Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М. Салиевнинг
Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан
соҳа ходимларига байрам табриги
Мустақиллигимиз боқий бўлсин!
Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эркин ва фаровон ҳаёт йўлини очиб берган Ўзбекистон Республикасининг 28 йиллик байрами арафасидамиз.
Юртимиз бўйлаб байрам тантаналарини кўтаринки руҳда нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Халқимизнинг озод ва эркин яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарих зарварақларига битилган ушбу айёмни қарши олиш дилларга ўзгача фарах бахш этади.
Ҳурматли ҳамкасблар!
Барчангизни қутлуғ шодиёна – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг
28 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Мамлакатимиз бугун ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўймоқда.
Бу – “Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ” деган эзгу ғоя, амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган даврдир. Рўёбга чиқарилган ҳар бир лойиҳа юрт тараққиёти, одамлар турмуш даражасини янада юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Айни кунларда энг улуғ, энг азиз байрамимизни ҳамюртларимиз улкан ютуқлар, кўтаринки кайфият билан қарши олишяпти. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида қарши олинаётган бу йилги байрам ҳар биримизда ғурур ва ифтихор уйғотади.
Бутун Ўзбекистон аҳли билан бир қаторда мамлакатимиз тараққиёти, ўсиш суръати, эришилаётган юксалиш марраларида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигидан фахрланамиз.
Халқимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариш мақсадида бу йил республикамизда ичимлик ва оқава сув таъминоти тизимларини ривожлантириш мақсадида жами
1330,2 млрд. сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 897 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборганмиз. Шундан 165 тасининг Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши юртдошларимизга муносиб байрам туҳфаси бўлди.
Мақсад эса ягона – аҳоли турмуш тарзи ва яшаш шароитини тубдан яхшилаш ҳамда бу йўлда жонбозлик кўрсатиб, фидокорона меҳнат қилиб, эл-юрт дуосини олишдир.
Азиз дўстлар!
Истардимки, истиқлол нашидаси, байрам сурури ҳар бирингизни яхши ниятлар, эзгуликлар сари ундайверсин! Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Музаффар Салиев,
Ўзбекистон Республикаси
Ўй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири