“Recruit Consalting Work” хусусий бандлик агентлиги фаолияти юзасидан баёнот
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати томонидан бир гуруҳ фуқаролар мурожаати асосида “Recruit Consalting Work xususiy bandlik agentligi” МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани хақида хабар тарқатилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўплаб фуқаролар томонидан норозилик мазмунидаги мурожаатлар келиб тушгани сабабли хусусий бандлик агентлиги раҳбариятидан тушунтириш олинган эди.
Хусусий бандлик агентилиги тақдим этган маълумотларга кўра, у ўз фаолияти давомида (2019 йил 1 декабрь ҳолатига) 32 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижга ишга жўнатган.
Хусусий бандлик агентлиги Польша, Латвия, Литва, Жанубий Корея, Япония, Россия Федерацияси ва Словакия давлатларининг иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш кўзда тутилган шартномалар имзолаган.
Аммо, хусусий бандлик агентлиги ва хорижий ҳамкорлар ўртасида молиявий келишмовчиликлар юзага келганлиги сабабли ҳозирги кунда фуқароларнинг пулларини қайтариш муаммолари вужудга келаётгани маълум қилинган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўз ваколати доирасида чет эллик ҳамкорларга хусусий бандлик агентлиги томонидан тўланган пулларни қайтарилиши юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi