Kichkina Bombey


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Денов туманида содир бўлиб жотган ишлар тўғрисида жозамиз. Ва албатта менинг шахсий фикр ва мулоҳазаларим ҳам бордур;)
Мурожаатлар учун: @ZakirPunisher

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугун 6- синфда ӯқийдиган ӯғлим мактабдан тоғдай таасурот билан келди. У 10- инглиз тилига ихтисослашган умумий ӯрта таълим мактабида ӯқийди

Ҳа, бундан ҳаёжондаман. Сабаби ӯғлимнинг ӯқишга унчалик қизиқиши йӯқ, гарчи махсус ихтисослашган мактабда ӯқисада.

Тасаввур қилинг, бола мактабдан, дарсидан мамнун ҳолда келган.

Мен бунга сабаб, деб ӯқитувчисини айта оламан. Она тили ӯқитувчиси Насиба Ашуровна дарсдаги маълум бир мавзуни креатив ёндашган ҳолда ӯтган. У ҳатто дарс столларинида ӯзгача жойлаштирган. Сӯнгра синфнинг telegram гуруҳига барча ӯқувчиларни алоҳида дарс мавзусига оид маҳсуллари билан бирга суратга олиб жойлаган.

Биз шунақанги таълимимизга креатив ёндашиб, жонбозлик кӯрсатадиган педагогларга муҳтожмиз. Ӯша ӯқитувчига тасанно.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз фақат ва фақат "худога солдим" дея оламиз холос...


Хоразмдаги педофиллар иши бу зулмнинг бир майдагина кӯринишидир, заррасидир.

Адлия бошқармаси бу- айни ӯша зӯрланган мазлумаларни конституциявий ҳуқуқларини ижросини таъминловчи механизмидир, бироқ улар тескарисини қилиб келишган.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Холбека дӯхтир, касалларингни рози қилиб чӯталларингни оловринглар дегич вазирдан орденни қабул қилиб олиб, кӯчага чиқдию, бино муюлишида қантарилган эшагига миниб, лой йӯлдан пункти томонга эшагини йӯрғалатиб кетди.

У менимча, орден тақдимотига келгунича, эшагининг устида "ордендан ташқари тағин бирон нима берамакан?" Деган хом ҳаёлда келаётган эди.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Мен ҳам Умиддан илҳомланган ҳолда, Samsung galaxy a32 64gb ни айфоннинг сӯнгисига алмаштираман. Устига пул қӯшиб беришса албатта.😆

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


ИншаАллоҳ таъло, мӯмин ва мӯминаларни муштоқ қилган муқаддас Рамазон ойи 23- мартдан бошланар экан.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча Путин Россия томонидан босиб олинган Украинанинг Мариуполь шаҳрига ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли билан гаплашиб олди. Суҳбат давомида кадр ортидаги бир аёлнинг "Буларнинг барчаси ёлғон, саҳналаштирилган", дея бақиргани эшитилади. Қизиғи, бу лавҳалар Россиянинг барча пропагандистик телевидение ва сайтларида намойиш этилган, ҳозирда эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Сенинг ҳар қандай чиройли кадрни бузадиган дӯстинг😁

©Файзбоғ

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Қурувчилар, сув-пув ичволинглар.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Ер қимирлади. Аллоҳ таъоло паноҳида асрасин барчамизни.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшларимиз Осиё чемпиони бӯлишди, мен бундан ниҳоятда хурсанд бӯлдим.

Шу дейман, шу ёшлар мободо, анави майиб терма жамоамизни ӯрнидаям ӯйнаб бермасикинми а? Кеб қолди-да энди.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Блогерлар ассоциацияси бор эмиш.

Лӯттивозлар ҳам кӯпайиб кетди. Найрангни ҳар турини қӯллашябди шарафсизлар.

Бирон бир давлат ташкилотидан қандайдир маълумот олиш учун фириб бериш, макр ишлатиш шарт эмас.

Шунчаки, конституцион ҳуқулардан фойдаланиш керак, вассалом. У ерда ҳаммаси аниқ-тиниқ қилиб ёзиб қӯйилган.

Эслатма учун:
Ӯзбекистон Республикаси Конституциси.
30-модда.
Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.


