МИБ Фарғона хабарлари. Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг расмий ахборот канали. веб сайт: www.mib.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Фарғонада қарийб 100 млн. сум фуқаро фойдасига ундирилди.

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Я.В.Р фойдасига 83.6 млн. сум компенсация,

Компенсация-қонунда белгиланган ҳолларда меҳнат мажбуриятларини бажаришдаги қўшимча харажатлар учун ишчи ва хизматчиларга бериладиган тулов; товон пули.

маънавий зарар 10.0 млн. сўм ва експертиза ҳаражати 2.7млн. сум, жами 96.3 млн. сум ундириш ҳакидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва маж
бурий ижрога қаратилган.

Ма
ънавий зарар-ғайриқонуний ҳаракат
йоки ҳаракатсизлик оқибатида еткизилган маънавий зарарнинг ўрнини пул шаклида қоплаш, ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг энг муҳим фуқаролик-ҳуқуқий воситаси.

Ижро ҳаракатлар
и давомида, қарздорга тегишли тартибда огоҳлантирилган. Юборилган сўровномалар натижаларига кура, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситалари аниқланиб, тегишли тартибда таъқиклар ўрнатилган ҳамда қарздорга тегишли булган ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига банд солинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 24.03.2024 йилда қарздорлик тулиқ ундирилган ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланган.

©️Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Дилшоджон Исмоилов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram




ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️Телеграмда фирибгарликнинг янги кўриниши авж олмоқда

Батафсил видеода танишинг👆👆


Telegram | Facebook | @YUZ' rel='nofollow'>YouTube | Instagram


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Икки ўтинчи» ёки дам олмасдан ишлашнинг салбий оқибатлари

Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Отабек Хасановнинг «Лидерлар» китоби
асосида ролик тайёрланган.

Вақтида дам олиб ишлайдиган ва умуман дам олмай ишлайдиган икки инсоннинг қай бирида самарадорлик кучли бўлиши бу роликда оддий қилиб кўрсатиб берилган.


🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | @user-vs9yb6uq6e' rel='nofollow'>YouTube | Facebook | Veb-sayt


MIB faoliyatidan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МИБ огоҳлантиради: ижро ҳужжатлари ҳақидаги хабарлар SMS шаклида боради

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда.

Огоҳ бўлинг ! Шахсий рақамлар, ижтимоий тармоқлар орқали келган қарздорликни бартараф қилиш ҳақида ҳар қандай хабарлар фейк ҳисобланади ва Мажбурий ижро бюроси томонидан юборилмайди,хабарлар фақатгина, SMS хабар орқали ҳамда “MIB” кўринишидаги аккаунтдан юборилади.

Ҳурматли фуқаролар, шахсий маълумотларингизни сақлаш, киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўзингизга тааллуқли бўлган маълумотларни расмий бўлмаган ва шубҳа уйғотувчи платформаларга киритмаслигингизни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, қарздорлик ҳақидаги ҳар қандай маълумотларни Бюронинг “MIB.UZ” расмий сайти ва Бюрода мурожаатларни электрон қабул қилиш марказининг «1107» қисқа рақами орқали олишингиз мумкин.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Bugun 28-mart - Kir yuvish mashinasi ixtiro qilingan kun

🔹 Ming yillar davomida kir yuvish asosan qo'l bilan amalga oshirilgan.
🔹 Va nihoyat, 18-asrda ushbu jarayonni yengillashtiradigan va tezlashtiradigan qurilmani yaratish masalasi diqqat markaziga chiqdi.
🔹 1797-yilda bunday qurilmalardan biri yaratildi.
🔹 1797-yil 28-martda AQShda Nyu-Xempshir shtatidan Nataniel Briggs birinchi kir yuvish mashinasiga patent oldi.
🔹 Inson qo‘li bilan harakatlantiriluvchi, lekin ishni ancha yengillashtiruvchi birinchi kir yuvish mashinasi paydo bo‘ldi.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


‼️Кредитларга кафил бўлишдан олдин оқибатлари билан танишиб чиқинг!

