11 нафар фуқаро Японияга ишга жўнатилмоқда
15 январь куни Андижон шаҳрида ташкил этилган хорижий иш берувчилар меҳнат ярмаркаси доирасида Японияда ишлаш учун 11 нафар фуқарога ишчи визалари тақдим этилди.
Ушбу фуқароларни ишга жўнатиш “Bek jobs” хусусий бандлик агентлиги ва Япониянинг салоҳиятли иш берувчилари ўртасида фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, хусусий бандлик агентликлари томонидан 2019 йилда Японияга 17 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қурилиш ва чорвачилик соҳаларида ишлаш учун жўнатилган.
Ишчи визаларни олган фуқарларнинг январь ойининг охирида Японияга учиб кетиши режалаштирилмоқда.
Шу ўринда, фуқароларга хорижда ишлаш юзасидан воситачи фирмалар ёки иш берувчилар билан шартномалар тузаётганда барча ҳужжатларнинг қонунийлиги, иш берувчининг имкониятлари, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори каби масалаларни атрофлича ўрганиб чиқишларини тавсия қиламиз.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/migratsiyaagentligi