MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар


Kanal geosi va tili: Tojikiston, Tojikcha
Toifa: Tibbiyot


Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Tojikiston, Tojikcha
Statistika
Postlar filtri


🇺🇿🇹🇯Шавкат Мирзиёев “Қасри Миллат” қароргоҳида расмий кутиб олинди

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.

Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда катта тантана билан кутиб олинди

📲Telegram |facebook|Faceboo


Қасамёдга содиқман...

Сирдарё вилояти Гулистон туманининг бир четида жойлашган “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ аҳолисига беминнат хизмат қилиб келаётган “Бешбулоқ” оилавий шифокорлик пункти жамоасида ман 15 йилдирки потранаж ҳамшира сифатида фаолият юритиб келмоқдаман.

Шунча йиллик меҳнат фаолиятим давомида юртимизда олиб борилган исоҳатлар ва янгиланишлар натижасида йилдан йилга тиббиёт соҳасига бўлган эътибор нечоғлик ўсганига гувоҳ бўлдим.

Бундан бир неча йил олдин нисбатан эски бинолару, ускуналар билан тиббий хизмат кўрсатишга мажбур бўлган бўлсак, эндиликда шифокорлик пунктимиз таниб бўлмайдиган даражага келди. Эски бинолар реконструкция қилинди, замонавий тиббий жиҳозлар олиб келинди.

Бир сўз билан айтганда энг сўнги қулайликлар яратилди. Албатта ушбу имкониятлар биз, ҳамшираларнинг иш унумдорлигимизни ошиши учун замин яратиш баробарида, аҳоли учун ҳам қатор қулайликлар яратмоқда.

Албатта биз ҳам имкониятларга яраша тизимли ва сифатли иш фаолиятимизни олиб бормоқдамиз. Ҳусусан, ҳозирда аҳолининг соғломлигига қараб 4 гуруҳга ажратган ҳолда доимий профилактик тадбирлар ва потранажлик фаолиятлари ўтказилмоқда.

Булар қуйидагилардан иборат:

Биринчи гуруҳ – соғлом аҳоли. Ушбу гуруҳга ҳеч қандай сурункали ва ирсий касалликлари ва зарарли одатлари мавжуд бўлмаган, соғлом турмуш тарзига доимий амал қилиб яшайдиган аҳоли киритилган. Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, бизнинг тиббиёт бригадасига бириктирилганларнинг асосий қисми айни шу гуруҳдан жой олган. Албатта бу катта натижа.

Иккинчи гуруҳ – зарарли одати ҳамда ортиқча вазни бор аҳоли. Биз фаолиятимиз давомида асосий эътиборни ушбу рўйхатдагиларни ҳам соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишга қаратганмиз ва бу йўлда олиб бораётган тарғибот тадбирларимиз натижасида ушбу гуруҳдаги инсонларни ҳам муаммоларидан халос бўлишига ва биринчи гуруҳдагилар сонини кенгайтиришга ҳисса қўшиб келмоқдамиз.

Учинчи ва тўртинчи гуруҳдагилар яни Сурункали касаллиги бор ва парваришга муҳтож аҳоли билан ишлаш эса потранаж ҳамшираларнинг асосий вазифаси, деб биламиз. Шу боис ҳам доимий равишда уларнинг хонадонларига бориб саломатликлари назорат қилинмоқда.

Фикрларим сўнгида шуни хулоса қилиб айтишим керакки, мен ўз касбимдан фахрланаман. Илк бор эгнимга оқ ҳалат кийиб ичган қасамим ҳамон ёдимда.

“Беморларга ўз ақл-заковатимга таянган ҳолда фақатгина уларга фойдали бўладиган тавсиялар бераман. Ҳаётда ва касбимда бахт-саодатга эришиш учун қасамёдимни асло бузмайман….”. Мен бу қасамёдимга ҳамон содиқ эканлигимдан фахрланаман!!!

Дилдора МАҲМУДОВА
Гулистон туманидаги Бешбулоқ ОШП, умумий амалиёт ҳамшираси

📲Telegram |facebook|Faceboo


Биласизми,  сувни тик турган ҳолда ичиб бўлмайди

Бу борада,  олдин ҳам кўп бора ёзгандик. Аммо,  ҳиндистонлик Апполо Спестра шифохонаси бош шифокори  Вирпул Рустгининг  қуйидагича фикри бизни бир ҳайратга ун ҳайрат қўшди.

