«ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ЯШНОБОД ТУМАНИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод маҳалла дастури тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Яшнобод туманига қарашли «Шоҳимардон» маҳалласи ҳам «Обод маҳалла» дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Унга кўра ҳудудаги Шоҳимардон, Донишманд ва Шохсанам кўчалари ҳудудида жойлашган ТП-1858 ҳамда ТП-1855-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқлари 40 дан ортиқ ёғоч устунларидан темир бетон устунларига алмаштирилди ҳамда ҳаво тармоқлари янги замонавий СИП симларига алмаштирилди.
Маълумот ўрнида бугунги кунда Яшнобод туманида электр энергиясини истеъмол қилувчи аҳоли истеъмолчилари сони 73102 та, юридик истеъмолчилар сони эса 2177 тани ташкил қилади.
Расмий каналларимиз👇👇👇
Facebook | Telegram | YouTube