Эркакнинг аёл дўсти (repost)Бир инсон ҳикоя қилади:
Аёлим ёнимда ухларди. Менга эса кутилмаганда инстаграмдан хабар келди. Бир қиз менга дўстлик таклифини жўнаткан эди. Мен ким эканлигини билай деб ўйладим ва дўстлик таклифини қабул қилдим.
Унга хабар ёздим:
- Ким бу танимадим?
- Мен ўшаман. Сизни уйланганингизни эшитдим, лекин ҳали ҳам сизни
соғиняпман. У ўтмишдаги қиз дўстим эди. Ўзига алоҳида эътибор берадиган жуда латофатли қиз эди.
Мен аёлим ухлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун инстаграмни ёпдим. Сўнг аёлимга қарадим. У кун бўйи уй ишлари билан овора бўлганидан чуқур уйқуда эди. Унга қарарканман, ўйлаб қолдим...
Қандай қилиб у ўзи учун янги бўлган уйда ўзини бунчалик хавфсиз ҳис қилиши ва хотиржам ухлаши мумкин.
У 21 йил оиласи билан яшаган уйидан анча узоқда.
Қачонки у жаҳли чиқса ёки ҳафа бўлса онаси ёнида бўларди. У хоҳлаганича йиғлаб дардларини айтиши мумкин эди. Укаси эса уни кайфиятини кўтарар, отаси уйга у ёқтирган барча нарсани олиб келар эди...
Бу ҳаёллар миямга келар экан, телефонни қўлимга олдим ва «block» ишорасини босдим.
Аёлимга юзландим ва унинг ёнида уйқуга кетдим. Чунки мен эркакман. Аёлига хиёнат қилмайдиган ва оиласини бузилишини истамайдиган эркак.
Telegram