Iqro.uz

@iqro_uz_official Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Buxoro shahar Xo‘ja Zayniddin jome‘ masjidi rasmiy-diniy ma‘rifiy kanali.
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
30.09.2019 08:38
29 Sep, 22:41 (44 kun oldin)
УСТОЗ

Илм деган боғга-боғбон,
Бундай зотни топиб бўлмас,
Отангиздек улуғ инсон,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сизни дея заҳмат ютган,
Сиздан нур-у, зиё, кутган,
Қўлингизга қалам тутган,
Устозга тош отиб бўлмас.

Устоз борки, бордир дунё,
Ҳақиқатдан фарқли рўё,
Онангиздек меҳри дарё,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сувсиз ерда кўкармас гул,
Сайрамайди чўлда булбул,
Қалбга зиё сочгувчи ул,
Устозга тош отиб бўлмас.

Илм деб тун, тогни улар,
Меҳр-ла, ҳар бошни силар,
Сизга фақат оқ йўл тилар,
Устозга тош отиб бўлмас.

Сиз олимсиз у туфайли,
Зўрга зўрлик замон зайли,
Ундан ўзиб кетинг майли,
Устозга тош отиб бўлмас.

Буюкликка жазм қилинг,
Тўйлар қилинг, базм қилинг,
Унга ҳар дам таъзим қилинг,
Устозга тош отиб бўлмас.

Илм деган боғга-боғбон,
Бундай зотни топиб бўлмас,
Отангиздек улуғ инсон,
Устозга тош отиб бўлмас.

Iqro_uz_offical