Namangan viloyati xalq ta'limi boshqarmasi dan repost
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
“ЎЗБЕК ТИЛИМ – ЎЗЛИГИМ ТИМСОЛИ”
Наманган вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида 21-октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан она тилимизни педагог ва мураббийлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ўқитувчилар ўртасида “Ўзбек тилим – ўзлигим тимсоли” мавзусидаги ижодий ишлар онлайн танловини эълон қилади.
Танловнинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларни ўзбек тилига юксак муҳаббат руҳида тарбиялаш, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият эканлигига доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини ташкил этиш ва ижодкорлик салоҳиятини юзага чиқариш, уларда яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашдан иборатдир.
Танлов онлайн тарзда сентябрь ва октябрь ойларида, битта босқичда - вилоят миқёсида ўтказилади.
Танлов 2 та йўналишда ўтказилади.
1-йўналиш “Энг яхши ижодкор ўқитувчи”.
Бу йўналишда ўқитувчиларнинг ўзбек тилини улуғловчи, ижтимоий ҳаётдаги нуфузини акс эттирувчи, тил-миллат кўзгуси эканлигини ифодаловчи ўзлари ёзган шеърлари.
2-йўналиш “Энг яхши ижодий иш”.
Бу йўналишда ўзбек тилининг тараққиёт босқичлари, ривожланиш тарихи, туркий тиллар оиласида тутган ўрни, бугунги кундаги аҳамияти, ўқитиш методикасига бағишланган ижодий ишлари қабул қилинади.
Танловда таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар (рус, тожик, қирғиз тили) ўқитувчилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Ижодий ишлар ўзбек тилида бўлиши лозим.
Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар:
Юборилган ижодий ишлар ҳажми 3 саҳифадан кам бўлмаслиги, электрон шаклида юборилиши талаб этилади. Ижодий ишлар муаллифлик мақомига эага бўлиши керак.
Ғолиблар октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида вилоят халқ таълими бошқармасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ва “Мураббий” газетасида эълон қилинади.
Танлов ғолиблари (ҳар икки йўналишнинг 1, 2, 3-ўрин эгалари) вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун кўрсатилган шартлар бўйича маълумотлар электрон равишда (тўлиқ иш жойи, манзили, телефон рақами) 10-сентябрдан 15-октябргача тақдим этилади. Танловда иштирок этиш учун куйидаги телеграмм мессенжерига +99893-678-66-87 “Ўзбек тилим – ўзлигим тимсоли” танлови учун деб юборишингиз сўралади.
Ташкилий қўмита