Прокурор - ғамхўр


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Бош прокуратура Академияси &
Қарши шаҳар прокуратураси:
Мазкур каналда қонунчиликка таклифларни муҳокама қилиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот фаолияти амалга оширилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга муқофиқ, 2020 йил 1 декабрдан:

👉 жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади;

👉 ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса – ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади (бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно).

✅ Мулкий тусга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган ижро йиғими:

👉 ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 5 фоизи;

👉 ундирув суммаси 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлган ижро ҳужжатлари бўйича – ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорида ўрнатилади.

Шунингдек, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифасиБош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш вазифаси – ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6118-сон, 24.11.2020 й.) қабул қилинди.

🔰Фармон билан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича республика кенгаши (Республика кенгаши) ҳамда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Ижро ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олишни таъминлаш Республика кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2021 йил 1 январдан:

👉 Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб боради;

👉 давлат ижрочиси лавозимига янги тайинланган шахсларга Бош прокуратура Академиясида махсус дастур бўйича бошланғич тайёргарлик курсларини ўтаганидан сўнг ўз хизмат вазифаларига киришишга рухсат бериш тартиби жорий этилади.

Фармонга кўра, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими яратилади ҳамда алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи очилади.

2021 йил 1 мартдан:

👉 ижро ҳужжатлари бўйича алимент мажбуриятларини бажариш қарздорлар томонидан Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади;

👉 суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

👉 суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади;

👉 ижро ҳужжатларида мажбурий тартибда қарздор-жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек, қарздор–юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами кўрсатилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Xabar.uz | Расмий хабарлар dan repost
Светлана Ортиқова сенаторга эътироз билдирди: прокурорлар «лайлак ҳайдаб» юргани йўқ...

👉https://xabar.uz/2ele

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w


Сарвар Муҳаммадиев dan repost
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун расмийлаштирилган баённома ва унинг жарималари тўғрисида маълумотларни тақдим этувчи канали. https://t.me/ejarimabot


🙏Ассалому алайкум!

☝️Бугун 18 ноябрь - Давлатимиз байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун.

👏Фурсатдан фойдаланиб, ушбу кун билан барча юртдошларимизни муборакбод этиб, ишларингизга омад тилаб қоламиз!

🤲Жаннатмакон юртимизга сира кўз тегмасин!


🙏Ассалому алайкум!

☝️Бугун ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни». Ушбу кун 12.09.2006 йилдаги Қонунга кўра, касб байрами сифатида белгиланган.

👏Фурсатдан фойдаланиб, коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг сиҳат-саломатлиги йўлида ҳормай, толмай меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари ва уларнинг яқинларини ушбу кун билан чин юракдан табриклаймиз!

🤲Машаққатли меҳнатингиздан сира чарчаманг! Ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун қилган саъй-ҳаракатларингиздан олган дуоларингиз ижобатини фарзандлар роҳатида кўринг!


 ✳️Биласизми?

69. Фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий процессуал қонун нормаларига кўра, судга киритилган даъво талаби бўйича келгусида даъвога мувофиқ қарор қабул қилинганда, суд ҳужжати ижроси қийинлашади ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўяди деган хулоса қилинса, суд манфаатдор тарафнинг илтимоси ёки ўз ташаббуси билан даъвони таъминлаш чораларини кўриши мумкин.

👉Даъвони таъминлаш чоралари мулкни хатлаш, мажбурият юклатиш ва бошқа йўсинда амалга оширилади.

Изоҳ: Кўп ҳолларда, жавобгар томон судга даъво киритилганидан хабар топгач, ўзидаги муайян мол-мулкни яқинлари ёки бошқаларнинг номига ўтказиб бериш орқали уларни бегоналаштиради. Оқибатда, кўп ҳолларда ижро ҳаракатлари ундирувнинг имкони бўлмаганлиги сабабли тамомланади.


Темур 007 dan repost
Бир Судья ишини ўзгартириб ўқитувчилик касбига ўтиб кетди, танишлари у нега бундай қарор қабул қилганини сўрашди:
-Тузуккина судья эдинг,
Нега шундай курсини тарк этиб, ўқитувчиликни танладинг?!

У эса:
-Менга келган судланувчиларга разм солсам, Уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга: "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, Биз илдизни тўғирлашимиз керак" деб уқтирдим.
Саводсизлик қанча кам бўлса жиноят шунча кам бўлади.
Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир.
Мана шу сабабдан мен ўқитувчиликни танладим" деб жавоб берибди.

Бизга адолатли судьядан кўра доно ўқитувчилар зарурроқ!

©Otabek👇🏽


@Militsiya_Uzb👈🏽


Qashqadaryo xalqi📌 dan repost
Нега халқимиз якшанбани бозор куни дейди?

Чунки бундан 79 йил олдин Ўзбек ССР халқ комиссарлари совети 1941 йили якшанбани бозор куни деб белгилаган👇

Қашқадарё халки учун ташкил этилган махсус канал!

🔻TO'LIQ
https://t.me/joinchat/AAAAAE214yp2aWLnbIYwkg

Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг❗️


🙏Ассалому алайкум!

☝️Бугун 25 октябрь - «Ички ишлар органлари ходимлари куни».
Ушбу кун 06.12.2006 йилдаги Қонунга кўра, касб байрами сифатида белгиланган.

👏Фурсатдан фойдаланиб, тинчлик ва осойишталик йўлида ҳормай, толмай меҳнат қилаётган ички ишлар ходимлари ва уларнинг яқинларини ушбу кун билан чин юракдан табриклаймиз!

🤲Шарафли ва машаққатли фаолиятингизда омад ёр бўлсин! Тилагимиз - юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги Сизлар туфайли бардавом бўлсин!


 ✳️Биласизми?

68. Президент Фармонига мувофиқ, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ва буюртмачиларга, агар улар етказиб бериладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг камида
15 фоизини олдиндан тўламасалар, маҳсулот жўнатиши, ишларни бажариши ва хизматлар кўрсатиши тақиқланган.

Изоҳ: 30.10.2018 йилга қадар мазкур қоида мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилган.


Ижодий танаффус

68. «Ҳар қанча ҳаракат қилса-да ҳар дам,
Меҳнаткаш кўринмас кўпнинг кўзига.
Разиллар эришар, ҳатто сира ҳам,
Қўл учин теккизмай бирор бир ишга.

Хоҳлайди кимнингдир мансаб-жойини,
Ҳаттоки, у бунга арзимаса ҳам.
Буюрмайди ҳеч ҳам ўзганинг нони,
Яратганнинг назари ҳаммада ҳар дам!»

©


Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

👉ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;
👉ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;
👉ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;
👉ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;
👉молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;
👉ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;
👉ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.


 ✳️Биласизми?

67. Ер кодексига мувофиқ, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.

☝️Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.


 ✳️Биласизми?

66. Фуқаролик кодексига мувофиқ, бошқаларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси (2020 йил 1 октябрдан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдори 14 фоиз) билан белгиланади.


Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия dan repost
#Ҳикматли_сўзлар
Бошқалар ҳоҳламаганини бугун бажарсангиз, эртага бошқалар эриша олмаган ҳаётда яшайсиз.

Делай сегодня то, что другие не хотят — завтра будешь жить так, как другие не могут.
Джаред Лето

📣
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Ижодий танаффус

67. «Отам мени дунёга келтирган бўлса, дунёни менга келтирган шахс - устозим Аристотелдир».

© Александр Македонский


Ассалому алайкум!

☝️Бугун «1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни».

👉Бизга таълим ва тарбия ўргатган шахс турли муассасаларда турлича номланади. Мактабда ўқитувчи, муаллим, спорт муассасаларида мураббий, масжидларда домла ва ҳ.к. Бироқ, уларни бир ном билан «устоз» деб атаймиз.

🤔Фикримизча, бугун «Устозлар куни».

👏Ушбу байрам билан ҳам касбда, ҳам ҳаётда билим ўргатган устозларимизни чин юракдан табриклаймиз! Ишларига ривож, узоқ умр тилаймиз! Бу каби фаолиятингиз ҳамиша бардавом бўлсин!


 ✳️Биласизми?

65. «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, манфаатдор шахснинг ишончи ҳимоя қилиниши лозим бўлган ҳолларда, маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи суд тартибида кўриб чиқилади. Бироқ, манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг ғайриҳуқуқийлигини билган ёки ўз айбига кўра бу ҳақда билмаган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилинмайди.


 ✳️Биласизми?

64. Меҳнат кодексига мувофиқ, ҳомиладор ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

❗️Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

113

obunachilar
Kanal statistikasi