Mehnat huquqi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ushbu kanal fuqarolarning huquqiy savodxonligini oshirishga hissa qo'shish maqsadida tashkil etilgan. Unda mehnat munosabatlariga oid masalalar yoritib boriladi. @Uz_mehnat_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
ЎРИНДОШЛИК СИФАТИДА ТЎЛАНИШИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 1340-савол:

Assalom alaykum. Men SamISMIda jismoniy tarbiya fani o'qituvchisi bo'lib ishlayman, ma'lumotim o'rta maxsus.Stajim 15 yil. Dars soatim 13 soat(2 soat boshlang'ich, 11 soat yuqori sinflarda). 2018-2019 o'quv yilida 2 soat boshlang'ich sinfga to'liq oylik to'lanib, 11 soatga esa o'rindoshlik sifatida to'landi.Ma'lumotim o'rta bo'lganligi uchun yuqori bo'linuvchi sinflarga o'rindoshlik sifatida to'lanishi to'g'rimi.

Javobingiz uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Иш берувчи билан ўриндош ўртасидаги муносабатлар Меҳнат Кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарорига кўра тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2014 йил 25 декабрдаги “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш” 13, 62 ва 33-қ/қ-сон қарори билан тартибга солинади.

Аввало, ўриндошлик асосида ишлаш тушунчасига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг асосий ишини бажаришидан ташқари, асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Ходим ўриндошлик асосида ишлаши асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа ташкилотда ишлаши (ташқи ўриндошлик) мумкин

Демак, меҳнат фаолиятингизни битта ташкилотнинг ичида асосий ишни бажаришдан ташқари, асосий ишдан бўш вақтингиздa меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни амалга оширсангиз ички ўриндош сифатида ишлаётган бўлишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Масалага янада аниқлик киритиш учун молия бўлимига мурожаат қилишингизни тавсия қилган бўлардик

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot

Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ


$$ $$ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


YURISTKADR dan repost
Тўйлар ҳақидаги низом эълон қилинганди. 1 январдан кучга киради:

1) Тўй, оилавий байрамлар, марака ва маросимлар (дафн маросимидан ташқари) 1 кун бўлади;

2) Улар соат 6:00-23:00 оралиғида ўтказилади;

3) Шароитга қараб ош вақти халқ депутатлари томонидан алоҳида белгиланади;

4) 200 нафаргача одам қатнашади, ошда 250тагача;

5) Қўшалоқ тўйда 250 нафаргача, ошда 300 нафаргача;

6) Дафн маросимида чекланмаган одам қатнашиши мумкин, ош бериш вақти бундан мустасно;

7) Кортежда 3 тадан кўп машина мумкин эмас;

8) Диний маърузани руҳсати бор одам ўқийди;

9) «Келин навкари», «чорлар», «ота кўрди», «сеп ёйди», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «тоғора юбориш», «пул сочиш» ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди;

10) «етти», «пайшанбалик», «йигирма», «қирқ», «йил оши», «пул тарқатиш», «мато улашиш» ва ҳоказоларни ўтказишга йўл қўйилмайди;

11) 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади;

12) Тўйни олиб борувчи артист, фотограф ва бошқалар билан шартнома тузилади;

13) 2 нафардан ортиқ хонандага (гуруҳ) руҳсат берилмайди;

14) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Республика «Нуроний» жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўз ваколатлари доирасида ушбуларга жавобгар бўлади.

Буни фақатгина жамоатчилик назорати орқали амалга ошириш мумкин. Эртакларида (40 кеча-кундуз), дуоларида (топганинг тўйга буюрсин), четда ишлаётганда ҳам дабдабали тўйни ўйлайдиган халқни тарбиялаш қийин кечади. Бойлар ва амалдорлар ўрнак бўлса эплаш мумкин, менимча.

Манба: 🎭 @zafarbeksolijonov канали.


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Илм-фан ва таълим соҳасидаги қатор ходимларнинг маошига қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди

👉 https://kun.uz/67923608

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ?

@Yurist_Xizmati 1315-савол:

Савол: Мен иккита таьлим муассасасига укитувчи булиб ишлайман.Бирида бир ставка иккинчисида соатбой укитувчиман.Мен иккала таьлим муамсасасидан таьтил пули олишга хаклиманми? Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Соатбай ҳақ тўлашнинг янги тарифлари 2019 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий вa ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланди.

Қарорга кўра, олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси ҳамда олий ёки ўрта махсус маълумотга эга умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи логопеди, логопедия шаҳобчаси мудирларига малака тоифасига кўра соатбай ўтилган дарслари учун базавий лавозим маошининг 1,20 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.

Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган. Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 10−11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби меҳнатига соатбай ҳақ тўлашда касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари учун назарда тутилган меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Демак, Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи ҳам киритилган боис сизга меҳнат таътили пули берилмайди..

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot

Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ






YURISTKADR dan repost
Обуначиларимиздан бири ротация борасида ротацияни амалга оширишга оид низом ёки йўриқномадан намуна юборишимизни сўрадилар.

Намунани ворд файли кўринишида тақдим этамиз.👇👇👇

👉@yuristkadr каналига уланинг.


YURISTKADR dan repost
РОТАЦИЯНИНГ ИШ БЕРУВЧИ УЧУН АФЗАЛЛИК ТАРАФЛАРИ

✳️ Тўғри ишлаб чиқилган ва амалга оширилган кадрлар ротацияси ташкилотга қуйидаги афзалликларни беради:

✅ ходимлар сонини кўпайтирмасдан кадрлар таркибини янгилаш;

✅ ходимларни янги иш жойида ташаббус ва фаолиятни амалга оширишга ундаш орқали ходимларда янги ғоялар ва ютуқлар пайдо бўлишига ёрдам бериш;

✅ айрим ходимларни касалликлари, таътилда бўлганлиги сабабли бўш бўлган лавозимлар бўйича иш ҳажмининг тўғри тақсимлаш орқали ходимларнинг ўзаро алмашинувини амалга ошириш;

✅ корхонадаги ходимлар ўртасида мулоқотни яхшилаш, соғлом рақобатнинг пайдо бўлишига эришиш;

✅ ходимларни ўқитиш харажатларини камайтириш, ходимлар томонидан иш амалиётини бевосита амалда – бевосита иш жойида ўргатиш;

✅ ташқи меҳнат бозоридан мутахассисларни жалб этиш харажатларини камайтириш;

✅ бир лавозимда узоқ муддат давомида ишлаш натижасиа келиб чиқадиган коррупция ҳолатларининг олдини олиш.

👉@yuristkadr каналига уланинг.


YURISTKADR dan repost
РОТАЦИЯНИНГ ХОДИМ УЧУН АФЗАЛЛИК ТАРАФЛАРИ

✳️ Ротация ходим учун қуйидаги жабҳаларда ажойиб имконият касб этади:

✅ тегишли касбларни эгаллаш ва шунга мос равишда янги вазифалар ва мажбуриятларга эга бўлиш;

✅ амалий тажриба тўплаш, кўп қиррали билимларга эга бўлиш, шу билан шахсий касбий ривожланиш;

✅ турли лавозимлар ва улардаги иш ҳусусиятларини бир-бирига солиштириш орқали янгича иш услубларини ярата олиш;

✅ янги лавозимда ўзини янгитдан кашф қилиш (ходимнинг “ўйини очилиши”) орқали бажарилган ишлардан қониқиш ҳосил қилиш;

✅ янги лавозимида "вертикал равишда" мартаба даражасининг ўсишига эришиш, қўшимча меҳнат кафолатларига эга бўлиш.

☝️ Умуман олганда, ротация натижасида ходим турли соҳаларда ўз имкониятини синаб кўришга имкон бўлади ҳамда у корхонада энг малакали мутахассисга айланиши мумкин.

👉@yuristkadr каналига уланинг.


YURISTKADR dan repost
РОТАЦИЯНИНГ ТУРЛАРИ

Ротациянинг бир нечта турлари мавжуд.

✅ Ҳаракатлар тректорияси бўйича ротация:

👉 Айланма ротация – муайян вақт ичида бир лавозимдан иккинчисига ўтиш, кейинчалик ўзининг аввалги асосий лавозимига қайтиш;
👉 Қайтарилмайдиган ротация – ўзининг асл лавозимига қайтмаслик шарти асосида бир лавозимдан иккинчисига ўтиш;
👉 Алмаштириш – иккита бир хил даражадаги ходимни бир-бирининг иш жойи ва лавозимига ўтказиш.

✅ Даврийлик бўйича ротация:

👉 Йиллик ротацилар;
👉 Ойлик ротациялар;
👉 Кунлик ротация;
👉 Соатлик ротация.

✅ Мутахассислик даражаси бўйича:

👉 айни бир хил мутахассислик бўйича ротация;
👉 мутлақо бошқа мутахассислик бўйича ротация;
👉 айни бир мутахассислик бўйича, лекин иш ҳусусияти ўзгарадиган ротация;
👉 айни бир мутахассислик бўйича ҳамда иш ҳусусияти ва моҳияти деярли ўзгармайдиган ротация.

