Piskent tumani hokimligi Axborot xizmati dan repost
⚡️Бугун Пискент тумани ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халикулов, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокимининг 1-ўринбосари Илёс Иномжонов, МФЙ раислари ва молия бўлими ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда маҳаллий бюджет прогнозларининг бажарилиши, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятига кўмаклашиш, ноқонуний тарзда ишлаётган тадбиркорлар фаолиятини легаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Халикулов сўзга чиқиб, туманда Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирлари хусусида сўз юритди.
Шунингдек, маҳалла, солиқ ва молия бўлими ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилди ва тегишли вазифалар юклатилди.
@piskenthokimligi