Оқиннинг куйлари


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Кўрганимни куйлайман. Ниманидир нотўғри кўрган ё нотўғри куйлаган бўлсам, @akyn_fb_bot га бемалол ёзаверинг.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Русский текст здесь

Ҳалқимизни бир ажойиб дарди бор. Бу дард миллат танламайди, шу юртда яшаётган ҳамма, хоҳ ўзбек бўлсин, хоҳ рус; хоҳ юнон ёки эроний, ҳаммаси унга чалинган. "Зона"ни поняткаларими бу, ё ибтидоий қабила даврини асоратларими, билмайман. Мавҳум таъриф бергандан кўра, бир-икки мисол келтирай.

Узоқ 2012 йилда Адлия вазирлигига электрон почта орқалими, сайт орқалими "юмалоқ ҳат" бориб тушган. Тошкент ҳуқуқшунослик колледжидаги жуда ёмон аҳвол тўғрисида. Аҳвол чиндан ёмон эди – директорни руҳсатисиз бирортн баҳо журналга кўчирилмайди, дарс вақтида журнал берилмайди, фақат ой оҳирида ўқитувчилар ҳонасида тўлдирлади, журнални қўлингизга беришдан аввал "баҳоларни опага кўрсатдизми, маъқулмикан" деб сўрашади. Катта курс ўқувчилари "банда" тузиб олиб, кичикларни талайди, ҳаммани ҳабари бор, ҳеч кимни иши иўқ, кураторига ё маъмуриятдан кимгадир айтсангиз "сени ишингмас, дарсингни ўт" дейишади. Директор кимга қандай баҳо қўйишгача аралашади, ҳуллас тараллабедод. Ҳатга реакция қандай бўлган деб ўйлайсиз? «Ким ёзганини топиб, овозини ўчириб, бизга ҳабар беринглар». Ундан кейин 3-4 кун ҳамма «сотқин»ни излаш билан овора. Айтгандек, директор ўша машҳур, ҳозир «зонада» юрган Наталья-опа эди. Колледждан бирон нарсани аниқлаб бўлмагач, ҳат жўнатилган компьютерни айписини топишгача боришган, узоқроқ бир вилоятдаги интернет-кафедаги компьютер бўлиб чиққан.

Алимовни каналида бир университетда мажбурий китоб сотиш, яна бирида мажбурий обуна тўғрисидаги постлардан сўнг ҳам «орамизда каламуш бор экан, ташқарига гап ташийдиган, кимлигини топиш керак» кабилида ҳатти-ҳаракатлар бўлган.

Мажбурий меҳнат ё тадбирларга мажбурий жалб қилиш юзасидан ҳодимлар матбуотга мурожаат қилган деярли барча ташкилотларда «иғвони ким тарқатаётганини топиш керак»дан тортиб, то «сиёсатимиздан норози бўлса ишламасин (устама олмасин, ойлиги кесилсин, ҳ.к.)» каби гаплар.

Фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳида қўпол қоидабузарликлар акс этган расм ё видеолар қўйилганида ҳам доим «чақимчи», «ичи қора» ёки машҳур "зонача" сўз «терпила» дейдиганлар ҳам доим топилади. Иягини остига эчки соқол қўйган (ё қўймаган) «авлиёлар» келиб «динимизда бировни айбини очиш гуноҳ» дейди.

Четда юртимиз ҳақида бирор танқидий мақола чиқиб қолса тупугини сочиб «бўлмаган гап! Ундай эмас! Ёлғон! Бундай гапларни ким айтганини топиб, бадарға қилиш керак!» дейдиганлар ҳам ошиб-тошиб ётибди.

Ҳаммани дарди – уйдаги аҳлатни гиламни тагига супуриб қўйиб, ўзини гўёки у йўқдек тутиш. Эмишким, «ички» гапларни «ташқарига» чиқариш нотўғри, ёмон иш, ҳудбинлик, қабоҳат ва ҳ.к. Энг аянчлиси – бу дарддан ҳеч кимда иммунитет йўқ, қоидага тупуриб қўйган кирракаш сизни "козёл" деса, қонунга тупурган академик "ҳа, ёзяпсизми" деб пичинг қилади.

Бир нарсани тушунинг, одамлар, бирор нотўғри иш бўлаётган пайт бу ҳақида жар солиш керак. Ҳам «ичкарида», ҳам «ташқарида» жар солиш керак. Агар касал юрагингизга бошқа тана аъзолари босим ўтказиб «қўй, оғрима, бу ўзимизни ички иш, ташқарига олиб чиқма» деса-ю, у оғримай қўйса, юрагингиз ҳаста эканини фақат инфарктдан ўлаётган пайтингиз тушунасиз. Оғриқ борки, шифокорга кўринасиз, ташҳис оласиз, даволанасиз, кўп яшайсиз. Жамият ҳам шундай. Жамиятнинг ҳар қандай ҳаста жойи оғрийди. Лекин жамият якка бир организм эмас, шу сабаб ўша «оғриқ» вазифасини қинғир ишга жим қараб туролмайдиган, кўзини юма олмайдиган одамлар бажаради. Улар – жамиятни виждони, жамиятни ор-номуси. Бундайларни «оғзини ёпиш» эмас, қўллаб-қувватлаш керак.

Боғчада сизга тилини чиқариб масхара қилган болани югуриб бориб тарбиячига чақиб бериш балки нотўғридир. Лекин бошингизни тош билан уриб ёрган, ёки уйдан олиб келган ўйинчоғингизни тортиб олган болани «эркаклик» қилиб ишини яширсангиз, катта бўлганида у бировга пичоқ санчишдан ҳам, ҳалқнинг миллиард-миллиард ҳақини тортиб олишдан ҳам тийилмайди.

1 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

16

obunachilar
Kanal statistikasi