Muhiddin Nido


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Muhiddin Nido (Qurbonov) ijodi!
Qo'ldan kelgancha siz bilanman!
Murojat: @MuhiddiNido

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#табрик...

***
Эгачи осмонми чеҳрангиз,
Турфа дам тўкилар турфа ранг.
Кўзимга хазондай иҳрайсиз,
Шамолдай изғийман мен -гаранг.

Фалак бахтимизни атайлаб,
Чегалаб туширган чегачи.
Сизни бекор кутаман ойлаб,
Сиз ҳам мени кутманг, эгачи.

Эгачи, дилингиз саҳроми,
Бунчалар чуқур йўл-адашсиз.
Айрилиқ -ҳасадгўй маҳрамим,
Қай имкон бор менда, чидашсиз? :

Адашган йўловчи бўлдим мен,
Дарахтларнинг тагидан ўтдим.
Телбадай тиржайиб хазонга,
Яна ёлғиз сизни дил кутди...

Эгачи-и...

Бектемир Пирнафасов

@mnido


Muhiddin Nido - Tonib ketdi ishq...

She'rni Mahfuza Ashurova o'qidi!

@sheriylahzalar


Badiiy iqtibos dan repost
Kimdir senga quyoshni yashil rangda desa buni rad etishga shoshilma. Sen, senga qo'shilib butun olam adashayotgan bo'lishi ham mumkin. Yashil rangda ko'rayotgani ham haqiqat, ham senikidan farq qiluvchi dunyoqarashi sababli bo'lishi mumkin-ku. Bas, shunday ekan, bajonidil, o'z haqiqatingni himoya qil, ammo o'zgalarnikiga ham hurmat bilan qarashni o'rgan.

Muhiddin Nido | @Badiiyiqtibos


Ko'ksim to'la pichoqlar, o'laymi shu tariqa?
Yurak o'sib chiqarmi sen deb to'kkan yoshimdan?..


@mnido


O, xayolot o'qlari, ko'ksim sizga nishonmi?
Dimog'imni kuydirar baxt otining islari
Shafaqlarga tutashgan "oh-voh"larning izlari,
Har tomonimga qamab qo'yding-ku zulfi shomni.
Dimog'imni kuydirar baxt otining islari...

Tushlarimni qoplagan, tishlarimdan sizgan qon,
La'nat o'qir loshimga, lablaring kokillaring
Ahvolim ming balodir, tuslading harxillading
Og'riqlarim gulladi bog' bo'ldi-ku ustuxon.
La'nat o'qir loshimga, lablaring kokillaring...

Yurak larzon, lahzalar, sog'inch quyar boshimdan,
Umidlar ipi tarang, sassiz chalar musiqa
Ko'ksim to'la pichoqlar, o'laymi shu tariqa?
Yurak o'sib chiqarmi sen deb to'kkan yoshimdan..?
Umidlar ipi tarang, sassiz chalar musiqa...

Muhiddin Nido


@mnido


Бошимга қўнмаса ишқ қуши,
Надир у тириклик? Тушунтир...


Тирилиш
Тушларим алмойи-жалмойи;
Савдойи тириклик кўксимда.
Кўксимга тепарлар ҳар доим
Пайтини топарлар, воҳ, қойил
Қаддимни тутаман ўксиниб.

Саҳрога соламан ўзимни,
Умримни ўлчайман қадамлаб.
Қадаҳлаб ичинглар кўзимни,
Қадаҳлаб ичинглар ўзимни,
Бир ҳовуч жон талаб одамлар.

Афтор куз. Бир қизча ёнимда,
Ёдимни олади опичлаб.
Омочлаб ишқ экар жонимга,
Жонини экади бағримга,
Изига уланар ўпич, лаб...

Алжираб келаман ҳушимга,
Тушимдан излайман бир таъбир.
Бошимга қўнмаса ишқ қуши,
Надир у тириклик? Тушунтир...
Ва бехос алжираб такбирни...
Тушундим!

Муҳиддин Нидо
2020. Апрел


Васиятнома

1881 йил 31 август.

Худо. Жон. Масъулият. Шу учлик тушунча инсон учун етарли. Ҳар қалай мен учун етарли бўлди.
Ҳақиқат, ёруғлик, адолат, виждон - бу Худо. Бу ҳақиқий дин. Мен унда яшадим, унда ўламан.
Мен ортимда қолажак бойлигимдан қирқ минг франк камбағаллар учун ажратаман. Тобутимни кўтаргувчилар қашшоқлар бўлишини истайман.
Мен бисотимдаги барча ёзиқларимни, чизги-ю режаларим туширилган қоғозларимни Париж Миллий кутубхонаси тасарруфига топшираман. У бир кун келиб бутун Европага тегишли бўлади.
Мен касал қизим ҳамда икки набирамни бу оламга омонат қолдираман. Барчангизга омад ёр бўлсин. Ҳаммангизга барака бўлсин!
Қизим учун ажратганим саккиз минг франкдан ташқари менинг қолган жамики мол-дунёйим икки набирамникидир.
Бундан ташқари тўнтариш пайтида ҳаётимни хавфдан қутқарган ва менинг қўлёзмаларим жамланмасини омон сақлаб қолган жасур аёл учун йиллик ва ҳаётий ҳисса ажратаман.
Кўзларим юмилиши рост аммо руҳий кўзларим ҳар доимгидан ҳам улканроқ кўришга эга бўлиши ҳам айни ҳақиқатдир.
Мен, мен учун қилинадиган барча черковларнинг ибодатини рад этаман. Мен барча инсонлардан мен учун ибодат қилишларини сўрайман.


Кодисил - 1883 йил 2 август.

Мен шўрпешона камбағалларга эллик минг франк бераман. Мени ҳам уларнинг қабристонида дафн этишларини истайман. Черковлар ибодатини рад этаман. Мен ҳамма одамлардан ибодат қилишларини сўрайман.
Мен Худога ишонаман.

Виктор Гюго

Француз тилидан Муҳиддин Нидо таржимаси




"Kitob dunyosi" gazetasi rahbari va taniqli shoira, ustozimiz Xosiyat Rustamovaning fikrlari☺️

P/s: audio yozuvni bir do'stim yozib olib jo'natdi. Shaxsan men u davrada yo'q edim!




***
Қайси бир ёғимдасан эй азиз Машриқ?
Юрагимни ўз ёғингга бурмайсанми?
Мана кўнгил коса, мана ишқ -
Юрагимга юраклаб қуймайсанми?
Бугун тушларимга кирасанми.!?

Эсингдами? - десам, «йўқ» дема, йўқ эсла...
Ўзингни олиб қочма, эсласанг йиғлайсанми?
Ёшларингни қуйиб бошимдан -
Лабларингга тўлдириб оқин, кулмайсанми?
Бугун тушларимга кирасанми.!?

Тушларимда саҳро; бир қўлимда милтиқ,
бирида гул! Олмайсанми, отмайсанми?
Дайроларга жилғадай интиқ -
тағин чирмашиб, онгимда оқмайсанми?
Бугун тушларимга кирасанми.!?

Муҳаббат бу - жанг дердим дунёга қарши,
Дунёларга ишқ деб, қарши турмайсанми?
Йиғлаб-йиғлаб Мағрибгача,
Бу жангларга энди бошқа, кирмайсанми?
Бугун тушларимга кирасанми.!?

Муҳиддин Нидо


@mnido


Изиллаб-изиллаб эсади шамол,
Сарғиш юракларни ўйнаб, учириб...


@mnido


***
Изиллаб-изиллаб эсади шамол,
Сарғиш юракларни ўйнаб, учириб.
Кўчага чиқасан минг битта малол,
юрагимнинг чироғини ўчириб...
Изиллаб-изиллаб эсади шамол.

Қадамингда тўзғиб борар гулбаргинг,
Шамолга қасдма-қасд ташлайсан одим.
Лов-ловлаб ёнаётган сенинг гулбағринг,
Қучиб ўчиролмас мендай бир одам!
Қадамингда тўзғиб борар гулбаргинг...

Бирдан шаррос-шаррос қуяди ёмғир,
Ёмғирга ўзингни тутасан қайсар!
Томчиларга юзингни тутасан бир-бир,
«Хазонлар оралаб кўкарган майса...»
Бирдан шаррос-шаррос қуяди ёмғир.

Югуриб чиқаман ҳозиргина сен...
Чироғин ўчириб чиққан юракдан.
Ёмғирпўш тутаман қирқ битта ямоқ -
кўзларин йўлингга тиккан юракдай...
Югуриб чиқаман ҳозиргина сен...

Муҳиддин Нидо


@mnido


Nasr yolqini dan repost
#zomin


Chapdan: Muhiddin Nido, Jumanazar Yoʻldosh, Jamshid Bo'ron

@Nasr_yolqini


Яна юрагим ҳам, онгим ҳам жанггоҳ...
Яна осмон жанггоҳ, еристон жанггоҳ...


СОҒИНЧ
Тошкент-Қумқўрғон

1.
Шундоқ деразанинг ортида оқар,
Тонг ва таранг бўлиб тортилган шовқун.
Сўнг яна онгимга кирасан сингиб
Синиқ-синиқ хотиралардан...
Шундоқ деразани очаман саркаш
Отаман юракни гавжум кўчага
Тонгнинг ширин ифорига ва
«Ишқ беринг, ишқ беринг» деган юракнинг
Шовқунига тўлиб кетади Тошкент.
Шундоқ...

