Uzbekistan Airways Boeing-767 йўловчи самолётларини юк ташувчига айлантирмоқда
«Uzbekistan Airways» сўнгги вақтларда ташишга талаб тез ўсиб бораётгани ва йўловчилар қатнови бутунлай тўхтатилгани сабабли бир нечта йўловчи самолётини юк ташувчига айлантиради. Бу ҳақда авикомпания матбуот хизмати хабар берди.
Бу қўшимча 20 тоннагача юкни юқори йўловчи салони ичига юклаш, тижорат юкларининг мавжуд ҳажмини 180 кубометрга ошириш имконини беради. Конверсия, шунингдек, мавжуд кўрсатмалар ва технологияларни ўзгартиришни ҳам ўз ичига олади.
Юк ташувчи самолётига айлантирилган мазкур ҳаво кемаларидан бирининг биринчи тижорат рейси 21 апрелга режалаштирилган.
Техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва иккинчи самолётни тижорат фойдаланишга топшириш 26 апрелга режалаштирилган бўлиб, кейинчалик 27 апрелда тижорат мақсадида фойдаланишга топширилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram