Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги / The Agency for foreign labor migration

@migratsiyaagentligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали
Facebook: https://www.facebook.com/migratsiya/
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
17.01.2020 16:12
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
345
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
327 ta kanal eslovlari
334 ta e’lonlar eslovlari
164 ta repostlar
MIGRANT | Rasmiy kanal
10 Jul, 11:21
Hudud Inform
9 Jul, 17:37
Koreys tili
Hudud Inform
8 Jul, 16:19
MIGRANT | Rasmiy kanal
ТАЯНЧ - TAYANCH
🔴 Surxondaryo yangiliklari
7 Jul, 17:16
Migrant_QR
7 Jul, 16:03
Kogon City
7 Jul, 09:27
Hudud Inform
7 Jul, 09:16
Namangan_24uz | Uyda qoling!
7 Jul, 08:22
POP YANGILIKLARI
7 Jul, 07:20
Farg'onaliklar
7 Jul, 07:14
Human.uz | rasmiy kanal
7 Jul, 06:46
Hudud Inform
7 Jul, 06:40
XXI ASR
MIGRANT-UZ UYDA QOLING🏡
6 Jul, 12:56
MIGRANT-UZ UYDA QOLING🏡
6 Jul, 12:56
🔴 Surxondaryo yangiliklari
6 Jul, 12:53
Namangan_24uz | Uyda qoling!
6 Jul, 08:14
Migrant_QR
Hudud Inform
6 Jul, 07:33
Human.uz | rasmiy kanal
6 Jul, 06:47
TEZKOR BUGUN
5 Jul, 08:56
Hudud Inform
5 Jul, 08:53
Hudud Inform
Hudud Inform
4 Jul, 15:21
Ostonbek
4 Jul, 10:20
MIGRANT-UZ UYDA QOLING🏡
4 Jul, 08:28
Hudud Inform
4 Jul, 07:58
@migratsiyaagentligi iqtibos olgan kanallari
KAFOLAT SK
UZAGROIN
O'zqurilishmateriallari
Asaka bank | Uyda Qoling!
Turonbank
Xalq Banki | Rasmiy kanal
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
Uzpharmagency
UZBEK-SILK
YOZUVCHILAR UYUSHMASI
Mahallalar kengashi
Uztransgaz_info
Uzagrotexsanoatxolding
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Узгидромет
AgroFin.uz
SSP | UYDA QOLING!
UZEXUZ
natlib.uz / uyda qoling
"O'qituvchi" NMIU
Оила Маркази
VETLEGNEWS
UZSTAT | Rasmiy kanal
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Ҳурматли каналимиз обуначилари!
Вазирлик ва идоралар, давлат ва банк ташкилотларининг Телеграм-каналлари каталоги шакллантирилди. Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!
Ахборот хизматлари хабарлари: https://t.me/axborot_xizmatlariAOKA
⬇️ Вазирликлар:
Халқ таълими вазирлиги: https://t.me/uzedu
Инновация вазирлиги: t.me/mininnovation
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: https://t.me/uzagroministry
Мудофаа вазирлиги: https://t.me/mudofaa_press
Маданият вазирлиги: https://t.me/madaniyatvazirligi
Молия вазирлиги: https://t.me/minfinuzb
Меҳнат вазирлиги: https://t.me/mehnatvazirligi
Сув хўжалиги вазирлиги: https://t.me/TGminwater
Транспорт вазирлиги: https://t.me/Mintrans_uz
Энергетика вазирлиги: https://t.me/minenergy_uz
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги: https://t.me/MineconomyUz
⬇️ Давлат идоралари:
ДТМ: https://t.me/rasmiydtm
ЎзР ФА: https://t.me/ANRUz
⬇️Давлат қўмиталари:
Солиқ қўмитаси: https://t.me/soliqnews
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси: https://t.me/wcuuz
Дин ишлари бўйича қўмита: https://t.me/DinQumita
Туризмни ривожлантириш қўмитаси: https://t.me/uzbektourismofficial
Божхона қўмитаси: https://t.me/customschannel
Ўрмон хўжалиги қўмитаси: https://t.me/urmon_news
Геология қўмитаси: https://t.me/uzdavgeolcom
Давергеодезкадастр: https://t.me/ygk_uz
Статистика қўмитаси: https://t.me/uzstataxborot
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш: https://t.me/VeterinariansUzbekistan
⬇️Давлат ташкилотлари:
«Оила» маркази: https://t.me/oilamarkazi
Навоий КМК/НГМК: https://t.me/pressangmk
“Ўзбекистон” НМИУ: https://t.me/iptduzbekistan
“Ўқитувчи” НМИУ: https://t.me/uqituvchi_nmiu
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси: https://t.me/natlibuz
“Ўзбекконцерт” ДМ: https://t.me/uzbekkonsert_dm
Товар-хом ашё биржаси/ТСБ: https://t.me/uzexuz
Ўзбекистон ССП/ТПП: http://t.me/uzchamber
"O'zshahar qurilish invest" ИК: https://t.me/uzshahar_arzon_uy_joy
«Ўзбекинвест» МСК: https://t.me/uzbekinvestnic
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси: https://t.me/agrofinuz
"Ўзгидромет": https://t.me/uzgydromet
Республика Маънавият ва маърифат маркази: https://t.me/manaviyat_uz
⬇️ Давлат акциядорлик жамиятлари, АЖ ва АК:
Ўзагролизинг АЖ: https://t.me/uzagroleasingjsc
Ҳудудий электр тармоқлари АЖ/АО РЭС: https://t.me/hetmuloqot
«Кафолат» СК АЖ: https://t.me/kafolat_sugurta
“Ўзбекистон темир йўллари”: https://t.me/AAAAAEhqMj5am1_n7C4kWA
"Ўздонмахсулот" АК: https://t.me/uzdonyangiliklari
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ: https://t.me/AO_Hududgaztaminot
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ: http://t.me/uzatsx
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ: http://t.me/uzgidrouz
“Ўзкимёсаноат” АЖ: https://t.me/uzkimyosanoat
“Ўзтрансгаз” АЖ: https://t.me/uztransgazaj_info
“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ: https://t.me/UZAGROKIMYOHIMOYA
⬇️Уюшма ва иттифоқлар:
Ёшлар Иттифоқи: https://t.me/yoshlarittifoqi_uz
Республика маҳаллалар кенгаши: https://t.me/mahallakengashi_uz
Ёзувчилар уюшмаси: https://t.me/yozuvchilar_uz
“Ўзэлтехсаноат”: https://t.me/uzeltexsanoat
“Ҳунарманд”: https://t.me/sohibi_hunar, https://t.me/youngcrafters_uz, https://t.me/handicraftman
"Ўзбекипаксаноат": https://t.me/pillachilik
"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси: https://t.me/ozqurilishmateriallari
Ёшлар умумжаҳон ассоциацияси: https://t.me/vsmuz
⬇️ Инспекциялар:
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси: https://t.me/uzdavkarantinuz
Таълим инспекцияси: https://t.me/uztdi
“Ўзтемирйўлназорат”: https://t.me/Uztemiryulnazorat
"Ўзкомназорат" Давлат инспекцияси: https://t.me/gisuz
Агроинспекция: https://t.me/uzagroinspeksiyanews
⬇️ Агентликлар:
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш: https://t.me/Uzpharm_agency
Давлат активларини бошқариш агентлиги: https://t.me/DAVAKTIVUZ
“Ўзархив”: http://t.me/uzarchive
Давлат хизматлари агентлиги: https://t.me/davxizmat
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: https://t.me/migratsiyaagentligi
⬇️ Банклар:
Ўзбекистон банклар Ассоциацияси: https://t.me/uzbankingassociation
МБ/ЦБ: https://t.me/centralbankuzb
Халқ банки: https://t.me/xalqbankinfo
Трастбанк: https://t.me/trustbankuz
"Туронбанк": https://t.me/turonbankuz
"Асакабанк": https://t.me/bank_asaka
To‘liq o‘qish
