#Наманган_вилояти
Наманган вилоятида пахта тайёрлаш йиллик режаси ошиғи билан бажарилди
Бугун Наманган вилояти пахта тайёрлаш йиллик режасини ошиғи билан бажарди. Режа 100,3 фоизга уддаланди, 201 849 тоннага тенг улкан хирмон уюлди. Вилоят Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятларидан сўнг мамлакатда тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вилоятда 1 849 та фермер хўжалиги ва 7 та кластер корхонаси томонидан 63 406 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектардан ўртача 31,7 центнердан жами 201 250 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилганди.
63 406 гектар майдондан 28 394 гектарига (45%) “Андижон-35”, 10 986 гектарига (17%) “С-6524”, 10 770 гектарига (17%) “Султон”, 4 737 гектарига (7,5%) “Наманган-34” нави ва 8 519 гектар (13%) майдонга истиқболли ва янги навлар жойлаштирилди.
Теримни тизимли ташкил этиш мақсадида 1 381 та отряд шакллантирилиб, 184 минг нафардан ошиқ теримчи жалб этилди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform