Iqro.uz

@iqro_uz_official Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Buxoro shahar Xo‘ja Zayniddin jome‘ masjidi rasmiy-diniy ma‘rifiy kanali.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
30.09.2019 08:38
29 Sep, 21:03 (44 kun oldin)
​​Дуолар ижобат бўладиган вақтлар, ҳолатлар, маконлар ва шароитлар

1. Қадр кечаси.
2. Кечанинг охирги қисми ва саҳар пайти.
3. Беш вақт намознинг фарзларидан сўнг (бунга намоздан салом беришдан аввал ва кейин киради).
4. Азон билан иқомат ўртасидаги вақт.
5. Ҳар кечанинг муайян бир пайти. (Кўп ҳадисларда бу, кечанинг охирги қисми эканлиги баён қилинган, таржимон)
6. Азон айтилаётганда.
7. Ёмғир ёғаётганда.
8. Аллоҳ йўлидаги жангда ҳужумга ўтилган вақт.
9. Жума кунидаги бир пайт. Унинг аниқроқ вақти аср намозидан то Қуёш ботгунига қадар.
10. Самимий ният билан замзам сувини ичишдан аввал.
11. Намоздаги саждаларда.
12. Фотиҳа сурасини ўқиётган ва унинг маъноларига қалб хозир бўлиб турганида.
13. Рукуъдан бошни кўтариб: «Роббана валакал ҳамд ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Парвардигоримиз! Сенга кўп, ҳақиқий-риёсиз, муборак-хайрлилиги мўл хамд(лар) бўлсин) деб айтилганда.
14. Намозда «Омийн!» дейилганида.
15. Хўроз қичқирганида.
16. Пешиндан олдин, Қуёш заволдан оғгани он.
17. Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи ғозийнинг дуоси.
18. Ҳаж қилувчининг дуоси.
19. Умра қилувчининг дуоси.
20. Бемор олдида қилинган дуо.
21. Кечалари уйқудан уйғониб, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Унинг шериги йўқдир! Эгадорлик ва ҳамдлар Унингдир! (Мен) Аллоҳни (шаънига нолойиқ сифатлардан) поклайман! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир. Куч ва Қудрат фақат Аллоҳ (тавфиқи) билангинадир!) деб: Аллоҳуммағфир ли «Аллоҳим, мени кечир» деса (ёки бошқа дуони қилса, қилган дуоси) қабул бўлади. Агар таҳорат қилиб намоз ўқиса, намози мақбул бўлади.
22. Таҳорат билан уйқуга кетса ва кечаси уйғониб дуо қилса.
23. «Ла илаҳа илла анта субҳонака инний кунту миназ золимийн» (Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир! 24. Сени поклайман. Мен ўз жонига жабр қилганлардан бўлдим!) дуосидан сўнг қилинган дуо.
25. Маййитнинг ўлиши билан унинг ҳаққига одамлар қилган дуо.
26. Намознинг охирги ташаҳҳудида салом беришдан аввал қилинган дуо.
27. Аллоҳ таолога у билан дуо қилинса ижобат қиладиган, эҳтиёж сўралса берадиган буюк исми - 28. Исми Аъзами билан дуо қилинганида.
29. Мусулмоннинг мусулмон дўстига ғоибона қилган дуоси.
30. Арафа куни Арафот майдонида қилинган дуо.
31. Рамазон ойида қилинган дуо.
32. Мусулмонлар Аллоҳнинг зикри учун тўпланган мажлислардаги дуо. (Аллоҳнинг зикри: Қуръон тиловати, маъноларини ўрганиш, шаръий илмлар талаби ва илмий мажлислар).
33. Мусибат етган чоғи дарҳол: «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун. Аллоҳуммаъ-журний фий мусибатий, вах-луф лий хойрон минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз! Аллоҳим, бу мусибатим(га қилган сабрларим) учун менга ажру савоблар бер ва бунинг ўрнига менга яхши бадаллар бер!)- деб қилинган дуо.
34. Ихлос кучайган ва қалбнинг Аллоҳга юзланган чоғи.
35. Мазлумнинг зулм қилган кишига қилган дуоси.
36. Ота-онанинг фарзандига қилган хайрли дуоси.
37. Ота-онанинг фарзандига қилган бад дуоси.
38. Мусофирнинг дуоси.
39. Рўзадорнинг рўзасини очгунича қилган дуоси.
40. Рўзадорнинг оғиз очиш олдида қилган дуоси.
41. Музтар-ночор одамнинг дуоси.
42. Адолатли имом-ҳокимнинг дуоси.
43. Солиҳ фарзанднинг ота-онаси учун қилган дуоси.
44. Таҳорат қилгандан сўнг расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳммадан абдуҳу ва расулуҳ» (Мен шериксиз ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман». Ким бу дуони айтса унга саккиз жаннат дарвозалари очилади ва у ҳоҳлаган дарвозасидан киради.
45. (Минода) Кичик Жамрада тош отилгандан сўнг қилинган дуо.

Iqro_uz_offical