҳазалари, мутафаккирлардан иқтибослар, шунингдек, ҳаётий долзарб мавзуларга доир ўгитлар ва тавсиялар ҳам ўрин олади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


☪️Қадр кечаси дуоси

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"

"АЛЛОҲим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"


ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.


ОТАНИНГ НАСИҲАТЛАРИ!

Жоним қизим!
Фидоий бўл; лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.

Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!

Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.

Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.

Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!

Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!

Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!

Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!

Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларинг қийматини йўқотма.

Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим...


Видолашув кўз билан севганлар учундир. Чунки қалбдан севганлар асло айрилмасдир.

Жалолиддин Румий.

📚 https://t.me/fotihuz


1950-1960 йилларда Туркия Бош вазири бўлиб ишлаган Али Аднан Эртекин Мендерес 1960 йилнинг 28 майида генерал Жамол Гурсал ( туркчада: Cemal Gürsel) бошчилигида уюштирилган ҳарбий-давлат тўнтариши натижасида ўз лавозимидан озод қилинади.

Ҳарбийлар томонидан тайинланган суд ҳукми билан Аднан Мендерес 1961 йил 17 сентябр куни Имроли oрoлида қатл қилинган.

Матбуот материаллари асосида Саид АСКАР тайёрлаган


#ТАРИХДА_БУГУН
17 СЕНТЯБР- Машҳур турк сиёсатчи, Туркия Бош Вазири АДНАН МЕНДЕРЕС қатл қилинган кун. 1899-1961.

БУЛАШИҚХОНАДА ЙИҒЛАГАН БОШ ВАЗИР

Ўтган асрнинг ўртасида Туркия Бош вазири лавозимини эгаллаган Аднан Мендерес (туркчада: Ali Adnan Ertekin Menderes ) 1952 йилда НАТО йиғилишида иштирок этиш учун Францияга сафар қилади. Парижга етиб келгач, Мендерес Туркиянинг шу ердаги элчисини чақириб: “Юртимизнинг ва мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Абдулҳамид Сонийнинг оила аъзолари Парижга сургун қилинган деб эшитгандим. Ғайриюртда улар қандай кун кечирмоқдалар, нима билан машғуллар?” – деб сўрайди.
Шунда элчи султон оиласининг тақдиридан бехабар эканлигини айтади. Бу жавобдан жунбушга келган Аднан Мендерес элчига: “Сенга 24 соат муҳлат! Ё султон оиласининг манзилини топиб келасан, ёки истеъфо ҳақидаги аризанг билан келасан!” –деб, шарт қўяди.

Бироз вақт ўтгач, Туркиянинг Франциядаги элчиси сўнгги халифа ва султон Иккинчи Абдулҳамид оиласининг Париждаги истиқомат манзилини топиб келади. Шундан кейин Туркия Бош вазири Аднан Мендерес шу манзилга ўзи йўл олади.

Иккинчи Абдулҳамиднинг оиласи истиқомат қилаётган уйга келгач, Аднан Мендерес султоннинг оила аъзолари ишда эканликларидан хабар топади ва уларнинг иш жойига йўл олади. Ватанидаги сўнгги султоннинг оила аъзоларини излаб, Туркия Бош вазири Париж чеккасидаги бир кафе булашиқхонасига (идиш-товоқ ювиш хонасига) келиб қолади ва жуда изтиробли бир манзаранинг гувоҳи бўлади: мусулмонларнинг сўнгги ҳалифаси султон Иккинчи Абдулҳамиднинг оила аъзолари – султоннинг рафиқаси Мушфиқа хонимдан туғилган 60 ёшидаги қизи Ҳамида Ойша Султон хоним ва султон оиласининг бошқа аъзолари – французларнинг кирларини ювардилар.

