G'uzor tumani hokimligi / UYDA QOLING!

@guzorpress Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ғузор тумани ҳокимлигининг расмий телеграм канали.
Ғузор туманида амалга оширилган ишлар, ўзгаришлар ҳамда таҳлилий, аниқ, тезкор ва холис хабарларни биз билан кузатиб боринг. Расмий Веб-сайт: 👉 www.guzor.uz Ахборот хизмати👉 @guzormatbuot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
26.10.2019 20:05
9 Apr, 14:46 (89 kun oldin)
ҚАШҚАДАРЁДАГИ БЕМОРЛАРНИНГ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

Айни пайтда Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси аниқланган 6 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг умумий аҳволи ҳамон ўрта оғир даражада. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
маълум қилди.

Вилоят бўйича жами 338 нафар фуқаро стационар, 4918 нафар фуқаро уй шароитида карантинда сақланмоқда (8 апрель соат 18:00 ҳолатида).

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча соат 15:30 ҳолатида доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили бўйича Қашқадарё вилоятидан жами 18 нафар шахсда коронавирус инфекцияси қайд этилганини маълум қилган эди.

Қадрли воҳадошлар!
Карантин қоидаларига қатъий амал қилинг! Бу энг аввало ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун муҳим эканлигини унутманг!

📲Каналга обуна булиш⤵️
https://t.me/guzorpress