Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
"ОНА ТИЛИМ, МЕНИНГ ИККИ ЖАҲОНИМСАН!"
онлайн танловига марҳамат!
Наманган вилоят ҳокимлиги ва вилояти халқ таълими бошқармаси 21 октябрь - ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун ҳамда "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ўқувчи-ёшларнинг ўзбек тили борасидаги илму салоҳиятини ошириш, бу йўналишдаги изланишларини рағбатлантириш ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаган ҳолда уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, тафаккурида ўз она тилига бўлган муҳаббат ва уни севиб-ардоқлаш туйғуларини юксалтириш мақсадида
"ОНА ТИЛИМ, МЕНИНГ ИККИ ЖАҲОНИМСАН!"
мавзусида ижодий ишлар онлайн танловини эълон қилади.
Танлов ўқувчи-ёшларни ўз она Ватани ва тилига юксак муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг она тили борасидаги билимларни чуқур ва мукаммал ўрганишга руҳлантирган ҳолда ёш авлод онги ва қалбига дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бўлган ўзбек тилини халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият эканлигини сингдиришдек эзгу ғоя ва мақсадларни қамраб олган. Шунингдек, ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш, уларда ижодийлик, яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашга қаратилган танлов онлайн тарзда сентябрь - октябрь ойларида 2 та йўналишда ўтказилади.
1-йўналиш - 5-, 6-, 7-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб, унда ўқувчилар она тилини улуғловчи, ижтимоий ҳаётдаги нуфузини акс эттирувчи, тил - миллат кўзгуси эканлигини ифода қилувчи ўзлари ёзган шеърлари билан иштирок этадилар.
2-йўналиш - 8-, 9-, 10- ва 11-синф ўқувчиларини қамраб олади. Унда иштирокчилар ўзлари ўқиган бадиий асар ёки илмий адабиётлар асосида ижодий матн билан қатнашадилар. Мазкур йўналишда ижодий ишлар матни энг камида 300 та, кўпи билан 400 та сўздан иборат бўлиши керак.
Ижодий ишлар онлайн тарзда белгиланган тартибда, яъни электрон вариантда шу йилнинг 10 сентябридан 10 октябрига қадар танлов ҳайъатига такдим этилади. Эслатиб ўтамиз, ижодий ишларни файл шаклида юбориш сўралади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда ғолиблар 21октябрь - Ўзбек тили байрами куни вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси томонидан қимматбахо совғалар ва дипломлар билан тақдирланади:
Танловга юборилган ижодий ишлар @onatilim_bot манзили орқали қабул қилинади.
АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАР!
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИНГ, ОНА ТИЛИ БОРАСИДАГИ БИЛИМЛАРИНГИЗНИ БОЙИТИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИБ, МУКОФОТЛАР СОҲИБИГА АЙЛАНИНГ!
Ташкилий қўмита