⚡️Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга чалиниб даволангани, ҳозир уйда реабилитацияда эканини маълум қилди
Вазир касалликни ўз бошидан ўтказган бемор сифатида инфекциядан эҳтиёт бўлиш, агар касаллик асоратлари сезилса, қандай чоралар кўргани ҳақида маслаҳат берди:
🔸Биринчидан, ваҳима қилмаслик. Ваҳима ҳар қандай касалнинг янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларнинг қийналишига сабаб бўлади.
🔸Иккинчидан, яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда яхши ният қилиб, ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ соғайиб кетасиз.
🔸Учинчидан, яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилганидек, яқинларга ва муҳтожларга қанчалик ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.
🔸Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган тиббиёт ходимларига яхши гапириб, кўнглини кўтариб туринг. Уларга ҳам осон эмас.
〰️〰️〰️〰️
❗️«Нафас машқларининг фойдасини сездим»
МСКТ 50% ўпкада икки томонлама пневмония эканлигини кўрсатди. Кейин сатурация 73 гача тушиб кетди, кислород концентраторини улаб, анча кўтариб туришга имкон бўлди. Лекин фақат кислороддан нафас олиб ётган билан ижобий натижа чиқиши қийин бўлади дейишди, шунга имкон борича нафас машқларини қилишга ҳаракат қилдим ва албатта, фойдасини сездим.
〰️〰️〰️〰️
❗️«Касалхонада пайтим 60 дан ортиқ аудиокитоб эшитиб қўйдим»
Имконингиз бўлса, аудиокитоблар тингланг, бу эса вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Blinkist деган дастур кўп яхши китоблар мазмунини қисқача қилиб айтиб берадиган, инглиз тилини билган ва вақти зиқ раҳбарлар учун фойдали дастур экан. Ўзбек тилида аудиокитоблар тингламоқчи бўлганлар www.kitob.uz портали мавжуд.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг