♻️Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби "ватандош"га нисбатан амал қилади
✔️«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун шу йил 13 мартда имзоланган.
Ушбу қонуннинг 58-моддасига кўра, у расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради. Қонунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублик масаласи белгиланган.
✔️Қонунда белгиланишича :
👉🏻1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;
👉🏻 Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
✔️Қонунда фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишга доир қоидалар белгиланган. Хусусан 6-моддага кўра, 1995 йил 1 январга кадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига кадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
✔️Бундан ташқари, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ҳам юқоридаги асосларга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
✔️Шунингдек, қонунга янги ватандош тушунчаси киритилиб, унга кўра Ўзбекистон ҳудудида туғилган ёки илгари унинг ҳудудида яшаган, Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаган, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида яшайдиган шахс ва унинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан кейинги қариндошлари, башарти, агар уларнинг насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган ўзидан олдинги қариндошлари Ўзбекистон ҳудудида яшаётган бўлса, улар ватандош деб юритилиши белгиланди.
✔️Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Яъни ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади, агарда у:
👉🏻 тирикчиликнинг қонуний манбайига эга бўлса,
👉🏻Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса
👉🏻ёки давлат тилини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулоқот қилиш учун зарур даражада билса.
@a_xaitov