Биз кўпроқ оила мавзуида, оиладаги тотувлик тўғрисида, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганимиз ва ўз оиламиздаги ҳолатлардан мисоллар келтирганимиз учун бўлса керак, кўп одамлар бизга ўз оиласидаги муаммолар ҳақида ёзиб, маслаҳатлар сўрайдилар.
Айрим гапларни эшитиб, туппа-тузук иймон-эътиқодли одамларда ҳам оила масаласига ўта бепарво, енгил-елпи қараш ҳолатлари борлигидан ҳайратландим. Бир вақтлар худди ҳаёт-мамот масаласидек ўта муҳим саналган бу масала бу қадар қадрсизланиб кетганидан қаттиқ афсусландим.
Қуръони каримда фақат уч жойдагина "мисоқ" сўзи "ғализ" сўзи билан сифатланиб, аниқлаштирилиб келган экан. Устозларимиз "мисоқ" сўзини "аҳд-паймон" маъносида, "ғализ" сўзини эса "мустаҳкам", "қатъий", "салмоқли", "қаттиқ" маъноларида таржима қилибдилар.
Қатъий, мустаҳкам, салмоқли, қаттиқ аҳд-паймоннинг бирини Аллоҳ таоло энг мўътабар пайғамбарлардан олган бўлса, яна бирини никоҳ пайтида аёллар эркаклардан олар экан. Никоҳдаги аҳд-паймон шу қадар эътиборли экан.
Инсон борки, ҳаётдан ҳаловат излайди. Бахт излайди. Хотиржамлик - сакинат излайди. Аллоҳ таоло ҳаловатни ҳам, бахтни ҳам, хотиржамлик - сакинатни ҳам мазкур аҳд-паймон асосига қурилган оила ичига жойлаштириб қўйган. Аммо нодон инсон уни ташқаридан, у йўқ жойдан излайверади.
Шуни англадимки, биз оила мавзуида янада кўпроқ гапиришимиз, қуруқ гаплар билангина кифояланиб қолмасдан, уларни ҳаётий, воқеий мисоллар билан қувватлашимиз ўта муҳим экан. Токи фарзандларимиз бурнининг остидаги ҳаловатни, бахтни, хотиржамлик - сакинатни кўрмасдан, уни у йўқ жойдан қидириб юрмасинлар.
Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.
@mahmudiylar