Қошинг қора, кўзларинг қора,
Юлдузисан қайси осмонни?
Эслолмасанг ўзим эслатай,
Боласисан Ўзбекистонни.
Қачон тушдинг майдонга ўзи?
Не мақсадда дайдиб юрибсан?!
Анчагина тўлишибсан-ку, Семирибсан, қорин қўйибсан.
Гол урмасанг мухлис келмайди,
Мухлисларни қўйма унутиб.
Кел барини эслаймиз бирга,
Қўйиб берай интернет титиб .
Қара, онанг ТВ ёнида, Қилаяпти сен учун зарда. Бунча ёмон ўйнамасдинг-ку, Уялмадинг, юзинг бепарда.
Аканг сени ўйининг кўриб, Кўчага ҳам чиқолмаяпти.
Опанг сени тезлигинг кўриб,
Тишлаганин ютолмаяпти.
Айт сўнги бор қачон гол урдинг?
Жамоа бўл, юрмагин якка.
Ўйнамасанг ўйнайдиган бор, Сен составда юрмагин такка. Майдонда ЧИН ЮРАКДАН ўйна!
Халол егин нону ошингни. Гийбат эмас орбитдан чайна, Ишга солгин Гейнрих бошингни.
Эр йигитнинг чин юрагида, Доим бўлсин ишқ диёнати.
Бу ўйиндан кўра қизикроқ, Аёлларнинг чемпионати.
Дадил ўйна каллангни ишлат, Йиқилма тур қилма буксавать.
Номинг оқла ё жойни бўшат, Пайнет очгин ё қил таксавать.
Яхшилик қил, юртингни яшнат, Қўлдан берма шундай имконни.
Сен ҳеч кимдан кам эмассан бил, БОЛАСИСАН УЗБЕКИСТОННИ !