#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат стоматология институти битирувчилар билан онлайн хайрлашди
Тошкент давлат стоматология институтида бу йилги магистратура битирувчиларини тантанали қутлаш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Жорий ўқув йилида институтнинг магистратура босқичини 6 та мутахассислик бўйича 34 нафар йигит-қизлар тамомлади.
Битирувчилар орасида Ибн Сино стипендияси ғолиби, стартап лойиҳалар совриндорлари, хорижий ва республика миқёсида ўтказилган танлов ғолиблари, рационализаторлик таклифлар ва патентлар ҳаммуалифлари бор.
Шунингдек, Франция, Германия, Жанубий Корея, Россиянинг етакчи олийгоҳларида ўз билим ва малакаларини ошириб қайтган магистрлар ҳам мавжуд.
Институт мавқеини кўтаришга ўз ҳиссасини қўшган, ўқишда ва жамоат ишларида фаол иштирок этган 3 нафар битирувчининг ота-онасига институт жамоаси номидан “Ташаккурнома” тақдим этилди.
👇 TA'LIMGA OID BOSHQA YANGILIKLAR 👇
🎓✅
@oliy_talim_yangilikabituriyent