O‘zkomnazorat


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi
🌐 https://gis.uz/
📞1144
📥 info@gis.uz
📲 https://www.facebook.com/uzkomnazorat
📲https://www.instagram.com/uzkomnazorat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Sherzod Shermatov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ertaga “JOB& EDUFest” bizni sohamizda ish topishga yordam berishini yoshlarimizga yana bir eslatamiz

20-aprel kuni Raqamli texnologiyalar vazirligida IT-mehnat va taʼlim yarmarkasi boʻlib oʻtadi. Unda IT universitetlar, oʻquv markazlari va ish beruvchilardan iborat 50 dan ziyod tashkilotlar ishtiroki kutilmoqda.

IT mehnat bozoridagi yirik ish beruvchi kompaniyalar yarmarkada o’z vakansiyalari bilan ishtirok etadi.

Tadbir davomida IT sohasida muvaffaqiyatli faoliyat yuritib kelayotgan mutaxassislardan IT da muvaffaqiyatli karyera qurish boʻyicha amaliy tavsiyalar olishingiz mumkin.


📌Электрон савдо платформалари эгаларига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар савдосини амалга ошириш тартиби бўйича семинар ўтказилди

Унда жисмоний ва юридик шахслар томонидан савдо платформаларига радиоэлектрон воситалари эълонини жойлаштирилишида платформа мутахассисларига радиоэлектрон воситалари ва юқори частотали қурилмаларнинг турлари, техник тавсифи ҳамда уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ва сотиш (бериш) ҳуқуқини берувчи тегишли ваколатли орган рухсатномалари бўлиши кераклиги ҳақида батафсил тушунчалар берилди.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


💻 Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро вилояти филиалида “103 Med-data” автоматлаштирилган бошқарув тизими ҳолати ўрганилди

Мазкур автоматлаштирилган бошқарув тизимнинг афзаллиги шундаки, у орқали қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни самарали бошқариш мумкин.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


AirPON технологияси ҳақида нималарни биласиз?

Бугунги кунда телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида телекоммуникация хизматларининг сифатини яхшилаш ва турларини ошириш, қамровини кенгайтириш имконини берувчи замонавий ва илғор технологиялар яратиб келинмоқда. Бугун шулардан бири AirPON технологияси ва унинг афзалликлари ҳақида маълумот берамиз.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌 “Ўзкомназорат” Инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар бўйича маълумот

Инспекция ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова иштирокида брифинг

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аҳолига кўрсатилаётган мобил алоқа хизматлари сифатига салбий таъсир ўтказаётган радиохалақитларни аниқлашда 33 та ноқонуний қурилмалар фаолиятига чек қўйилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзкомназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова маълум қилди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 13 101 та назорат тадбирлари, хусусан 149 та объектларда ўрганиш ҳамда 12 952 та мониторинг тадбирлари ташкил этилди.

Назорат тадбирларида 3 828 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича идора ва ташкилотларга 20 та тақдимнома, кўрсатма, 637 та огоҳлантириш ва 114 та хулоса ҳамда таклифлар берилиб, ижроси назорат қилинди.

Қонун ва норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларига риоя қилмаган 61 та шахсга, жумладан 39 нафар жисмоний ва 22 нафар юридик шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

2024 йилнинг I чорагида соҳага оид 2 806 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 75,0 фоизи, яъни 2 001 таси ижобий ҳал этилган. Мурожаатларнинг 2 198 таси Инспекциянинг 1144 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га йўлланган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📌«Ўзкомназорат» Инспекциясида «Ҳушёрлик ва огоҳлик давр талаби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Ҳозирги оммавий коммуникация воситаларининг шиддат билан ривожланиб, интернет тармоқларидаги хизматлардан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бориши, бу борада ҳар биримизни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишимизни талаб этмоқда.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе с государственным визитом. В столичном аэропорту высокого гостя встретил Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон.

По прибытии глава нашего государства посетил площадь «Дусти» и возложил венок к памятнику Исмоилу Сомони.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


AOKA - Rasmiy kanali dan repost
📢 18 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фанлар академияси Санъатшунослик институти олимларнинг тадқиқот натижалари, институтда амалга ошираётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Омина Азизова, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзкомназорат” инспекцияси томонидан жорий йилнинг I чораги давомида амалга оширилган ишлар, натижа ва кўрсаткичлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Рухсора Машарипова, Инспекция ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Sherzod Shermatov dan repost
Яхши хабар: камида 10Gb мобиль интернетга эга тарифларни ўртача ойликка нисбати бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши ўринда эканлиги эътироф этилди

Broadnabd Genie томонидан тузилган Мобиль маълумотлар ҳамёнбоплиги индексида (Mobile Data Affordability Index 2024) 179 та давлатларда ўртача ойлик ва камида 10Gb интернет ишлатиш ушбу ойликни қанча қисмига тўғри келиши таҳлил қилинган. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий осиё давлатлари орасида энг яхши ва дунёда 43-ўринда деб топилган.

Ушбу жадвални 10Gb интернетни ишлатиш нарҳи (Mobile data cost) бўйича таҳлил қилинса бу кўрсаткичда Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобиль интернетга эга эканлиги кўрсатилган.


#биласизми

📌 Магистрал канал — иккита коммутация тугунини боғловчи жиcмоний канал. Коммутация тугунлари билан бирга магистрал каналлари маълумотлар маршрутлаш тармоғини ташкил қилувчи асосий таркибий қисмлардир.

Магистрал канал кўп сонли тизимлар томонидан йўналтирилган маълумотларни узатиш учун мўлжалланганлиги сабабли, у айниқса катта ишончлик ва юқори ўтказиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Шунинг учун магистрал каналлар одатда эфир, оптик кабел ва коаксиал кабеллар асосида қурилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📹 Тошкент вилоятининг Нурафшон тумани ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг телекоммуникация йўналишидаги мурожаатлари «Ўзкомназорат» Инспекцияси томонидан ижобий ҳал этилди

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


📲Уйингиздан чиқмаган ҳолда муаммонгизни ҳал этинг!

Ҳурматли фуқаролар агар сизда интернет, мобил алоқа, почта ва маҳаллий телефон, телевидение ва радио, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган электрон давлат хизматларининг сифати юзасидан мурожаат, шикоят ёки таклифлар бўлса, "Ўзкомназорат" Инспекциясининг қисқа рақамли 1144 Ишонч телефони, "Алоқа назорати" телеграм гуруҳи ҳамда "Алоқа назорати" мобил иловасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мазкур қисқа рақам (1144) ҳафтанинг 7 кунида 24 соат давомида фуқаролар учун хизматидадир.


"Ўзкомназорат" Инспекцияси ва унинг ҳудудий шўъбалари барча мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради.


Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube


📌Сирдарёда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштиришга оид вазифа ва лойиҳаларнинг бажарилиш ҳолати мониторинг қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича «ақлли сув» тизимини жорий этиш ҳамда сув насос станцияларида сув истеъмоли ҳажмини мониторинг қилиш, хусусан, электр энергия сарфини онлайн назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларни жорий қилиш белгиланган.


👉 Батафсил: GIS.UZ

Web-sayt| Aloqa nazorati| Facebook| Instagram‌‌|Youtube

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.