Илк ташриф Самарқандга: Шерзод Шерматов ҳар бир ҳудудни бирма-бир ўрганиб чиқди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан жорий йилнинг 4 июль куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилоятида бўлди.Бу ҳақида xabar.uz ёзмоқда.
Ташриф давомида Самарқанд вилоятидаги таълимни такомиллаштириш бўйича жорий ҳолат ўрганилди. Вазир Самарқанд вилоятидаги мактаб таълими бўйича тизимли камчиликлардан ташвишга тушди. Шунингдек, бир қатор мактаблар ачинарли аҳволда эканлиги, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмагани, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда бир неча йил аввал ажратилгани маълум бўлди.
Бу ҳолат Президентимизнинг мактаб таълимидаги ишларнинг бундай аҳволга келиб қолишининг асосий сабабларидан бири йиллар давомида мазкур соҳани етарлича молиялаштирилмагани ҳақидаги сўзларини яна бир карра тасдиқлади
@info_talim