✅ Таклиф ташаббускори ҳисобланган тарафларга кўра:

👉 Маъмурият ташаббусига кўра ротация;
👉 Кадрлар хизмати (кадрлар бўлими) ташаббусига кўра ротация;
👉 Ходим ташаббусига кўра ротация.

👉@yuristkadr каналига уланинг.


YURISTKADR dan repost
ХОДИМЛАР РОТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Узоқ вақт давомида Корхонанинг самарали ривожланишига айнан тажрибали мутахассислар жамоаси катта ҳисса қўшиши мумкинлигини яхши биламиз. Лекин бундай ходимларни қаердан топиш мумкин? – деб ўзингиздан сўраб кўринг.

Албатта, биринчи навбатда, ташкилотнинг ичидан топиш мумкин, фақат бу борада "кадрлар ротацияси" каби воситалар ёрдамида.

Ротация жумласи лотинча rotatio сўзидан олинган ва у “айланма ҳаракат” деган маънони англатади, ротация бу – ходимларнинг бир корхона ичида турли лавозимлар бўйлаб горизонтал ҳаракатланишидир.

Ходимлар ротацияси - бу меҳнат муносабатларининг ҳар икки томонига ҳам манфаатли ҳисобланган ходимларни алмаштириш жараёнидир.

Ходимлар ротациясининг асосий белгиси – корхона таркибидаги бир бўлимдан бошқа бўлимга, ёки бўлимнинг ичидаги бир лавозимдан бошқа лавозимга ўтказишнинг горизонтал йўналишидир.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, кадрлар амалиётида ротация юридик шахс тизими доирасида ходимларни доимий ёки вақтинчалик бошқа ишларга ўтказишдир.

Баъзан ходимларнинг ротацияси корхона тизимидаги ташкилотлараро вертикал тарзда ҳам қўлланилади, бироқ кўпчилик ҳолатларда ротация ташкилот ичидаги бўлимлараро – горизонтал ҳаракат шаклидаги ротация учратишимиз мумкин.

👉@yuristkadr каналига уланинг.


Xushnudbek.uz dan repost
Ҳурматли сайловчилар ҳамда депутатликка номзодлар!

Кеча ваъда қилинганидек, сайлов жараёнларига бағишланган махсус ботимиз ишга тушди.

👉 @saylov_2019bot 👈

Ушбу бот орқали сайлов жараёнларига оид қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот беришингиз ёки умуман сайлов ҳақидаги таклиф ва мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

❗️Бошқа мазмундаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди ва жавоб қайтарилмайди.

Агар зарурият туғилса, мурожаатингизни Марказий сайлов комиссияси ҳамда бошқа тегишли идораларга юборамиз ва чора кўрилишига ҳаракат қиламиз. Бирор натижага бўлишига албатта кафолат бера олмасак-да, аммо ҳақиқат учун курашишга ҳаракат қилишни кафолатлаймиз.


👉 @xushnudbek 👈


Ikkinchidan, ish beruvchi tomonidan qonunga xilof ravishda xodimning ish haqidan ushlab qolganlik uchun javobgarlik mavjud. Xususan, Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksning 49-moddasiga ko'ra:

" Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, —

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмиданазарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, —

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".


Demak, xodimning ish haqidan uning roziligisiz ushlab qolish mumkin bo'lgan holatlar ro'yxatida davriy nashrlarga obuna uchun to'lov ushlab qolish keltirilmagan. Ya'ni bunday obunaga xodim rozi bo'lgan taqdirdagina ish haqidan ushlab qolish mumkin


Birinchidan, Mehnat kodeksining 164-moddasiga asosan xodimning ish haqidan ushlab qolish asoslari belgilangan. Ushbu moddaga binoan:

"Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

1) Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 89-моддасинингтўртинчи қисмида, 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандлари, 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) ушбу Кодекснинг 181-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим".


Kanal a'zosidan savol:

"Хозирги кунда газеталарга обуна булиш ихтиёрий.Газеталагра мажбурий обуна килдирса ходимга бирон нима жазо бормм .кайси норматив хукукий хужжатда белгиланган"


🔻Тезкор 24 dan repost
​​МИБ: Энди қарздорларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйилмайди!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларига қўйилаётган тақиқ(чеклов) масалалари” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров, Бюро марказий аппарати масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Марказий банк ва бошқа мутасадди идоралар билан – жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидаги тақиқларни қўйиш ва ечиш масалаларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
Бунда асосий эътибор — фуқароларнинг  қарздорлиги учун пластик карточкаларига қўйилаётган тақиқларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри қўйилишига қаратилади.

Бу борада янгича автоматлаштирилган платформа йўлга қўйилиши назарда тутиляпти, яъни қарздорлик бартараф этилгач, тақиқ электрон тарзда ечилиб, фуқаролар турли инстанция ва идора, ташкилотларга мурожаат этиб, оворагарчиликларга дуч келмайди.
Бундан ташқари, Бюронинг расмий сайти орқали ҳам фуқароларимиз ўз қарздорликлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлиши мумкин» дейди Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров.

Яна бир йўлга қўйилиши лозим бўлган янгилик — халқаро аэропорт ва темирйўл вокзалларида  фуқаролар ўзларининг  қарздорликлари  ҳақида маълумотга эга бўлишганида, уни зудликда тўлаб, бартараф этиш имкони яратилиши назарда тутилмоқда.
Бу  эса қарздорларнинг  четга чиқиш ва сафарларга боришига тўсқинлик қилиш ҳолатининг олдини олишга имконият яратади.
Яна бир муҳим жиҳат, коммунал хизматлар учун фуқароларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйиш фақатгина, суд қарори асосида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш керакки, агарда фуқароларимизда банкдаги ҳисобрақамларига тақиқ қўйилишида муаммолар юзага келган тақдирда ва бунга боғлиқ масалалар бўйича  Бюрода ташкил этилган “1107” қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари лозим бўлади.

«Бу жараёндаги янгилигимиз – Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурслари ва қаттиқ маиший чиқинди учун тўловларни ундириш, шунингдек суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашнинг шаффоф тизимини яратиш, қарздорларга хабар бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда ихтиёрий тўлов маданиятини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 июль кунига қадар, жисмоний шахслардан қарздорликни банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти тўхтатилди.

Эндиликда, Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари томонидан Бюро, банк муассасалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги  электрон ахборот алмашиш тизими интеграциялашуви, шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг Ягона идентификация тизими йўлга қўйилганга қадар – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларига тақиқ қўйилиши – тақиқланади, дейди Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов.

манба: Hordiq.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
МАЛАКА ОШИРИШ УЧУН ХИЗМАТ САФАРИ ПУЛИ ТЎЛАНМАЙДИМИ?

@Yurist_Xizmati 1300-савол:

Тош.Вил.Фтизиатрия Пульманологич Шифохонасидан янги Ташмига малака оширишга жунатди лекин командировочный хам йол пули хам туланмаябди,нега деган саволимизга малака ошириш хизмат сафарига кирмайди деб жавоб берди.шунака булиши мумкини?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ЙЎҚ, бундай вазиятда сизга ,,командировочные" тўланмайди
деб ҳисоблаймиз. Фикримизни қуйида қонун ҳужжатлари орқали асослашга ҳаракат қиламиз.

Сиз ушбу ҳолатда “командировочные”, яъни хизмат сафари учун харажатлар компенсатсияси олишингиз учун сизнинг малака оширишингиз хизмат сафари сифатида баҳоланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83-сон ва 7/12-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида”ги Йўриқномага кўра, хизмат сафари деб ходимнинг ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарини фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига
3-ИЛОВА ,,Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида" НИЗОМнинг 16-бандига кўра, педагог ходимларнинг малакасини оширишнинг қуйидаги тўғридан-тўғри шакллари қўлланилади:

малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) ўқитиш;
«Устоз-шогирд» усули бўйича таълим муассасасида ўқитиш;
мустақил ўқиб билим орттириш;
масофадан туриб амалга ошириладиган таълим;
стажировка шаклида тажриба орттириш.

Ушбу Низомнинг 21-бандига кўра, юқоридаги шакллардан фақат стажировка хизмат сафарига юбориш тарзида амалга оширилади.

Хулоса қиладиган бўлсак, Сиз малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида (институтда, марказда) ўқитиш тарзида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малака оширмоқдасиз ва бу хизмат сафари ҳисобланмайди. Шу боис, сиз бунинг учун хизмат сафари харажатлари учун ,,командировочные" ололмайсиз деб ҳисоблаймиз

Шунингдек, бу масала юзасидан молия бўлимига ёзма равишда мурожаат қилишингизни тавсия қилган бўлардик.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot

Юрист Хизмати расмий каналига уланиш👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFlmhhD3pxoGlux6jQ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

12

obunachilar
Kanal statistikasi