Кафил ким?

Кафил – бу кафиллик шартномаси бўйича бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олувчи шахс (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси).


Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида кредит қарздорлиги бор фермер хўжалигининг икки нафар кафилининг мулклари ҳатланди

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган кредит маблағларини ўз ва
қтида қайтарилишини таъминлаш, муддати ўтган қарздорликларни бартараф мақсадида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб, суд қарорлари бўйича қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг тегишли ижро варақасига асосан қарздор "Habibullaev Nurullo" фермер хўжалигидан 1 млрд 378 млн миқдорида кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни қўшимча қарздорларнинг гаров мулки сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекситон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.

Фермер хўжалиги раҳбари белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли гаров мулклари бўлган:

✔️1."MERCEDES BENZ SPRINTER" русумли автотранспорт воситаси

✔️2.Қўшимча қарздор Ғ.У.га тегишли Савдо дўкони бино-иншоотлари

✔️3.Қўшимча қарздор Ж.Й.га тегишли дала шийпони бино-иншоотлари тегишли тартибда руйхатга олиниб ҳатланди.

Мажбурий ижро бюро органлари томонидан бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.


©️Ўзбекистон туман бўлими давлат ижрочиси Бегали Хомедов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram'https://t.me/ma href='https://www.facebook.com/profile.php?id=61550349162358' rel='nofollow'ibfargon/aa' rea href='https://www.instagram.com/mib.fargona/' rel='nofollow'l='nofoll/aow'>


Кредит қарзини тўламаган фукаронинг "TRACKER 2"ҳатланди.

Бюронинг Фарғона  шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик   судининг ижро ҳужжатига асосан Н.Р.дан ундирувчи  “Капиталбанк” АТБнинг фойдасига 261,125.000 сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан суд қарорининг ижроси ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган "TRACKER 2" русумли  автотранспорт воситаси 27.03.2024 йил куни холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳозирда ушбу ҳатланган мулк аукцион савдоларига қўйилган ва қарздор огоҳлатирилган. Автотранспорт 200.304.000 сум миқдорида баҳоланган.

Кредит қарздорликларни вақтида қайтариш бундай вазиятларни юзага келишини олдини олади!


Ўзбекистон туманида кафил томонидан гаровга қўйилган "Чойхона" бино-иншооти ҳатланди.

Кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навб
атдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганлигини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

Қайд этиш лозимки, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судининг қарорига асосан қарздор "S. Z." оилавий корх
она ва қўшимча жавобгар Ж.Қ.дан ундирувчи "Maqsad Finance Mikromoliya Tashkiloti" МЧЖ фойдасига жами 152 млн сўм кредит қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар томонидан гаровга қўйилган “Чойхона” бино-иншоотига қаратиш белгиланган.

Бюро томонидан қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган, лекин қарздор томонидан суд қарори ижроси бажарилмагач, гаровга қўйилган қўшимча жавобгар Ж.Қ.га тегишли Ўзбекистон туманида жойлашган “Чойхона” бино-иншооти рўйхатга олиниб, ҳатланди.

Ҳозирда ҳатланган бино-иншоотни аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


𝔑𝔦𝔤𝔬𝔯𝔬𝔫 𝓚𝓪𝓭𝓲𝓻𝓴𝓾𝓵𝓸𝓿𝓪 dan repost
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига кўра ҳар бир миллион аҳолига тўғри келадиган тадқиқотчилар сонини нечтага етказиш назарда тутилган?
So‘rovnoma
  •   2000 тага
  •   2500 тага
  •   3000 тага
53 ta ovoz


Ундирув иш ҳақига қаратилган

Жорий йилнинг март ойида"Жам
оат назорати" расмий каналида фуқаро Д.П. алимент пулларини ўз вақтида ололмаётганлиги ҳақида ўз мурожаатини жойлаштирган

Ўрганишда, Мажбурий ижро бюр
оси Қўштепа туман бўлими томонидан фуқаро Д.П.нинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 14.02.2023 йилги буйруғига асосан Р.Ж.дан Д.П. фойдасига икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 29.03.2023 йил бўлимга келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Қарздор суд буйруғи билан таништирилиб ҳар ойда белгиланган алимент пулларини тўлаб бориши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида Р.Ж.нинг Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида ишлаётгани аниқланиб, ундирувни иш ҳақига қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 64-моддасига асосан 22.08.2023-йилда талабнома юборилган.

Хусусан, шу кунга қадар иш ҳақи ҳисобидан жами 5.673.000 сўм ундириб берилган.

Қайта ҳисоб-китобларга кўра, 01.03.2024 йил ҳолатига қарздорлик 556.500 сўмни ташкил этгани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб қарздорнинг март ойи иш ҳаққидан ундирилган 556.500 сўм алимент пуллари 13.03.2024 йил куни Д.П.нинг пластик картасига ўтказиб берилиши таъминланди.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Алиментни тўламаган бойвачча ота “Malibu 2" ни бошқариб келаётганда ушланди

Биз, одатда ажрашган оилаларни кузатсак, айрим ҳолларда эр-хотинларнинг бут
унлай “юз кўрмас” бўлиб, ҳатто фарзандлари борлигини ҳам унутиб қўйган инсонларни учратамиз. Гўёки алимент пулларини тўлашмаса оналар жазоланган бўлишади.........

Тушунсаларингчи ОТАлар АЛИМЕНТ – БУ СОБИҚ РАФИҚАНГИЗ УЧУН ЭМАС, БАЛКИ ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро варақасига асоса
н, Давронбек собиқ турмуш ўртоғи Шахлохоннинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур иш бўйича ҳужжат Мажбурий ижро Бюросининг Қувасой шаҳар бўлимига келиб тушгач, ижро иши қўзғатилган. Бироқ, қарздорга алимент пулларини ўз вақтида тўлаши кераклиги тушунтирилсада, у қарзини узишдан бўйин товлаб яшириниб,қочиб юраверган. Оқибатда, алимент қарздорлиги бора-бора 6 миллион 790 минг сўмга етган.

Бюро ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Давронбекга нисбатан қидирув эълон қилинади.

Қидирувлар натижасида Давронбек “ Malibu 2” русумли автомашинасида яширинча Фарғона шаҳрига йўл олган вақтида топилиб, ушланди ва давлат ижрочисига топширилди..

Шу ўринда савол туғилади, наҳотки қимматбаҳо машинага эгалик қилаётган отанинг ўз болалари таъминотига қурби етмаса?!

Давронбекнинг ўзини оқлаш учун айтган гапи эса “Онасини шу тариқа жазолаябман” деган сўзи бўлди....



©️Бошқарма инспектори С.Сирожиддинов

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Ассалому алайкум!

Бахорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
!

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Қарздорга тегишли автомашиналарга қидирув эълон қилинган

"Адолат кўзгуси" газетасининг жорий йил 29 февраль кунги 09-сонида "Суд ҳукми нега бажарилмаяпти ?" номли мақола жойлаштирилган

Ўрганишда, Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими томонидан фуқаро Ғ.Батировнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 15.03.2023 йилдаги қарздор “The Union” МЧЖдан ундирувчи Ғ.Батиров фойдасига жами 153.266.000 сўм моддий зарар сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 13.04.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотлардан олинган жавобларда, қарздор жамият балансида 3 та автотранспорт воситалари борлиги аниқланиб, 13.04.2023 йилда тақиқ қўйилиши таъминланган.

Шунингдек, 28.04.2023 йилда қарздорнинг тегишли ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб банд солиниши таъминланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, жамиятнинг мол-мулкига қаратиш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган ва ҳозирча 1 дона автотранспорт воситаси Олтиариқ тумани ҳудудидан топилиб, транспорт воситаси 349.650.977 сўмга баҳоланган.