Медиа-майдонда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида қатор Ўзбекистон фуқаролари янги йил байрами кунлари қўлга олингани ва уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилгани муносабати билан Россиянинг мазкур шаҳарларидаги мамлакатимизнинг дипломатик муассасалари тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда ҳодисанинг барча тафсилотларига аниқлик киритмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти чет элдаги Ўзбекистон фуқароларидан улар борган мамлакатнинг қонунлари ва қоидаларини диққат билан ўрганишларини ва уларга қатъий амал қилишларини сўрайди.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Қашқадарёда хорижий иш берувчилар меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида фуқароларни хорижга қонуний ишга йўналтириш бўйича меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди.
15 январь куни Қарши шаҳрида бошланган меҳнат ярмаркасида хорижий иш берувчилар ўзларининг бўш иш ўринлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари фуқароларни хорижга қонуний ишга йўналтириш бўйича таклифлари билан ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан хорижда ишлаш истагидаги 500 га яқин фуқаролар иштирок этишди.
Тадбир доирасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари Д.Матрасулов иштирокчилар билан учрашиб, айрим хусусий бандлик агентликларидан жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, хорижда ишлаш истагидагиларни қизиқтираётган ҳуқуқий-ташкилий ва молиявий масалалар, хорижда ишлаш жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан мулоқот ўтказилди.
Қонуний, тартибли, манзилли ва хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.
Эътиборли томони, “Human” хусусий бандлик агентлигидан жабрланган 5 нафар фуқарога ярмарканинг биринчи кунида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида “Migration consulting agency” хусусий бандлик агентлиги орқали Болгарияда ишлаш учун иш визаси бор паспорт ва чипталар тантанали тақдим этилди.
16 январь куни Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида “Первая Уральская Строительная Компания” МЧЖ, “БТК групп” АЖ, “ФОРЕСТ” МЧЖ, “Григорян” компанияси каби хорижий иш берувчиларнинг мавжуд иш ўринлари ҳамда хусусий бандлик агентликларининг хорижга ишга йўналтириш бўйича таклифлари билан 300 дан ортиқ фуқаролар яқиндан танишдилар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбариятининг аҳоли билан учрашувлари ташкил этилди.
Биринчи марта ташкил этилаётган меҳнат ярмаркаларида Россия Федерацияси, Польша, Туркия, БАА, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Литва, Латвия, Япония ва Венгрия каби давлатлардан 70 да ортиқ хорижий иш берувчиларнинг қурилиш, уй хўжалиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари, мебел ишлаб чиқариш, балиқчилик, паррандачилик, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларида 10 минга яқин бўш иш ўринлари тақдим этилди. Хорижий иш берувчилар томонидан турли иш дастгоҳларида иштирокчиларнинг малакаси текширилиб, уларга таклиф этилётган иш талаблари ва шароитлари, иш ҳақи ҳақида зарур маълумотлар берилди.
Хорижда ишлаш истагидаги кўплаб фуқаролар ва хорижий иш берувчилар ўртасида дастлабки келишувларга ҳам эришилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
11 нафар фуқаро Японияга ишга жўнатилмоқда

15 январь куни Андижон шаҳрида ташкил этилган хорижий иш берувчилар меҳнат ярмаркаси доирасида Японияда ишлаш учун 11 нафар фуқарога ишчи визалари тақдим этилди.
Ушбу фуқароларни ишга жўнатиш “Bek jobs” хусусий бандлик агентлиги ва Япониянинг салоҳиятли иш берувчилари ўртасида фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, хусусий бандлик агентликлари томонидан 2019 йилда Японияга 17 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қурилиш ва чорвачилик соҳаларида ишлаш учун жўнатилган.
Ишчи визаларни олган фуқарларнинг январь ойининг охирида Японияга учиб кетиши режалаштирилмоқда.
Шу ўринда, фуқароларга хорижда ишлаш юзасидан воситачи фирмалар ёки иш берувчилар билан шартномалар тузаётганда барча ҳужжатларнинг қонунийлиги, иш берувчининг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганиб чиқишларини тавсия қиламиз.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
The Korea Post нашрида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Корея Республикаси Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймоновнинг мақоласи эълон қилинди.

http://www.koreapost.com/news/articleView.html?idxno=20036

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
Андижонда хорижий иш берувчилар меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Андижон шаҳрида фуқароларни хорижга қонуний ишга йўналтириш бўйича меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда хорижий иш берувчилар ўзларининг бўш иш ўринлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, хусусий бандлик агентликлари фуқароларни хорижга қонуний ишга йўналтириш бўйича таклифлари билан ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан хорижда ишлаш истагидаги мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири К.Рашидов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Б.Турсуновлар иштирокчилар билан учрашиб, хорижда ишлаш истагидагиларни қизиқтираётган масалалар, хорижда ишлаш билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар юзасидан мулоқот ўтказилди.
Мамлакатимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва уларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Меҳнат ярмаркасида Россия Федерацияси, Польша, Туркия, БАА, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Литва, Латвия, Япония ва Венгрия каби давлатлардан 70 да ортиқ иш берувчиларнинг қурилиш, уй хўжалиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари, мебел ишлаб чиқариш, балиқчилик, паррандачилик, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларида 10 минга яқин бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Шунингдек, фуқароларга хорижда таклиф этилётган иш талаблари ва шароитлари, иш ҳақи ва уларни қизиқтирган бошқа зарур маълумотлар тақдим этилиб, уларнинг айримлари билан хорижда ишлаш бўйича дастлабки келишувларга ҳам эришилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
ЭЪЛОН!

2020 йилнинг 15 январь куни Андижон ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларни
хорижга қонуний ишга йўналтириш бўйича меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади.
Меҳнат ярмаркасида Россия Федерацияси, Польша, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Украина, Болгария, Литва, Латвия, Япония ва Венгрия каби давлатлардан 70 да ортиқ иш берувчиларнинг қурилиш, уй хўжалиги, йўловчи ва юк ташиш хизматлари, мебел ишлаб чиқариш, балиқчилик, паррандачилик, меҳмонхона бизнеси, тиббиёт ҳамда хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқаришнинг бошқа йўналишларида 10 минга яқин бўш иш ўринлари тақдим этилади.
Шунингдек, меҳнат ярмаркасида хорижда ишлаш итагидаги фуқаролар чет элда қонуний ишлаш тартиблари, таклиф этилётган ишларнинг талаблари ва шароитлари, иш ҳақи ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа зарур маълумотларни олишлари мумкин.

Манзил: Андижон шаҳри, Амир Умархон кўчаси 18-уй.
Мўлжал: Болалар боғи , “Макро” супермаркети ёнида

Манзил: Қашқадарё вилояти, Бишкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 29-уй.
Мўлжал: Қарши туман ҳокимлиги биноси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Литвияга кетган меҳнат мигрантлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг амалий кўмагида ватанга қайтишга муваффақ бўлишди

https://kun.uz/12242018
“Recruit Consalting Work” хусусий бандлик агентлиги фаолияти юзасидан баёнот

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати томонидан бир гуруҳ фуқаролар мурожаати асосида “Recruit Consalting Work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хақида хабар тарқатилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўплаб фуқаролар томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар келиб тушгани сабабли хусусий бандлик агентлиги раҳбариятидан тушунтириш олинган эди.
Хусусий бандлик агентилиги тақдим этган маълумотларга кўра, у ўз фаолияти давомида (2019 йил 1 декабрь ҳолатига) 32 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижга ишга жўнатган.
Хусусий бандлик агентлиги Польша, Латвия, Литва, Жанубий Корея, Япония, Россия Федерацияси ва Словакия давлатларининг иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш кўзда тутилган шартномалар имзолаган.
Аммо, хусусий бандлик агентлиги ва хорижий ҳамкорлар ўртасида молиявий келишмовчиликлар юзага келганлиги сабабли ҳозирги кунда фуқароларнинг пулларини қайтариш муаммолари вужудга келаётгани маълум қилинган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўз ваколати доирасида чет эллик ҳамкорларга хусусий бандлик агентлиги томонидан тўланган пулларни қайтарилиши юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Санкт-Петербургда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинади

2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон фуқароси Р.Х. Санкт-Петербург шаҳри Приморье туманидаги қурилиш объектининг 16-қаватидан тушиб кетиб вафот этган.
Ҳозирги вақтда ватандошимиз жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур ҳуқуқий ва ташкилий масалалар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилинган.
Эртага, 12 январь куни вафот этган фуқаронинг жасадини Самарқанд шаҳрига олиб келиш режалаштирилмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Huquqiy axborot'dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижда ишлаётганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Департамент қайта ташкил этилди

“Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5903-сон, 10.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилди.

Департаментга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Жумладан, Департамент миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради.

