Эркинлик ҳақида
Эркинликдан қадрлироқ нарса йўқ.
Барча халқлар эркин яшашга ҳақлидирлар. Гўёки,
ўзбекистонликлар ҳали демократия ва фуқаролик эркинликлари бўйича яшашгача етиб борганлари йўқ, деган гап-сўзлар бемаъниликдан ўзга нарса эмас. Сўнгги йилларда биз анча эркин яшаяпмиз, давлат ва жамият ўртасида изчил мулоқот йўлга қўйилди, ва албатта бу фуқароларга ёқяпти. Ҳозир паспорт столида
ОВИР стикерини олиш мақсадида 2 ойлаб кутиш учун 2015 йилларга қайтишни ҳоҳлаётганини изҳор қиладиганлар йўқ. Ёки
“Ахборот” дастуридан нима тўғрию, нима нотўғри эканини кўрсатмагунларича, блогерлар юз бераётган жараёнлар ҳақида ўз фикрларини билдирмасликлари ҳам талаб этилаётганича йўқ.
Бироқ, ўзгача ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, аҳолини қийнаётган
“масалаларини ҳал этиш” учун Хоразм ва бошқа вилоятларда овоза бўлган блогер
Нафосат Оллошукурова билан бўлган ҳолатни олайлик.
Буларнинг бари
“сен мени танийсанми ўзи? Мен блогерман, энди тамом бўлдинг, деявер” қабилидаги нохуш жанжаллар билан бирга кечган. Аввалига унга 10 сутка маъмурий ҳибс тайинлашган. Бу пайтда блогерда “руҳий беқарорлик кузатилган” ва у ҳозирги кунда
руҳий касалликлар шифохонасида сақланмоқда.
Албатта бу ачинарли ҳол, қизга ҳам одамнинг раҳми келади. Бироқ бунданда аянчлиси – эркинлик
паст саводлилик ва тарбиясизлик билан биргарликда баъзан бу каби хунук ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Нафосатга ўхшаганлар эса, орамизда кам эмас. Ушбу блогерларнинг
сурбетлиги ва жанжалкашлиги охир оқибатда,
“ўзбекистоликлар демократияга ҳали тайёр эмаслар” қабилидаги аҳмоқона гапларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, шу туфайли яна
қатъий тартиб ўрнатиш бошланади.
Фикримни яна бир карра ойдинлаштираман:
Нафосат Оллошукурованинг қилаётган ишлари тўғри, лекин унинг иш усули нотўғри. Фуқарони Тергов изолятори (СИЗО) ва
руҳий касалликлар шифохонасига айнан ёмон хулқи туфайли жойлаштиришади. Ва блогерни фаолиятга ундаган
эзгу мақсадлари протоколда, афсуски, қайд этилмайди.
https://t.me/joinchat/AAAAAFHy2j8nujq59LTyvw