👇👇👇
htt rel='nofollow'>ps://t.me/littlebombay


Қани анави ақлваччалар?!

Вилоятимизда бузуқ йӯлларнинг таъмирланиши бошланишига баъзиларнинг кӯзимизни қисиб, шукр қилишимизни вайсаганларидан эмас, балки танқидларнинг самарасидир.

Ёки у бу ким, у бу жойда "мана, халқимиз индамай юрганининг муносабати билан йӯллар таъмирланябди" дедими?

Так что, "жим туринг, аралашманг" қӯшиғини эшитиб ухлаймиз😉

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Бу Қомусимиздаги аниқ-тиниқ қилиб жозиб қӯйилған қонун!

Бироқ бу қонуннинг умуман ишламаслигини исботини топмоқчи бӯлсангиз марҳамат, кӯпгина давлат идораларига ишингиз тушиб боринг.

Уларнинг маъсулиятсизлигига гувоҳ бӯлинг.

Попкорн, семичка олволишни унутманг, чунки у ерда кутгандан ӯлгудай зерикасиз, эрмакка зӯр кетади-да

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Мени мошинада ӯтиб дод дедим фойдаси бӯлмади.

Қурбон мошинада ӯтиб дод деди нафи бӯлмади.

Президент мошинада ӯтувди, вуаля! Президент барибир президент-да! Мен ким бӯпман-у, Қурбон ким бӯлибди.

Энди шу, қӯлимизни дуога очиб Аллоҳдан сӯрайлик, Деновимизнинг йӯлларини ҳам мошинада кезсинлар юртбошимиз.🤲

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гапни бӯлмасдан эшитиб кетиш керак энди😁

Ишқилиб, ахири эгасига етиб борибди арз-додларимиз.

Натижаси бутун бӯлсин буёғига

👇👇👇
https://t.me/littlebombay




Mubaşşir Ahmad dan repost
Бу ёмғирда машина ғилдираклари сачратаётган сувлар, йўлсоз мутасаддилар устидан ёғаётган гуноҳлардир.
Ҳали у ўйдим-чўқирларда ёрилган шиналар, қочаман деб ҳалокатга учраган машиналарнинг зарари ва уволи ҳақида айтмадим.

@MubashshirAhmad


Қудуқ қопқоғини ӯрнатувчиларининг шахсини тасдиқловчи хужжати шунақа бӯлса керак.

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Қудуқларнинг қопқоқларини ӯрнатиш бӯйича махсус профессорларга муҳтожмиз!🕳

Аллоҳим, бизга шундай, қӯллари акашак бӯлмаган профессорларни ато эт!🤲

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Таълим соҳасида минус битта кадр...((((

👇👇👇
https://t.me/littlebombay


Rasul Kusherbayev dan repost
"Йиғлаб ўзимга қасам бердим: бошқа ўқитувчилик қилмайман"

"Миллий" телеканалида Тошкент шаҳридаги 152-мактаб ўқитувчиси ўқувчилардан бирини калтаклагани ҳақида кўрсатув тайёрлади.

Мактаб ўқувчисига қўл кўтарган ўқитувчи аёл воқеага нималар сабаб бўлганини очиқлади. Ўқитувчининг самимийлигига заррача шубҳа қилмаганим учун унинг сўзларини тарқатаяпман. Хулоса чиқариш сиздан…

“Ассалому алайкум, халқим! Мен шу видеороликдаги ўқитувчиман. Биология фанидан дарс бераман, 20 йиллик стажига эгаман. Олий тоифалиман. Магистратурани ҳам ўқиб битирганман.

Видеоролик ҳакида ҳар фикрларни ўқидим, ижобий ҳам, салбий ҳам. Хар бир инсоннинг ўз фикри бор. Лекин асл ҳолатни ўзимдан эшитсангиз дегандим. “Миллар” кўрсатуви бошловчиси, сиз ҳам ўқинг ва кейинги сафар бирор воқеани ёритаетганингизда, тарқатган видеоролик бўйича эмас, воқеанинг ҳақиқатда қандай бўлганлиги тўғрисидаги суриштирувни олиб боришингизни маслаҳат берар эдим.

Видеороликда ўзим тан оламан, ўта қуюшқондан чиқиб кетганим кўринган. Лекин бу видео тўлиқ видео эмас, провокацион моментлар қирқиб ташланган. Энг асосийси — бу уюштирилган.

Ким уюштирган, нима учун уюштирган, деган саволларга жавоб бераман.

Мактаб директори Мавлянова Марзия Даврановна 30 йилдан кўпроқ шу мактабда фаолият олиб боради. 30 йил директор бўлгандан кейин, таьлимда ишлайдиганлар билади, ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Шу мактабдаги 5 йиллик фаолиятим натижсида ноқонуний пул йиғимларига қарши турдим.

Мактаб штат бирлигида турадиган қоровулни ота-оналарга қўриқлаш хизматидан "охрана" деб таништириб, бола бошига 30 минг сўмдан пул йигиб олар эди (мактабда 3 мингга яқин ўқувчи ўқийди, йиғиладган суммани тасаввур қилинг)

Бечора ўқитувчи ўз меҳнати учун бериладиган устаманинг ҳам ярмини директорга "доля" сифатида қайтариб беришди керак. Синф ўқувчиларидан (шароити оғирми, енгилми, фарки йўқ) фонд йиғиб бермасангиз, мендек ёки тузоққа тушасиз, ёки босим остида қоласиз. Ўқитувчи халқи нимаяи дейди, “майли, олақолсин, дарсини берсин, тирикчилигимни қилай”, дейди.

Менинг айбим — шу ноқонуний йиғимларни йиғишга қарши бўлганим. Ўтган ўқув йилида бир устознинг шикоят хати кетидан мактабни прокуратура текширди. 40-50 млн сўм камомад чиқди. Шу текширув пайтида пул йиғимларини ҳақиқатда йиғилишини тасдиқлаб берганим учун директор кун бермай қўйди, десам хам булади. Ҳаттоки, ички ишларидан ҳимоя ордери ҳам олишга мажбур бўлдим. Очиқдан-очиқ “ишдан бўша, аризангни ёз”, дея турткилайверди. Аризамни ўзим ёзмаганим учун шунақа тузоқлар қўйишини бошлади. Бу видеоролик ҳам шунақа тузоқлардан биттаси.

Мактабда ишлайдиганлар билади, камеранинг “доступи” фақат директорнинг хонасида бўлади. Видеони ҳам унинг ўзи тарқатди. Ҳаттоки ўқувчининг онасини чақириб, “боламнинг ўзида айб экан, ёмон сўкибди устозни, китоб дафтари ҳам йўқ экан”, дейишига қарамасдан, мажбурлаб ариза ёздирибди.
Бугун судда ойиси йиғлаб кечирим сўради.

Халқим, бугун қалбим қон йиғламокда. Ўзим севган касбдан мажбурлаб бугун ариза ёздиришди. “Тепадагилар” куймаетганмиш.

Ҳурматли “тепадагилар”, сизларга бир инсонни тақдирини ҳал қилиш шунчалар осонми? Суриштирай ҳайдаб юбориш шунчалик осонми? Сизга тўғрисуз ўқитувчилар керакмасми? Унда битта таклиф, пединститутларга “ялокилик килиш техникаси ва унинг фойдалари” деган фанни қўшинглар, токи келажакдаги ёш авлод мендек кийналиб юрмасин, мендек бечора бўлиб қолмасин!

Мен бугун йиғлаб ўзимга қасам бердим, бошқа ўқитувчилик қилмайман, ортиқ ўқитувчилик қилмайман... Майли, оч қолай, майли бечора бўлай, ортиқ ўқитувчилик қилганим бўлсин!

Замон зўрники экан. Бу гапларни ёзишимдан мақсадим — кимнингдир раҳмини келтириш ҳам эмас, қалбимдан портлаб чиқаётган туйғуларимнинг миллиондан бирини етказишга ҳаракат қилдим.

Шу хабарни имкон даражада кўпроқ тарқатинг, кўпроқ одам ўқисин. Токи, фикрлар ўзгарса, токи келгуси ҳаетимизда ўқитувчига нисбатан қарашлар янаям ўзгарса.

Халқим, сизнинг фарзандларингизни севиб қолувчи, Яшнобод туманидаги 152-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Гулчеҳра Мамажонова”.

Манба

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

18

obunachilar
Kanal statistikasi