Фармонга мувофиқ, бир қатор вазирлик ва идоралар марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
To‘liq o‘qish
Литвада оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Хусусий бандлик агентлиги орқали ишга кетган бир гуруҳ фуқароларнинг Литвада қийин аҳволда меҳнат қилаётгани тўғрисида Интернет тармоғида тарқалган маълумотлар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг баёноти (https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi/32) эълон қилинган эди.
Баёнотда фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш, қайтиш истагидагиларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилётгани маълум қилинган.
Қайтиш истагини билдирганларнинг икки нафари – фуқаролар Н.Х. ва К.А. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аралашуви билан бугун Рига шаҳридан Тошкент халқаро аэропортига учиб келди ва улар доимий яшаш жойига кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Россиянинг Сахалин вилоятидаги Ўзбекистон фуқаролари ҳолати юзасидан баёнот

Интернет тармоғида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг Андижон вилоятидаги хусусий бандлик агентлиги томонидан Россия Федерациясининг Сахалин вилоятига ишга жўнатилгани, меҳнат шароитлари ёмонлиги ва хусусий бандлик агентлиги томонидан алдангани баён этилган маълумот тарқалган эди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти билан биргаликда мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Аниқланишича, видеомурожаатда таъкидланганидек, Андижондаги хусусий бандлик агентлиги томонидан эмас, бошқа консалтинг фирма орқали 27 нафар фуқаро Россия Федерациясининг Сахалин вилоятига ишга кетган. Уларга аввалдан бўлажак иш жойи хусусидаги маълумотлар тақдим этилган, бироқ у ердаги иш шароитларини кўргандан сўнг улар ишлашни рад этган ва иш берувчи томонидан тайёрланган патентларни олишдан бош тортган. Дарҳақиқат, Россияда таклиф қилинган иш осон бўлмаган. Иш берувчининг сўзларига кўра, у консалтинг фирма билан тузилган шартнома шартларини бузмаган. Фуқароларда етарли даражада кўникма бўлмагани сабабли улар бир ой давомида бетон қуйиш билан шуғулланган ва бу орқали иш берувчи ишчиларга дастлабки касбий кўникмаларни берган.
Ушбу фуқароларнинг 11 нафари, хусусан видеомурожаат қилган фуқаро ҳозирги кунда Ўзбекистонга қайтиб келган, қолганлари эса Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Шу ўринда фуқаролардан хорижда ишлаш юзасидан воситачи фирмалар ёки иш берувчилар билан шартномалар тузаётганда иш берувчининг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганишларини тавсия қиламиз.
Муаммоли вазиятларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналарига ёки 71 202-33-55 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз сўралади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Меҳнат мигрантларининг ярим млн доллардан ортиқ иш ҳақлари ўндириб берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг чет элдаги ваколатхоналари аралашуви билан 2019 йил давомида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг жами 578 564 АҚШ доллари ҳажмидаги иш ҳақлари хорижий иш берувчилардан ўндириб берилди.
Хорижий иш берувчилардан ўндириб берилган иш ҳақининг 477 237 доллари Жанубий Кореяда, 101 327 доллари эса Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳиссасига тўғри келади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Меҳнат мигрантларининг 20934 нафарига маслаҳат ва 830 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг чет элдаги ваколатхоналари томонидан 2019 йилда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 20934 нафарига маслаҳат хизмати ва 830 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
Россия иш берувчилари 2020 йилда иш ҳақи миқдорини ўртача 10 фоизга оширади

Россиялик иш берувчилар 2020 йилда ишчиларининг иш ҳақини ўртача 10 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида “HeadHunter” компания маълумотларида қайд этилган. Россияда фаолият юритётган хорижий компаниялар эса иш ҳақини 7 фоизга оширишга тайёрлигини маълум қилган.
Тадқиқотда ўртача кўрсаткичлар ҳисобланган бўлиб, ишчи-ходимларнинг ярми жорий йилда иш ҳақининг 7-10 фоизга кўтарилишини кутиши мумкин.
Россиялик иш берувчиларнинг 80,2 фоизи, хорижий иш берувчиларнинг эса 88,5 фоизи иш ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқишини эълон қилган.
Россиялик иш берувчиларнинг 20 фоизи, хорижий компанияларнинг 16 фоизи январь ойида, қолган корхона ва ташкилотлар эса жорий йилнинг биринчи ярмида иш ҳақи миқдорини оширишни режалаштирмоқда.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi
To‘liq o‘qish
2020 йил 13 январь куни “MY5” телеканалининг “Омон-омон” тонгги дастурида ташқи меҳнат миграцияси ҳақида Агентлик матбуот котиби билан суҳбат эфирга узатилади.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi