mjko.uz

@mjkouz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
24.09.2019 12:48
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
889
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
74 ta kanal eslovlari
18 ta e’lonlar eslovlari
90 ta repostlar
Hudud Inform
2 Jul, 19:35
NAVBAHOR_TIME
2 Jun, 15:33
Hudud Inform
20 May, 12:54
BUKHARA NEWS
14 May, 18:25
Hudud Inform
13 May, 16:23
Hudud Inform
13 May, 13:15
UZBEKISTAN TODAY 24
13 May, 13:03
Hudud Inform
13 May, 12:58
Hudud Inform
12 May, 14:35
Hudud Inform
8 May, 13:09
UZBEKISTAN TODAY 24
Hudud Inform
@mjkouz iqtibos olgan kanallari
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
Communal service FERGANA
30 Jul 2019, 15:41
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
mjko.uz 16 Sep 2019, 11:22
mjko.uz 16 Sep 2019, 11:22
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси «Обод марказ» давлат дастури асосида маҳаллаларда канализация трубалари ва ичимлик суви қувурлари тамирланди ичимлик суви кўп қаватли биноларга хам етказиб берилмоқда.
mjko.uz 16 Sep 2019, 11:22
mjko.uz 30 Aug 2019, 19:25
mjko.uz 30 Aug 2019, 19:14
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Салиевнинг
Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан
соҳа ходимларига байрам табриги


Мустақиллигимиз боқий бўлсин!

Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эркин ва фаровон ҳаёт йўлини очиб берган Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллик байрами арафасидамиз.
Юртимиз бўйлаб байрам тантаналарини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Халқимизнинг озод ва эркин яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган ушбу айёмни қарши олиш дилларга ўзгача фарах бахш этади.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Барчангизни қутлуғ шодиёна – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг
28 йиллик байрами билан чин қалбимдан табрик­лайман.
Мамлакатимиз бугун ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўймоқда.
Бу – “Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя, амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган даврдир. Рўёбга чиқарилган ҳар бир лойиҳа юрт тараққиёти, одамлар турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Айни кунларда энг улуғ, энг азиз байрамимизни ҳамюртларимиз улкан ютуқлар, кўтаринки кайфият билан қарши олишяпти. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида қарши олинаётган бу йилги байрам ҳар биримизда ғурур ва ифтихор уйғотади.
Бутун Ўзбекистон аҳли билан бир қаторда мамлакатимиз тараққиёти, ўсиш суръати, эришилаётган юксалиш марраларида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигидан фахрланамиз.
Халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш мақсадида бу йил республикамизда ичимлик ва оқава сув таъминоти тизимларини ривожлантириш мақсадида жами
1330,2 млрд. сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 897 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборганмиз. Шундан 165 тасининг Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши юртдошларимизга муносиб байрам туҳфаси бўлди.
Мақсад эса ягона – аҳоли турмуш тарзи ва яшаш шароитини тубдан яхшилаш ҳамда бу йўлда жонбозлик кўрсатиб, фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт дуосини олишдир.
Азиз дўстлар!
Истардимки, истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин! Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар тилайман.


Музаффар Салиев,
Ўзбекистон Республикаси
Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
To‘liq o‘qish
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:32
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:23
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:23
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:22
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:22
mjko.uz 30 Aug 2019, 18:21
Тахтакўпир туманидаги сув таъминоти объектлари
фойдаланишга топширилмоқда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрами арафасида инвестицион дастурлар ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Чимбой, Мўйноқ, Қораўзак туманлари ҳудудидаги бир қатор ичимлик сув таъминоти объектларининг қурилиш ва таъмирлаш ишларини якунланиб, фойдаланишга топшириш ва тантанали очилиш маросимлари ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасидаги тантанали очилиш маъросимлари Тахтакўпир туманидан бошланди. Республиканинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Тахтакўпир туманида ичимлик сув масаласи аҳолининг энг долзарб муаммоларидан бўлиб ҳисобланади.
2019 йил инвестицион дастурлари доирасида тумандаги Даўир МФЙ, Айдын жол МФЙ ҳамда Караой ОФЙ ҳудудидаги Едилбек овулига жами 1 млрд 254 млн 500 минг сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, 5,47 км ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. 2019 йил 31-июль ҳолатига эса «Тахтакўпир КМК» МШЖ томонидан ? ишлар якунланиб фойдаланишга топширилди, натижада 422 хонадондаги 2306 фуқаронинг тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланиши яхшиланди.
2019 йил Орол бўйи минтақаларини ривожлантириш дастурлари доирасида туманнинг Тахтакўпир шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида жами 504 млн. 400 минг сўм мабағлар ҳисобидан 2,444 км ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бугунги кунда 124та хонадонлардаги 506 нафар фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.
2019 йил «Обод қишлоқ» дастури доирасида Тахтакўпир ОФЙ ҳудудига 309 млн. 800 минг сўмлик, 1,7 км ичимлик сув тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар якунига етиши билан ҳудуддаги 301та ходадондаги 1 518 нафар фуқаронинг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси яхшиланади.
2019 йил 28 август куни тумандаги Қўнғироткўл ОФЙ ҳудудидаги сувни чучуклаштириш насос станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 2019 йил Орол бўйи минтақаларини ривожлантириш дастурлари доирасида жами 2 млрд. 30 млн. 800 минг сўм маблағлар ҳисобидан таъмирланган ушбу объект ҳамда 4,529 км ичимлик сув тармоқларининг таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Ушбу ишлар пудратчи ташклот «Гранит монтаж строй» МЧЖ томондан амалга оширилаб, ҳозирда ҳудуддаги 158та хонадондаги 790 нафар фуқарони тоза ичимлик суви билан таъминлаб турибди.
Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Сеитов Розымбай Аминович, Тахтакўпир тумани ҳокими Адилов Жамбул Агитаевич, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ва ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари қатнашди.
Тадбирда Қўнғироткўл ОФЙ раиси Берик Искендеров ва ОФЙ фуқароси нуроний Бахтыгелди Беткергеновлар сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклаб халқнинг тоза ичимлик суви билан таъминиш даражасининг яхшиланаётганлигидан миннатдор эканликларини билдиришди.
Шу куннинг ўзида тумандаги яна бир сув таъминоти объекти, Мулк ОФЙ ҳудудидаги сувни чучуклаштириш насос станциясининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Жорий йилда тумандаги Мулк ОФЙ марказига Оролбўйи минтақаларини ривожлантириш дастурлари асосида қўшимча 2 млрд. 85 млн. 500 минг сўмлик 1 дана сувни чучуклаштириш насос станцияси таъмирлаш ва 3,97кмлик ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Пудратчи корхона «Гранит монтаж строй» МЧЖ томонидан ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширлмоқда. Натижада ҳудуддаги 234 та ходандондаги 1178 нафар фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминади.
Тадбир сўнгида ОФЙ раиси Наўканбаев Иниятулла, Мулк ОФЙ фуқароси нуроний Шаханов Ўмирбайлар сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклаб, бугунги кунда халқнинг тоза ичимлик суви билан таъминиш даражаси яхши натижалар бераётганидан миннатдор эканликларини билдиришди.
Тадбир иштирокчилари объектнинг салоҳияти, ундаги яратилаган шароитдар ҳамда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишди.

