❗️Организмдаги ўлик вируслар ҳам тестда мусбат натижани кўрсатиши мумкин
Бу ҳақда бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди:
Савол: — 2 ой аввал коронавирусни бошдан кечирдим, уйда даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ПЗР тест натижаси ҳар гал мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?
Жавоб: — Агар шифокорингиз Сизни тиббий кўрикдан ўтказиб, тузалганингизни айтган бўлса, демак одамлар учун безарарсиз ва қайта касалланмагансиз.
🔬Одатда ПЗР таҳлил мусбат чиқадиган бўлса, бу бемор вирусларни ташқарига чиқариши билан атрофдагиларга хавфли ҳисобланади.
🛏 Лекин Сизда касаллик 2 ой олдин бошланган ва сўзингизга кўра, уйда шифокор назоратида даволангансиз, демак Сизда касалликни оғир тури бўлмаган.
‼️ Зарарланган тўқималардан нафақат тирик ва фаол вируслар, балки ўлган ҳужайралардан ўлик вируслар ҳам ташқарига чиқиши кузатилади.
🧪 ПЗР тести эса — вирусларнинг чиқишини кўрсатгани сабабли ўлик вируслар ҳам бу даврда тест натижаларини мусбат кўрсатиши мумкин. Лекин ушбу даврда бемор атрофдагиларга безарар булади.
〰️〰️〰️〰️
❓Савол туғилади: тирик ёки ўлик вируслар чиққанини қандай аниқлаймиз?
⏳ Буни касаллик муддатига кўра аниқлаймиз. Яъни, касалликнинг енгил ва ўрта кечишида касаллик бошланганидан 10 кундан кейин, оғир турида эса 20 кундан кейин у атрофдагилар учун безарардир.
🔘 Шунинг учун тавсия асосида даволаниб, ўзини енгил ҳис кила бошласа, такрор ва такрор тестдан ўтиш шарт эмас.
Каналга уланиш:
@jizzax_yangiliklari