Унинг таъкидлашича,  "Инсонлар сув ичиш қоидаларини умуман билмайди. Билганлари ҳам қоидаларга риоя этмай сувни тик ҳолатда ичишади. Бу албатта. нотўғри",  дейди у.

Чунки тик ҳолатда ичилган сув инсон  организмида турли туман касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ва натижада бўғимларда ортиқча суюқлик тупланади. Артрит билан боғлиқ муаммони келтириб чиқаради.

Энг мақбул ечим,  сувни тик турган ҳолда эмас,  ўтирган ҳолда ичиш,  инсон организмига салбий таъсир кўрсатмайгина қолмай,  турли туман касалликларни олдини олишга ёрдам беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo


#kun_hikmati

Инсонларнинг сенга бўлган муҳаббатлари бардавом бўлишини истасанг, одобингни гўзал қил!

📚“Ибратли ҳикматлар”

📲Telegram |facebook|Faceboo


"Rinotin kids" сотувдан олинди


Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Опа ўз синглисига донорлик қилди

"...Гулистон тиббиёт кластери унинг хирургия бўлимида Ховос туманининг Ховособод маҳалласида истиқомат қилаётган, 1990 йилда туғилган Гулмира Эшонқулованинг буйраги билан боғлиқ, буйрак трансплантация амалиёти ўтказилди. Унга опаси, 1988 йилда туғилган Ноила Жумабоева бир буйрагини берди.

— Оиламизда буйрак етишмовчилиги хасталиги билан хасталанган кишилар бўлмаса-да, нимагадир бундан уч йил муқаддам синглим Гулмира шу дардга чалинди, — дейди Ноила Жумабоева. —Кўплаб мутахассисларга мурожаат қилдик. Улар тавсияси ва маслаҳати асосида олдинига Гулистон тиббиёт кластерида, кейинчалик Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси унинг нефрология ва гемодиализ бўлимида даво муолажаларини олиб келаётганди. Аммо, ижобий ўзгариш кузатилмади. Синглим кўз ўнгимизда кун сайин сўлиб борарди..."


Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo


Эрталаб оч қоринга майизли сув ичиш организм учун жуда фойдали

• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди


📃 Тайёрлаш: Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқадан сўнг олинг. 30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Биласизми, сизу бизга таниш бўлган карам ўзоқ умр кўришга ёрдам беради

Чунки карам таркибида барча витаминлар ва ошқозон учун фойдали ферментлар мавжуд. Ушбу маҳсулот организмдаги деярли ҳамма тизимлар саломатлиги ва фаолияти учун аҳамиятли бўлган табиий антиоксидант C витамининг кони ҳисобланади. У ҳужайраларни шикастланишдан сақлайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

Ва шу билан бирга карам саратон ва асаб тизими билан боғлик касалликларнинг олдини олади, стрессга чидамли бўлишга ёрдам берибгина қолмай, танани турли токсинлардан тозалайди ва қаришни секинлаштиради.


Батафсил ўқиш учун👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo


Жисмоний фаоллик саратонга чалиниш хавфини камайтиради

Мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланадиган респондентларда жисмоний машқлар қилишга хуши йўқ бўлганларга қараганда саратоннинг айрим турларининг ривожланиш хавфи 20-25 фоизга камроқ бўлган.

Бу ҳақида “Medicine and Science in Sports and Exercise” халқаро тиббиёт журнали олимларнинг 45 дан ортиқ тадқиқот ва илмий мақолаларни таҳлил қилган ҳолда хабар берди.

Ва шунингдек, мақолада "спортнинг ўзи ушбу касалликдан ҳимоя қилади, дейиш нотўғри. Жисмоний фаоллик ўсимта ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар даражасини пасайтиради", дейилган.

Батафсил 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo


Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Президентнинг 04.04.2024 йилдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ,


2024 йил 1 июндан қуйидагилар йўлга қўйилади:

▫️меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

▫️ меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.

Батафсил ўқиш учун 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo


#kun_hikmati

Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш керак.

✍️ Л.Толстой

📲Telegram |facebook|Faceboo


Эрталаб оч қоринга ичилган сув кони шифо

Қандли диабет, семизлик, гормонал мувозанат, артрит, аритмия, мигрень, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан халос бўлишга ёрдам беради.

Эрталаб бир стакан сув ичакларни тозалашга, ошқозон ости бези ва ошқозон ишини нормаллаштиришга ёрдам беради.


Уйғонганингиздан сўнг дарҳол бир стакан илиқ тоза сув ичинг. Ҳожатдан сўнг яна 1 стакан сув ичинг, кейин нонушта қилинг!

📲Telegram |facebook|Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Биласизми

Ялпизли чой қон босимини пасайтиришга ёрдам беради

Сизнингча, қон босимингизни пасайтириш учун қандай йўл тутган афзал? Янги ялпиз чойи бу вазифа учун айни. Бу ўсимлик қон томирларини кенгайтиришга қодир, шу билан қон босимини пасайтиради.

🌿Тайёрлаш тартиби: Бир пиёла қайноқ сувга бир нечта ялпиз барглари солинг. 10 дақиқа дамланг. Кейин ичимлик филтрлаб, илиқ ҳолда ичинг.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Соғлом бўлай десанг пиёда юр!

Аллома Ибн Сино буйракдаги тошни туширишда пиёда юришнинг фойдаси борлигини ёзиб қолдирган. Айниқса, эрталабки мусаффо ҳавода сайр қилиш кони фойда бўлиб, вужуд кислородга тўйинади. Бу эса юрак ва ўпка фаолиятини яхшилайди. Кечқурун уйқудан олдин пиёда юриш эса овқат ҳазмига кўмаклашади ва тиниқиб ухлаб ором олишингизни таъминлайди.

Замонавий тиббиётнинг тавсиясига кўра эса: 3 дақиқа юриш — қон босимини пасайтиради, 5 дақиқа тоза ҳавода юриш, хуш кайфият бағишлайди, 10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради, овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини камайтиради, овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади, 40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади.

Машинангизнинг ёқилғисини тежанг ва ишга иложи бўлса пиёда боринг. Бу эса ҳам саломатликка ҳам хўжаликка фойда  келтиради. Шунингдек табиатнинг мусаффолигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бўласиз.

📲Telegram |facebook|Faceboo


#kun_hikmati

"Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса – ақл. Чунки шу пайтгача ҳали ҳеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган."

✍ Мишел Монтен

📲
Telegram |facebook|Faceboo


Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди!!!

«IBA» чемпионлик камари учун 10 раундлик жанда Ҳасанбой Дўсматов испаниялик рақибини очколар ҳисобида енгди ва камар соҳиби бўлди.

Ҳасанбойга 500 000$ лик Гелик бериладими ёки йўқми бу ҳозирча аниқ эмас.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 "Boysun bahori" xalqaro folklor festivaliga marhamat!

Festival joriy yilning 1-7 may kunlari Boysun tumani "Bibishirin" mahallasida joylashgan turizm kompleksida bo‘lib o‘tadi.
〰️〰️〰️

🇷🇺  Добро пожаловать на Международный фольклорный фестиваль «Бойсун бахори»!

Фестиваль пройдет 1-7 мая текущего года на территории туристического комплекса, расположенного в махалле «Бибиширин» Байсунского района.
〰️〰️〰️

🇬🇧 Welcome to the International Folklore Festival "Boysun bahori"!

The festival will be held on May 1-7 of this year at the tourist complex located in "Bibishirin"street of Boysun district.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни билишингиз керак!

🔬 Қандли диабет касаллигини олдини олишнинг энг муҳим шарти соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Тўғри овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик, нормал тана вазнини сақлаш диабет пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

👩🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Нилуфар Бакоева ушбу хасталикнинг энг кўп тарқалган турлари, уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида батафсил маълумот берди.

📲Telegram |facebook|Faceboo


Бола кўп касал бўлса, нима қилиш керак?

Боғча ёшидаги боланинг касал бўлиши нормаль ҳолат. Бола кичиклигида шамоллаши, баъзи вирусларни бошидан кечириши ёмон эмас. Муҳими касаллик чўзилиб кетиб назоратсиз ўтиб кетишидир. Баъзи болалар касал бўлиб 5-7 кунда тузалиб кетса, баъзилар ҳафталаб, ҳатто ойлаб касал бўладилар. Оддий шамоллаш бундай болаларда албатта пневмония ёки гайрморит билан якун топади.

Бунга сабаб нима? Биринчидан, шифокорнинг нотўғри ташхис қўйиши бўлса, иккинчидан ота-онанинг болани ўзбошимча даволашидир. Ундан ташқари хонани қайта-қайта шамоллатиш, болага кўп суюқлик бериш, болани қўлини совунлаб ювишга одатланиш, чиниқтириш, дориларни вақтида бериш ва бошқалар бола қайта касалланмаслигида ва тез соғайиб кетишида муҳим аҳамият ўйнайди.

📲Telegram |facebook|Faceboo

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.