Кўзёшлардан ўзини тута олмаган Аднан Мендерес Ҳамида Ойша Султон хонимнинг қўлларини ўпиб: “Онам, мени кечиринг, олдингизга кеч келдим!” – дейди ва йиғлаб юборади. Шунда султон оиласининг Францияга сургун қилинганига ўттиз йил тўлгандан кейин ташриф буюрган миллатдоши ва ватандошига қарата Ойша хоним: “Сиз кимсиз?” – дейди. Аднан Мендерес: “Мен Туркия Бош вазириман” – дегач, Усмонли хонимлари ҳам йиғлаб юборишади.

Франция сафари ниҳоясига етгач, Аднан Мендерес Туркияга қайтади. Ва мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Жалол Байарга мурожаат қилиб: “Мен Парижда Усмонли оиласининг хонимлари французларнинг кирларини юваётганига гувоҳ бўлдим. Ғайридинлар султонимиз хонимларини камситиш учун шундай ишга қўйганига шубҳам йўқ. Бу ҳол мусулмон ва турк учун исноддир. Шу сабабдан мен уларни авф қилиб, Туркияга қайтариш ҳақида қарор чиқармоқчиман” – дейди. Бош вазирнинг бу гапларидан қўрқиб кетган президент: “Аднан бей, жим. Бу ҳақда бошқа оғиз оча кўрманг. Бу гапингиз камолист газетачилар ёки анави ҳарбийларнинг қулоғига чалинса, улар ғала-ғавур кўтариб, ҳарбий тўнтариш уюштириб, сиз билан мени қатл қилишади” – дейди.

Ана шунда Аднан Мендерес чўнтагидан бир қоғоз чиқаради ва президент Жалол Байарга узатади. Бу қоғоз Бош вазирнинг истеъфо сўраб ёзган аризаси эди. Президентнинг: “Бу истеъфонинг сабаби нима?” – деган саволига жавобан Аднан Мендерес тарих китобларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган мана бу сўзларни айтади:

“Ғайри юртларда ғайридинларнинг кирини ювишдек паст ишларда хор бўлиб юрган оналари ва оталари, болалари ва қизлари бор юртга раҳбар бўлишдан ор қиламан”.

Сўнгги халифа Абдулҳамиднинг оила аъзоларини авф қилиб, Туркияга қайтариш масаласи кейинчалик мамлакат парламентида кўриб чиқилади ва ижобий ҳал қилинади. Бош вазир Аднан Мендерес Усмонли хонимлари Туркияга қайтганидан кейин ҳам уларнинг ҳолидан доим хабар олиб турди.

Аднан Мендерес 1899 йили аслан қрим татар бўлган оилада туғилган. Ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган. Мустафо Камол Отатурк тарафдорлари бўлган камолистларнинг Жумҳурият Халқ Партияси (ЖҲП) аъзоси бўлган, аммо 1945 йили партия сафидан ҳайдалган. Шундан кейин у бир неча сафдошлари билан ЖҲПга муҳолиф бўлган Туркия Демократик Партиясига асос солади ва ушбу партия билан 1950, 1954 ва 1957 йиллардаги парламент сайловларида ғалаба қозонади.




Qiyinchiliklar sizni Allohga yaqinlashtirish uchun yuborildi, umidingizni yoʻqotish uchun emas!...

https://t.me/fotihuz






«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқара олурсиз?!» 

https://t.me/fotihuz


Умр ўтар, вақт ўтар.
Хонлар ўтар, тахт ўтар.
Омад ўтар, бахт ўтар...

@fotih.uz




ТАҚВИМ ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН


Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Тумайр, Судайр, Қосим, Табук минтақаларида бугун янги ой – ҳижрий 1444 йил Рамазон ҳилолини кўриш имкони бўлмагани хабар қилинди.

Бошқа минтақаларда ҳам ҳолат шундай бўлиб, ой кўринмаса, Рамазон ойи индинга, 2023 йил 23 март, пайшанба куни бошланади.


#Биласизми?

