Грипп — “оёқда ўтказиладиган” касаллик эмас!
Бу касалликнинг ўзидан кўра асоратлари кўпроқ хавфли. Негаки, грипп вируси юқори нафас йўлларининг иккиламчи бактериал инфекциялари каби хасталикларни хатто ўлим ҳолатларини келтириб чиқариш мумкин.
Грипп касаллигининг олдини олиш бу санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиб бориш ҳамда ишончли ҳимоя бу вакцина!
Бугунги кунда Навоий вилоят Конимех туманида 15 та МТТларда 1651 нафар болалар тарбияланиб келмоқда. Ушбу болалар ўртасида грипп касаллигининг олдини олиш мақсадида Санэпидқўмитанинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан 1110 доза грипп касаллигига қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан 2021 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” тўғрисидаги 0239-07/4-сонли СанҚваМ талаблари асосида барча даволаш-профилактика муассасаларида эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Санэпидқўмитанинг Конимех туман бўлими
Телеграм