Ibrohim Akram


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


#halolda halovat bor ∞ 🪐🌚
Bu kanalda faqat o'zimga yoqgan yaxshi postlarni sizlarga xam ulashib boraman
In Shaa Alloh boshlagan yaxshi maqsadimizni Alloh hayirlik Qilsin...

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бой бўлсак нега атрофимизда ночорлар, уйсизлар, қашшоқлар кўп...
Камбағал бўлсак нега бир йилда чиқадиган сифатсиз автомобилга, икки йилда битадиган хавфли ва наъмунасиз уйларга аввалдан пул тўлаб қўядиганлар кўп...
Газимиз чет элга сотилаётган бўлса пули қани...
Сотилмаётган бўлса газ қани...
Йўл фондига тушаётган пуллар қани...
Йўллар қурилаётган бўлса кўчалардаги асфальт қани...
Қурилиш вазирлиги бўлса назорат қани...
Назорат бор бўлса қурилишда сифат қани...
Текширувчиларда инсоф бўлса натижа қани...
Текширувчиларда натижа бўлмаса инсоф қани...
Президентга хокимлар бўйсунса равнақ қани...
Равнақ йўқ бўлса президентнинг обрўси қани...
Дилмурод Мукаррамов


1993-йил...
Аллох насиб қилиб, Қирғизистон орқали рахматли онам билан Хажга борган эдик. Минода бир фура совутилган ичимлик суви бепул тарқатилаётганини кӯрдим. Қирғизистондан келган хожиларни аксари Хажга зӯрға етар етмас пуллар билан келишини билишганиданми (билмадим) шунга айнан бизни хожилар турган жойга олиб келиб тарқатди.
Бир иккита ӯтиб кетаётган арабларни ўзаро "Бу сувлар биз учун эмас" деган гаплари арас-арас эшитилиб қолар эди.
Рейс Қирғизистонники бўлгани билан аксари хожилар Ўзбекистондан эди. Текин сувга келганлар кўпайиб кетганиданми, бир вақт манга қараб қори акамиз:
"Сиз чиқиб, сув тарқатишга ёрдамлашиб юборинг" дедилар. Ман фурага сакраб чиқиб сув тарқатишни бошладиму лекин бу иш хам осон эмас экан. Ишонасизми бир вақт манга беринг, манга беринг деган хайқириқлар кӯплигидан кимга беришимни билмасдим. Хаммасидан хайрон қолдиргани уларни орасида мен таниган бир иккита бой борлиги эди.
Улар хам "Баходирхон манга берворинг" дейишди, узатиб юбордим.
Лекин калламга ток ургандек фурадан сакраб тушдим. Чунки бу текин фурага катта қилиб "Фақат камбағаллар учун" деб ёзилган эди.
Шу ёзувлар борлиги сабаб Араб ва бошқа миллатларни бойлари умуман бу фурани яқинига хам келишмас эди. Афсуски бизни бойлар "Текин бӯлса миқни хам ют" қабилида иш қилиши лол қолдирган эди.
Ха биздаги мана шу каби очофатлик касали камбағалларни мулкига хам кўз олайтиришгача олиб боргани жуда аянчли холатдир...
Баходир Ахмад


«Туз ҳақи»

Шимолий Африкадаги баъзи давлатларда Ҳайит куни эрталаб ажойиб одат бор экан.

Аёл уйларни тозалаб, ҳамма нарсаларни тартибга келтириб, хушбўйликларни тутатиб, сўнг ўзига оро бериб, ҳайит намозини адо этиб уйга қайтган эрини кутиб олар экан.

Қўлида ширинликлар солинган товоқ ва бир финжон қаҳва бўлар экан.

Эр қаҳвани ичади. Аммо финжонни бўш қайтармай, ичига имкониятига қараб тилла ёки кумушдан ишланган тақинчоқ солиб қайтарар экан.

Ҳадянинг тури эрнинг имконига қараб ўзгариши мумкин. Ҳино ёки бир парча мато ёки тилла тақинчоқ бўлар экан.

Мана шу ҳадяни «Туз ҳақи» дейишади.

Бу одат аёлнинг Рамазон ойидаги сабри ва чеккан машаққатларини тақдирлаш ва эътироф этиш учун жорий бўлган.

Маълумки, уйда тайёрланадиган ҳар бир таом ортида аёл туради. Аёлнинг уй ичидаги «жанг майдони» ошхона бўлади. Рамазон ойида аёллар ўзлари рўза тутиш билан бирга рўзадор оила аъзолари учун ифторлик ва саҳарлик дастурхони ҳозирлайдилар.

Улуғ ойдаги ана шу хизматларини тақдирлаб, Ҳайит куни намоздан келган эр аёли учун Рамазон ҳайити муносабати билан ҳадя берар экан.

Бундай одат 16-асрдан бери бор экан. Усмонлилар ҳукмронлиги даврида аввал Тунис, Жазоирда, кейинчалик Мағриб давлатида ҳам жорий бўла бошлаган.

Бизни аелларимиз хам шу хадяларга лойик эмасми, йоки биз хадя беришга ожизмизми.....


Shohruxbek Alibek dan repost
Ro‘mol o‘ragan va soqol qo‘yganlarni kamsitish qonun buzilishidir

Bizga Termiz davlat universitetida talaba va o‘qituvchi o‘rtasida bo‘lib o‘tgan suhbat audiosi kelib tushdi. Mavzu vijdon erkinligi haqida ekanligi bilan e’tiborga molik.