Шайх Усмон Тоҳа. Бу инсон ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Насаби Шом юртига тақаладиган саудиялик Усмон Тоҳа машҳур "Мадина Мусхаби" ҳаттоти. У Мадина шаҳрида жойлашган Қирол Фахд босмахона мажмуасида 1988 йилдан бери ишлайди. Унинг биринчи қўлёзмаси яъни Мусхаби 1970 йилда ёзилган. Ҳозирги кунгача ушбу Мусхаб 200 000 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган. 2020 йилгача Усмон Тоҳа 12 хил Мусхабни кўчирган. Битта Мусҳабни қўлда ёзиш учун ўртача 3 йил кетади.

https://t.me/fotihuz


https://t.me/fotih

Маккадаги Масжудул Харамда овоз кучайтиргичлар билан 120 га яқин инженер ва техник ходим фаолият олиб боради. Бу эса овоз бир маромда бутун масжидда тенг этилишини таъминлайди. Ушбу масжидда 7000 та овоз кучайтиргич (колонка) мавжуд. Бу эса дунёдаги энг катта аудио студио ҳисобланади.


https://t.me/fotihuz
БОЗОРГА КИРИШДАГИ ДУО
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри, ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ёзади ва ундан милён ёмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Уни милён даражага кўтаради ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Имом Муслим ривоят қилган. ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳга энг маҳбуб юртлар, масжидлардир. Аллоҳга энг мағзуб юртлар, бозорлардир», деганлар.
Бозорларнинг Аллоҳ таоло энг ёмон кўрган жойлар бўлиши, одатда, уларда ёлғон, алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейиш содир бўлиб туришидандир.
Исломда савдо-сотиқ ишларида ҳалол-пок бўлишлик қаттиқ тарғиб қилинади. Алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейишлик, савдо-сотиқдаги қаллобликлар қаттиқ қораланади.


Агар Онангиз «Ҳеч ким сени менчалик яхши кўрмайди», деса ишонинг!


САҲОБАЛАРНИНГ ИСЛОМГА КИРГАН ПАЙТДАГИ ЁШЛАРИ.
1. Али ибн Абу Толиб –8 ёш.
2. Зубайр ибн Аввом – 8 ёш
3. Арқам ибн Абу Арқам -12 ёш
4. Абдуллоҳ ибн Масъуд -14 ёш
5. Саъд ибн Абу Ваққос - 17 ёш
6. Масъуд ибн Рабиъа – 17 ёш
7. Абдуллоҳ ибн Мазъун –17 ёш
8. Жаъфар ибн Абу Толиб - 18 ёш
9. Қудома ибн Мазъун – 19 ёш
10. Сайд ибн Зайд – 20 ёшга етмасдан.
11. Суҳайб Румий – 20 ёшга етмасдан
12. Зайд ибн Ҳориса – 20 ёш атрофида.
13. Усмон ибн Аффон –20 ёш атрофида.
14. Тулайб ибн Умар –20 ёш атрофида.
15. Ҳаббоб ибн Арат –20 ёш атрофида.
16. Соиб ибн Мазъун – 20 ёш.
17. Толҳа ибн Убайдуллоҳ - 21ёш.
18. Амир ибн Фуҳайра – 23 ёш
19. Мусъаб ибн Умайр – 24 ёш
20. Миқдод ибн Асвад – 24 ёш.
21. Абдуллоҳ ибн Жаҳш - 25 ёш
22. Умар ибн Хаттоб – 26 ёш.
23. Абу Убайда ибн Жарроҳ – 27 ёш
24. Утба ибн Ғазвон – 27 ёш
25. Абу Хузайфа ибн Утба – 30 ёш атрофида.
26. Билол ибн Рабоҳ – 30 ёш атрофида.
27. Иёш ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
28. Амир ибн Рабиъа – 30 ёш атрофида.
29. Нуайм ибн Абдуллоҳ – 30 ёш атрофида.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.