Ушбу хатланган автотранспорт воситасини юқоридаги зарарни қоплаш юзасидан 19.09.2023 йилда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.
Бундан ташқари, ҳозирда қарздорнинг бошқа 2 та транспорт воситаларига эълон қилинган қидирув бўйича қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 14.01.2023 йилдаги С.Машраповдан ундирувчи “QO’SHTEPA VODIY KREDIT” МЧЖ фойдасига 3.321.522 сўм қарз, 15.000 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўштепа туман бўлими иш юритувига 09.01.2024 йилда келиб тушган ва ижрога қаратилган.

Қарздор суд буйруғи билан таништирилиб, белгиланган қарздорликни тўлашлиги шартлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида С.Машраповнинг биринчи эҳтиёжидан ортиқча бўлган мол-мулк ва бошқа даромадлари аниқланмаган.

Шунингдек, электрон интеграциялашган тизим орқали олинган маълумотга кўра, фуқаро А.Умаров томонидан давлат рақами 40 M 325 UA бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситаси С.Машраповга сотиш, бошқариш ва бошқа ҳуқуқларни берувчи ишончнома асосида берилган бўлиб, ушбу транспорт воситаси кимнинг эгалигида эканлигига аниқлаш мақсадида 19.03.2024 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида ЙҲХБ ва нотариал идоралар маълумотларида мазкур автотранспорт воситаси бошқа шахсга сотилганлиги ёки бошқа шахслар номига ўтказилганлиги ва ишончнома расмийлаштирилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган.

Фуқаро А.Каримов ушбу автотранспорт воситаси хозирда унинг эгалигида эканлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этиб, автотранспорт воситасига нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилишни сўраган.

Юқоридагиларга кўра, давлат рақами 40 M 325 UA бўлган NEXIA 3 русумли автотранспорт воситасига нисбатан эълон қилинган қидирув дастур орқали бекор қилиниши таъминланди.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Фарғонада яна бир оила ярашиши болажоннинг қувончига сабаб бўлди.

Бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ҳамда анъаналаримиздан аёнки, ҳар қандай замон ва маконда ҳам оила биз учун муқаддас қадрият саналган. Бинобарин, тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тараққий этишини аждодларимиз жуда яхши англашган.

Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.

Оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишади, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлади.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор М.Ш.дан ундурувчи М.Н.фойдасига 1 нафар фарзанди учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро хужжати бўйича Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Бюро томонидан суҳбатлар чоғида ундирувчи ва қарздор томонлар ўртасида ушбу оиладаги фарзандини вояга етказиш ва келажаги ҳақида биргаликда қайғуришлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилганлиги ўз самарасини берди.

Яъни 25.03.2024 йил куни томонлар ўзаро келишган ҳолда оилани қайта тиклашганлигини айтиб, ариза билан мурожаат қилишди ва ижро ҳужжати тамомланди.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


Компенсация маблағларини ундируви назоратга олинган

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг чиқарилган қарорлари юзасидан қарздор Риштон туман ҳокимлигидан ундирувчилар 9 нафар фуқаролар яъни М.Топиболдиева ва бошқалар фойдасига 1 млрд. 795,8 млн. сўм компенсация ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ҳамда Иқтисодий судларининг чиқарилган қарорлари юзасидан 5 нафар юридик шахс яъни Деҳқон бозори МЧЖ ва бошқалар фойдасига 7 млрд. 151,2 млн. сўм компенсация ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бюронинг Риштон туман бўлимида иш юритуви мавжуд.

Ижро ҳаракатлари даврида, қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мажбурий ижрога қаратилган.

Шунингдек, Фарғона вилоят ҳокимлигининг 15.03.2024 йилдаги 110/01-49 сонли Кенгаш йиғилиш баённомасига асосан 7 нафар фуқароларни манфатини кўзлаб яъни М.Топиболдиева ва бошқаларга жами 839,6 млн. сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, қолган 2 нафар фуқаролар ва 5 нафар юридик шахсларга компенсация пул маблағлари ажратилмаган.