Munozara davomida o‘qituvchi ham vijdoni borligini, milliy mafkurasi butunligini o‘zining so‘zlarida isbotlayapti. Hatto Rossiya Federatsiyasi, Chechenistonda qizlar ro‘mol bilan darsga qatnayotganligiga hech qanday to‘sqinlik yo‘qligini va havas qilishini aytyapti. Lekin, bu yerda qaysidir rahbar yoki aynan yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifat ishlar bo‘yicha prorektorning shu masalalar bo‘yicha  biriktirilganligini, xalqni maʼnaviyat va maʼrifatdan uzoq tutish uchun aslimizga tegishli bo‘lgan ro‘mol yoki bobolarimiz yuziga ko‘rk bag‘ishlagan soqolga qarshi kurashgancha amaliy ish sifatida taʼlimdagi korrupsiya jarayonlariga, darslarning sifatiga, talabalarning maʼnaviyatini boyitishga sarflasa, davlat rahbari aytayotgan 3-renesans qurilishiga asos vazifasini o‘tagan bo‘lar edi.

Taʼbir joiz bo‘lsa, o‘sha yoshlar masalalari va maʼnaviy-maʼrifat ishlar bo‘yicha prorektor shu masalalar bo‘yicha prorektor qaysi universitetda qaysi talabaning muammolari bilan qiziqdi? Kunday ravshan bo‘lib turgan to‘g‘ridan-to‘g‘ri vazifalari qolib, bugun 10-darajali ham bo‘lmagan, ta’lim sifariga umuman ahamiyati yo‘q ro‘mol va soqol masalasi kun tartibidan sira ham tushmayapti.

Gapning indallosini oladigan bo‘lsak, hech qaysi tashkilotning ichki tartib qoidasi u joylashgan davlatning Konstitutsiyasi tomonidan belgilangan fuqarolarning huquq va erkinliklarni cheklashga haqli emas.

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 41-moddasida har kim bilim olish huquqiga ega ekanligi belgilangan. 31-moddasida hamma uchun vijdon erkinligi kafolatlanadi. O‘zbekiston Respublikasining Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risidagi qonuni talablariga muvofiq O‘zbekiston Respublikasi fuqarolarining dunyoviy taʼlim olish huquqi ularning dinga bo‘lgan munosabatidan qatʼi nazar taʼmin etiladi.

O‘quvchi va talabalarning ro‘mol o‘rashini taqiqlash O‘zbekistonning Taʼlim to‘g‘risidagi qonuniga zid hisoblanadi. Chunki “Taʼlim to‘g‘risida”gi qonunning 5-moddasi Taʼlim olish huquqi deb nomlanadi. Unga ko‘ra, jinsi, irqi, millati, tili, dini, ijtimoiy kelib chiqishi, eʼtiqodi, shaxsiy va ijtimoiy mavqeyidan qatʼi nazar, har kimga taʼlim olish uchun teng huquqlar kafolatlanadi.

Ayol va qizlarning hijob o‘rashi yoki yigitlarning soqol qo‘yishi ularning taʼlim olishiga to‘sqinlik qilmasligi kerak, ular ham boshqalar bilan bir xil bilim olish huquqiga ega.

Yuqorida turgan baʼzi mansabdorlar uchun eslatma: vijdon erkinligi barcha uchun kafolatlangan davlatda insonning tashqi ko‘rinishini har qanday ko‘rinishda tahqirlash qonun buzilishidir.

https://youtu.be/7ZjYLPTITdc


Табассум қилиб ўзингизни билмасликка олаверинг. На уларнинг мухаббати сизга қаср қуриб беради, ва на нафрати сизга қабр қуриб беради!


Шунақасиям бўлиб туради: ишхонада ўтирасану, қаердан пул топсамикин, деб ўйланасан…


Энг оғир мусибатлардан бири нима айтайми?
Орқандгдан сен умрингни бағишлаган ўнлаб зурриётларинг қолсаю, биронтаси сени дуолар қилиб эсламаса...


Хаттоки қилган гунохларимизга пушаймон бўлишимиз учун хам ажр берасан. Роббим, бизни рахматинг ила хижолатга қўйдинг!


Қалбини Аллохга топширган банда сакинатга эришади, лекин қалбини инсонга топширганла доимо ғам ва қайғудалар...


Рамазон кириб келишига қарамасдан дунёда ёмонлик кезаверади. Ишончим комил, Аллох шайтонларни камчилик ўзимизда эканини кўрсатиш учун кишанлайди...


Агар сенга фалончини ёмон ишлари хақида сўзлашса айтгинки: “Аллох бизни хам, уни хам мағфират қилсин”, дегину, ундан ортиқчасини айтмагин...


- Ойи, одамлар сахарлик қила бошладилар, биз эса хали хам ифторлик қилмадик-ку...

Роббим, мазлум, ожиз, заиф бандаларинга рахм қил ва ўзлари ўйламаган томонидан ризқлантириб қўй. Омийн!

® Uzbeku


- Устоз, Рамазон келди, бу биз учун байрам, байрамга нима олай?
- Ололсанг, бир қанча тоза кўнгил, бир қанча етимдан табассум ва яна ололсанг мазлумдан дуо ол...

® uzbeku


Bismillah Assalomu aleykum va rahmatullohu va barakotuh

In Shaa Alloh kanalga o'zim uchun yoqgan yaxshi postlarni va shaxsiy fikrlarni yozish uchun joylandi!!!

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

10

obunachilar
Kanal statistikasi