Қарорда табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган.Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.
Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.
🔹ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
🔹ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
🔹ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
🔹ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
🔹ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.
Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.🔹ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
🔹ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
🔹ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
🔹ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
🔹ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.
Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилмоқда.
Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
🔹ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
🔹ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
🔹ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
🔹ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
🔹ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:🔹ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
🔹ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
🔹ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
🔹ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
🔹ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.📱Мобил илова 👉 iOS |
AndroidO`zbekcha |
Ўзбекча |
Русская |
Илм-фан |
Тезкор