Qashqadaryo_ssb dan repost
Муносабат
МУБОРАКЛИК ҚИЗ ЎЗ ЯҚИНЛАРИНИНГ АРИЗАСИГА КЎРА
АСАБ-РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИГА ЁТҚИЗИЛГАН
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ёки қизлар жинни бўлди ёки милиция хизмат текшируви ўтказиши керак” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат ўрганилди.
Видеомурожаатда Муборак туманидаги Қарлиқ қишлоғида яшовчи, исм-фамилиясини ошкор этмаган қиз соғ-саломат бўлса-да, Қарши шаҳридаги 1-сонли асаб- руҳий касалликлар диспансерига ички ишлар идораси ходимларининг тазйиқи билан ётқизилгани, диспансердаги аёллар бўлимида бемор аёллар учун яратилган шароитлар қониқарсиз эканлиги, уларга шифокорлар, ҳамширалар ва фаррошлар томонидан турли тазйиқлар ўтказилаётгани хусусида сўз юритган.
Аниқланишича, мазкур фуқаро - Муборак тумани “Баркамол авлод” маҳалла фуқаролар йиғини Қарлиқ қишлоғида яшовчи Қ.С. руҳиятида ўзгариш борлиги сабабли акаси Қ.В.нинг асаб-руҳий касалликлар шифохонасига ётқизиб, текширтириш ва лозим бўлса, даволаш тўғрисида берган аризасига ҳамда Муборак тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг тегишли алоқа хатига асосан 2020 йил 18 май куни “Психомотор қўзғалиш” ташхиси билан Қарши шаҳридаги 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансерига эмас, балки вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Диспансернинг К ҳисобига кузатув назоратига олинган. Шу йилнинг 21 май куни акалари Қ.Ж. ҳамда Қ.В.нинг тилхатларига асосан шифохона врачлар маслаҳат комиссияси хулосасига асосан уйига жавоб берилган.
Фуқаро Қ.С. бу хусусда илгари ҳам, аниқроғи, шу йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат қилган. Мазкур мурожаат диспансерда тегишли тартибда ўрганилган ва жавоб берилган.
Шунингдек, фуқаро Қ.С.нинг вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонаси аёллар бўлимида шароитлар қониқарсизлиги ва бемор аёлларга тазйиқ ўтказилаётгани ҳақидаги даъволари асоссиз эканлиги аниқланди. Маълумот ўрнида шуни қайд этиш жоизки, мазкур шифохона ўтган йилдан бошлаб барча шароитлар яратилган янги бинода фаолият кўрсатмоқда. Шифохонада даволаш ишлари белгиланган меъёрлар доирасида ташкил этилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, мубораклик фуқаро Қ.С.нинг юқоридаги мурожаати юзасидан ўтказилган текширувда қуйидагилар аниқланган. Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан бирор-бир шахснинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 2020 йил 29 майда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур ариза юзасидан тўпланган ҳужжатлар Муборак тумани прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан 2020 йил 8 июнда қабул қилинган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор асоссиз ва барвақт қабул қилинган деб топилиб, бекор қилинган. Бекор қилишга асос бўлган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш учун Муборак тумани ИИБга юборилган.
Қ.С.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланганлиги сабабли унга нисбатан ушбу модда билан маъмурий чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар 2020 йил 25 июнда Муборак тумани ИИБ ҲПБ орқали туман маъмурий судига юборилган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
👉 @qashqadaryo_ssb