Iqro.uz

@iqro_uz_official Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Buxoro shahar Xo‘ja Zayniddin jome‘ masjidi rasmiy-diniy ma‘rifiy kanali.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
30.09.2019 08:38
28 Sep, 00:04 (48 kun oldin)
​​БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (1-қисм)
@FotihaUz #Асар

Туғилишлари, ўсмирликлари ва илм талаби

Отамнинг таваллудлари туғилишни қайд этиш дафтарчасига кўра 1888-йил, Бутан жазирасига қарашли Жилка номли кичик қишлоқда бўлган. Бу оролга арабчасига Ибн Умар жазираси деб ном қўйилган бўлиб, у Туркия ҳудудига дохил эди. Суриянинг Айни Дивор шаҳарчасидан кўриниб турарди. Асли исмлари Рамазон бўлган, лекин мулла Рамазон деб танилганлар. Кўпчилик одамлар исмлари Мулла, кунялари эса Рамазон бўлган деб ўйлаб юришарди. Шундан шайх Мулла деб чақиришарди.
Отам миллати курд бўлган ота-онадан дунёга келгандилар. Оталарининг исми Умар, боболариники эса Мурод бўлган. Мен насабимиздан бундан бошқа тафсилотни билмайман. Бу тўғридаги айрим тафсилотларни сўраганманда, бунга унча эътибор қилмаслик кераклигим маълум бўлган. Чунки инсон мозий зулматларида насаб йўлини хатога йўл қўймай аниқлаши қийин иш экан. Бу изланишда чуқур кетишдан воз кечган маъқул. Ибн Вирдий бунга ишора қилиб, шундай дейди:
Аслим ва фаслим дема ҳеч қачон, балки йигитнинг асли— қозонганидир.

Болалик чоғи

Отамнинг боболари деҳқон бўлиб, кўп вақтларини далада, зироат ишлари билан ўтказардилар. У кишининг болалари ва неваралари олдида бундан кўра яхши иш йўқ эди. Масалан, неваралардан бири болалик чоғида баъзи ҳожатларини ўзи мустақил чиқара оладиган бўлиши билан деҳқончиликка, хўжалик ишларига ёрдам беришга йўлланарди. Отам бу ҳолатдан ҳам болаликка тааллуқли бебошликларига фурсатни ғанимат биладилар. Лекин оналари солиҳа ва тақводор аёл бўлганларидан отамнинг ўқишига ва талаби илмга ўтишларига қаттиқ ҳаракат қилдилар. Ва ниҳоят эрларини бунга кўндира олдилар.
Отам раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Бир муддат бобомнинг далада у киши билан ишлашимга рағбатлари билан, ота-онамнинг мени ўқитиш ва талаби илмда юришимга бўлган қасдлари ўртасида қолиб кетдим. Лекин мен ўша пайтда дарс ва ёзиш мажбуриятидан қутилиб, бобомга дала ишларида ёрдамлашишни баҳона қилиб, тенгдошларим билан бирга ўйинқаролик қилиб юришдан роҳат топардим.
Ўқишдан кўнглим тўлмаслигининг яна бир сабаби, унга энди киришганим сабабли, унда ўзига жалб қиладиган ва қизиқтирадиган ҳеч нарса йўқ эди. Шунда отам менга қалам, сиёҳ ва ёзув қоғозлари сотиб олиши учун бир кишини оролга юбордилар. Мен уни интизорлик билан кута бошладим. Бу одам тўсатдан менга қамишли қалам, сиёҳдон ва қоғозлар олиб келгани қалбимни сурур ва хурсандчиликка тўлдирди. Чунки мен кичкина бўлганим ҳолда, мазкур нодир ашёларнинг эгаси бўлиб қолгандимда!”.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Онадўли минтақасидаги курд қишлоқлари жаҳолатдан, маданият ва маърифатга ташналикдан озор чекарди. У ерларда расмий мадрасалар жудаям кам эди. Лекин шунга қарамай курдлар араб тилини ўрганишга ва шариати исломийя илмларини қозонишга жуда иштиёқманд эдилар. Шу сабабли ўзаро ўрталарида ҳужралар силсиласини барпо қилишганди. Бу ҳужралар кўп ҳолатларда масжидлар қошида бўларди ва уларни мадраса деб аташарди. Бу ҳужралар талаби илмга, тил ва дин билимларини ўрганишга чанқоқ толибларни ўз бағрига оларди. Бу толиби илмларнинг таълимига кўнгилли равишда уламолар бел боғлашарди. Улар таълимий фаолиятларини тўлиқ қониқиш билан олиб боришарди. Мадрасаларда таҳсил битта шайхга эргашиладиган таълим услубига мувофиқ йўлга қўйилганди.
Қишлоқ аҳолиси талабаларга керакли озуқа маҳсулотларини, кирларини ювиб беришни ва уларга керакли турли хизматларни бажаришни бўйинларига олишганди. Бу ишларни улар заррача марҳамат қилганлик ёки миннат ҳисларисиз, гўё бўйинларидаги вазифалари ўлароқ шуур билан бажаришарди. Ибн Умар жазираси қишлоқлари бу нав мадрасалар билан лим тошган ва толиби илмлар билан лиқ тўлган эди. Бу мадрасалар ва бу толиблар бошида ана шундай мадрасаларни битирган таниқли уламолар турарди.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима
Давоми келгуси сонларда...

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
Iqro_uz_official