@platformauzbга ҳам ўқитувчилар мурожаат этишибди: Ўқитувчиларнинг тинч яшашига рухсат беринг!
Америкада қора танлилар қачон тенгликка эришган? Бизнинг жамиятда эса ўқитувчиларга муносабат Америка ирқчилигидан ҳам кўра узоқ чўзилгандек гўё...
Агар Марказий сайлов комиссияси раисининг баёнотига ишонсак, бу йил сайлов кaмпанияси ташкилий жараёнларига ҳеч ким мажбуран, текинга жалб этилмаслиги керак эди.
Аслидаям, бунга ҳожат йўқ! Чунки давлат сайлов кампаниясига “отнинг калласидек” маблағ — 231 миллиард сўм ажратиб қўйибди.
Шунга қарамай, бизга келаётган сигналларга кўра, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида (балки бошқа жойларда ҳам бордир) сайловга тайёргарлик жараёнида ўқитувчилар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.
“Отам, онам, укам, келиним, турмуш ўртоғим ўқитувчи, — деб ёзади зангиоталик шундай жабрдийдалардан бири. — Ҳозир таътил пайти бўлганлиги учун улар сайловчиларни уйма-уй кириб, рўйхатга олиб юрибди. Кундузи ҳамма ишда. Шу сабабли кечқурун ҳам тинчлик йўқ. Турмуш ўртоғим боғчага борадиган қизим билан хонадонма-хонадон кириб, аҳолини рўйхатга оляпти.
Қизиқ, қачонгача ўзимизни ўзимиз алдаймиз? Ҳали-ҳануз ҳар ишга балогардон — ўқитувчими? Яхшиямки, бор шу хокисор касб эгалари. Ойлигингиз ошди, нуфузингиз ошди, мажбурий меҳнат деган “бўйинтуруқ”дан қутулдингиз энди, деб аю-ҳаннос солаётганлар нима деркин бу ҳолатга?