Бухоро | Kun.uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Президент Карим Камоловнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди

Батафсил:
👉 https://kun.uz/01780815

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади:

«Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди», — деди Ш.Мирзиёев.

Бухоро вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzBuxoro


Президент Бухорода Карим Камолов қабрини зиёрат қилди

Бухоро вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этди. Марҳум Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонига дафн этилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев 23 август куни Бухорога ташриф буюриб, Карим Камолов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.

Бухоро вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzBuxoro


Шавкат Мирзиеёв Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев 23 август куни Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби К.Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетди.

Бу ҳақда Kun.uz президент расмий сайтига асосланиб хабар қилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокими в.б. Карим Жамолович Камолов 22 август куни узоқ давом этган коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани эълон қилинган эди.

Бухоро вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzBuxoro


Ромитанда «Туризм маҳалласи» ташкил этилмоқда

Ромитан туманининг «Қўрғон» ҳудудида «Туризм маҳалласи» ташкил қилиш ишларига киришилган.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, бунинг учун маҳаллада иккита меҳмонхона қурилган, йўллар ва йўл бўйи туризм инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти.

Шунингдек, Хўжа Али Ромитаний ва Бобойи Самосий зиёратгоҳларидаги қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари тугатилган. Меҳмонхоналар ана шу зиёратгоҳлар атрофида қурилган. Бундан ташқари, ҳудудда оилавий меҳмон уйлари ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этиш кўзда тутилган.

Юқоридаги йўлларда эса кўрсаткичларини ўрнатиш, автобекатлар, савдо дўконлари, овқатланиш шаҳобчалари ҳамда пиёдалар эркин ҳаракатланиши учун йўл бўйларида тротуар ўтиш йўлакларини ташкил этилади.

Бухоро вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzBuxoro


Ассалому алайкум, ҳурматли бухороликлар. Kun.uz сайти сизга қулайлик яратиш мақсадида Бухоро вилояти ҳақидаги хабарлар бериб борувчи Бухоро | Kun.uz каналини ишга туширди.

Канал ҳозирча тест режимида юритилади ва сентябрь ойидан тўлиқ режимда ишлашни бошлайди. Агар сиз Kun.uz'нинг ҳудудий мухбири бўлишни истасангиз, ушбу маълумотларни ўқинг ва қуйидаги ҳавола орқали ариза топширинг.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлар учун ҳам алоҳида каналлар очилди: Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент

Бухоро вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzBuxoro

5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

59

obunachilar
Kanal statistikasi