Фарғона вилоят молия бошқармасидан 20.03.2024 йилда 1 млрд. 249,5 млн. сўм мажбурий тартибда ундирилиб, шундан Риштон туман бўйича ажратилган 839,6 млн сўм пул маблағлари 14 та ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар фойдасига тақсимланганида 9,38 фоиздан тўғри келганлиги сабабли пул маблағлари пропорция бўйича ҳар битта ундирувчига тенг тақсимланган ҳолда Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Мунис” тизими орқали ижро ҳужжатлари рақамларига ўтказилиши таъминланган.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туман судининг қарорига асосан ундирувчи Матлубахон Топиболдиева фойдасига туман ҳокимлигидан 191.158.330 сўм компенсация ундириш белгиланган бўлиб, пропорция бўйича (191.158.330*9.38%) унга 17.938.896 сўм пул маблағлари ўтказилган.

Шунингдек, Риштон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан ундирувчи "Rishton tumani dehqon bozori" МЧЖ фойдасига туман ҳокимлигидан 3.939.471.401 сўм компенсация ундириш белгиланган бўлиб, пропорция бўйича (3.939.471.401*9.38%) унга 369.692.323 сўм пул маблағлари ўтказилган.

Қолган 12 нафар ундирувчиларга ҳам ундирилган сумманинг 9.38% миқдоридан ўтказилганлиги маълум қилинади.


📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram




2️⃣6️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


⚔️ 1668 йил — Англия Бомбай устидан назоратни қўлга киритган;

📜 1713 йил — Испания Англияга ўзининг Америка ерларида қул савдоси билан шуғулланишда чекланмаган ҳуқуқ берган;

🌇 1812 йил— Зилзила Венесуэла пойтахти Каракаснинг 90 фоизини вайрон қилган, тахминан 20 минг киши ҳалок бўлган;

🩹 1845 йил— АҚШда тиббий пластырь патентланган;

📜 1848 йил — Император Николай I Париждаги февраль инқилоби ва Венадаги инқилобий қўзғолон муносабати билан "Манифест" эълон қилган, унда "Россия Европанинг инқилобий таъсирига берилмайди" деб ёзиб қўйилган;

🗳 1871 йил —Париж Коммунаси Кенгаши сайланган;

🚗❌ 1908 йил— Шаҳзода Эдуард оролида (Канада) автомобиллардан фойдаланишга мутлақ тақиқ қўйилган;

1934 йил — Британияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар жорий этилган;

🎖1945 йил— Польшанинг Гданск шаҳри учун бўлган жангларда генерал Собир Раҳимов яраланиб ҳалок бўлган;

⚔️ 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШ армияси томонидан Япониянинг Иво-Жима ороли эгаллаб олинган;

🚫 1948 йил— АҚШ социалистик мамлакатлар билан товарлар савдосига эмбарго жорий этган;

🤝 1954 йил — Совет Иттифоқи ҳукумати Германия Демократик Республикасининг суверенитетини тан олган;

🇧🇩 1971 йил — Бангладеш Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

🤝 1979 йил — Исроил Бош вазири Менахем Бегин ва Миср президенти Анвар Садат икки йиллик музокаралардан сўнг Миср-Исроил тинчлик шартномасини имзолашган;

🌏 1995 йил— паспорт назоратини бекор қилиш тўғрисидаги Шенген битимлари Европа Иттифоқининг етти мамлакатида кучга кирган;

💻 1999 йил — "Мелисса" вируси бутун дунёдаги юз минглаб компьютерларга зарар етказган;

📣 2017 йил — Россияда Алексей Навальный ташаббуси билан 80 дан ортиқ шаҳарда коррупцияга қарши оммавий ҳаракатлар бўлиб ўтган.

📣   Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
      
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram


𝔑𝔦𝔤𝔬𝔯𝔬𝔫 𝓚𝓪𝓭𝓲𝓻𝓴𝓾𝓵𝓸𝓿𝓪 dan repost
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши, янги Конституциянинг қайси бўлимида келтирилган.
So‘rovnoma
  •   биринчи бўлимда
  •   иккинчи бўлимда
  •   тўртинчи бўлимда
30 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.