Байрам арафасидаги ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ахборот хизмати.
To‘liq o‘qish
mjko.uz 30 Aug 2019, 17:40
mjko.uz 27 Aug 2019, 21:09
mjko.uz 24 Aug 2019, 14:21
mjko.uz 24 Aug 2019, 14:21
mjko.uz 24 Aug 2019, 14:21
mjko.uz 24 Aug 2019, 14:20
Фарғона шаҳар А. Навоий кўчасидаги явария бартараф этилди

23 август куни Фарғона шаҳар А.Навоий кўчасидан ўтувчи диаметри 500 мм бўлган марказий ичимлик тармоғидаги юз берган авария холати Фарғона шаҳар Сувоқава ДУК филиали авария хизмати томонидан қисқа фурсатда бартараф этилди.
Мазкур марказий ичимлик сув тармоғидан фойдаланувчиларининг сони кўплигини инобатга олган ҳолда, 23 август куни соат 22.00да тармоқ орқали сув берилиши тўхтатилиб аварияни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган.
24 август куни эрталаб соат 4.00 да аварияни бартараф этиш ишлари якунланиб аҳолини ичимлик суви таъминоти қайта тикланди.
Ҳозирда шаҳар аҳолисига ичимлик суви бир меёрда берилмоқда.
To‘liq o‘qish
mjko.uz 24 Aug 2019, 08:25
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун кетма-кет дам оламиз?

Шу йил Мустақиллик куни байрами муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олиш куни деб белгиланган.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
“2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида кўзда тутилган.
Фармон талабларига асосан 7 сентябрь — шанба 3 сентябрь — сешанбага кўчирилган.
Мустақиллик куни байрами муносабати билан:
ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар 31 август - 3 сентябрь кунлари дам олади;
ҳафтасига олти кун ишлайдиганлар эса 1 сентябрь - 3 сентябрь кунлари дам олади.
To‘liq o‘qish
mjko.uz 23 Aug 2019, 16:15
mjko.uz 23 Aug 2019, 16:15
Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш лойиҳаси

2019 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди.



Брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Хайдаров Тахир Абиджанович, вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, “Коммунхизмат” агентлиги раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4271-сон қарори ижроси доирасида, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар атрофлича ёритилди.
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси сув таъминоти оғир бўлган ҳудуд ҳисобланиб бугунги кунда жами 1,8 млн. аҳолининг 972 минг ёки 52,4%и марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 43,3%и алтернатив ичимлик сув манбааларидан ва марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи 4,3% аҳолига ичимлик суви махсус транспортлар орқали етказиб берилади. Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларида эса марказлашган ичимлик суви таъминоти 36,6 % ташкил этади.
Осиё тараққиёт банкининг 145 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредити ҳисобидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасининг олтита туманининг қишлоқ аҳоли пунктларида яшайдиган аҳолини доимий ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш, уларнинг соғлиғини ва яшаш шароитларини яхшилашга йўналтирилган.
Мазкур лойиҳага асосан 6 та янги сув тақсимлаш иншоотини қуриш ва 21 тасини реконструкция қилиш, диаметри 76-450мм гача бўлган, умумий узунлиги 292,58 км бўлган сув тақсимлаш иншоотига келувчи магистрал сув тармоқларини қуриш, туман марказлари ва қишлоқ ҳудудларида умумий узунлиги 921 км бўлган сув тақсимлаш тармоқларини қуриш, 68,9 минг дона сув ўлчагичларни ўрнатиш йўли орқали аҳолига сув етказиб беришни йўлга қўйиш каби масалалар режага киритилган.
Лойиҳа доирасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топширилиши 2023 йилга мўлжалланган. Бу лойиҳани амалга ошириш натижасида лойиҳа ҳудудларида истиқомат қилувчи 390 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиши кутилмоқда. Бунинг натижасида лойиҳа ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90% га етказилади.
To‘liq o‘qish