2.
Сен ўзинг бахт номли тахтга ўтказиб,
Ва яна сен ўзинг кийдирдинг ридо.
Умрим баҳорида турар сарғариб,
Лабингдан қовжираб тўкилган видо..!
Айрилиқ сўзини чайналиб ютдим
Бўғзимда кўкарди соғинч отли «оҳ».
Ҳар икки манзилда курашганим сен,
Яна Қумқўрғон ҳам, Тошкент ҳам жанггоҳ.
Яна юрагим ҳам, онгим ҳам жанггоҳ...
Яна осмон жанггоҳ, еристон жанггоҳ...

3.
Олисда бир чироқ ўчади, ёнади,
ўчади...
Ўчади, ёнади, ўчади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб,
Тортади ўзининг пойига.
Осмонга термулиб ётаман
санайман тўкилар баргларни
Томоғимга оёқ тирайди жабран
Босади...
Тобора қаттиқроқ,
Босади...
Санайман тўкилар баргларни
адашиб кетаман саноқдан.
Бир шамол эсади, бир шамол...
Отини қўяман Қоражон.
Келтирар қўлида лутф билан
Ҳидингни узоқдан-узоқдан...
Оёғин тортади,
қўяди руҳимни ҳолига.
Осмонга термулиб ётаман
Санайман тўкилар баргларни.
Зум ўтмай бир чироқ ўчади,
Ёнади, ўчади, ёнади...
Руҳимнинг бўғзидан чангаллаб
Eлтади ўзининг пойига!!!
Сен кетган кунингдан, тинимсиз
Чироқни ўчириб ёқади,
СОҒИНЧИНГ...


Муҳиддин Нидо


?ٜٜٜٜٜٜʼ ًًٍٍٍٍٰٜٜٜٜۘۘٓ✮ٍٍٍٍٜ ՖℌℰℛŽØⅅًًٍٍٍٍٰٜٜٜٜۘۘٓ✮ٍٍٍٍٜ dan repost
​​🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍁🍁🍂🍃🍂🍃🍂🍃

✧ ✧ ✧

Yuragimga to'ldi shafaq rang,
Tomirimda oqdi xazonlar.
Kuz ― ayriliq. Tashladi langar
Sochlaringni o'pgan to'zonlar...

Kaftlarimdan uchdi kaftingning
Ishq so'zini yozgan izlari.
Senla o'tgan har bir kunimning
Sariq bo'ldi axir yuzlari...

Esingdami? Pushkin bekatda
Pushti-pushti edi ko'ylaging.
Ko'kragimdan sochildi xazon,
Sen bahoriy tilda kuylading...

Hayotingga kirdim bostirib,
Oyog'im loy, qo'llarim xazon.
Mahkam quchding, qattiqroq quchding,
So'ng yaraldi yangi bir mezon...

(Pushkin bekat. Oktyabr. Kuz)
Peshonamda xazonli bir yo'l.
Kelasanmi pushti ko'ylakda?
Oyog'ing loy, qo'llaringda gul..!

"Bahor" ― seni juda sog'indim...

✍ Muhiddin NIDO

@sheriylahzalar
🍂🍃🍂🍃🍂🍃🌸🌸🍃🍂🍃🍂🍃🍂


ESHIKLAR

Kuzgi ertaklardan sarg'ish esdalik,
Oyni allalaydi tonggi beshiklar.
Mening bag'rim hamda sening dardingda,
Ochilib yopilmay qolgan eshiklar.

Lablaring ko'ksimda qonagan shafaq,
Botib borayapman ko'nglinga nurab.
Vayronazor bo'ldi boshdan oyog'i,
Boshlar- oyog'inda, qarangiz, yo rab.

Erka yellar o'tar qo'ltiqlab xazon,
Xazon yillar o'tdi umrga do'nib.
Nimadir ingrandi yurak tomonda,
Nahot senzislikkka bo'lmaydi ko'nib!?

Ikkimiz ikkiyon norozi qismat,
G'ichirlab irg'anar hijron beshigi.
Men seni kutaman, sen esa meni,
Ochilib turadi, hayot eshigi...

Muhiddin Nido

@mnido


***
Menku ravon-ravon yiqildim
O'ylaringda xayollar chalkash
O'ylaringda oyoqlar chalkash
O'ylardimki meni sevarding..!

Qomatingday eshildi dardlar
Osmonlarga o'rladi, hayhot
Osmonlardan yiqitding nahot
Osmonlarga chiqmoqlik uchun..?

Bu qandayin ko'rgulik yo rab
Peshonamga bitilgan azal
Peshonamga bitmagan go'zal
Peshonamni yordingizmi siz???

Yomg'irlarda yotdim entikib
Esiz gulim, esiz bahorim
Esiz kuzga do'ndimi borim?
Esiz qaytib bo'lmaydigan yo'l...
2017
Muhiddin Nido

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

41

obunachilar
Kanal statistikasi