Синфдошларга!
Болаликдан мен билан дўст бўлганларим,
Ҳар кунимда тиргак бўлиб турганларим,
Қизғонмасдан борин баҳам кўрганларим,
Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар!
Ёдимдадир дарсга кечга қолганимиз,
Дарс бажармай 2 баҳо олганимиз,
Гапга кирмай, кўп жанжаллар қилганимиз,
Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар!
Иншоларни бирга-бирга ёзар эдик,
Бир қаламдан кўплаб расм чизар эдик,
Жисмон деса шошиб залга чиқар эдик,
Доимо соғ-омон бўлинг синфдошлар!
Сиз-ла ўтди ўйласам энг гўзал даврим,
Ҳотирласам кўзларимдан томар ёшлар.
Келинг, сиз-ла кўришмоқлик гўзал бахтим,
Сизни жуда соғинганман синфдошлар!
👉🏾
@Gallaorolliklar kanali !