Muborak markaziy studiyasi

Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan

Qashqadaryo viloyati Muborak tumanining ijtimoiy, siyosiy, madaniy yangiliklari va jarayonlarni o'zida aks ettirgan kanal!!!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri

Қирқ йил қирон келса, ажали етган ўлади!

Ҳамма жойда ваҳима коронавирус ундай қилибди, коронавирусдан бунча одам ўлибди. Интернетни титкилаб биз ўзимиз ваҳимачи эканлигимизга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

1999/2000 - янги асрда ҳаммамиз ўламиз, муаммо ҳаммаёқ дастурланиб кетади.

2001 - Сибир язваси ҳаммамизни ўлдиради.
2002 - Ғарбий Нил вируси ҳаммамизни ўлдиради.
2003 - SARS грипи ҳаммамизни ўлдиради.
2005 - парранда грипидан қирилиб кетамиз.
2006 - ECOl вируси ўлдиради бизни.
2008 - бутун дунё иқтисодий кризисидан ўлиб кетамиз.
2009 - чучқа грипи ёстиғимизни қуритади.
2012 - қиёмат рўй беради, биз йўқ бўлиб кетамиз.
2014 - Эбола вируси бизни ўлдиради.
2015 - ИШИД балоси бизни ўлдиради.
2020 - Коронавирус бизни ўлдиради.
10 февраль куни Коронавирус тарихида энг ёмон кун бўлибди.

Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан ўлибди, уларнинг барчасининг ёши 60 ёшдан юқори экан.

ЛЕКИН ўша куни ...
26 283 киши ракдан ўлди.
24 641 киши юрак хуружидан ўлди.
4300 киши қандли диабетдан оламдан кўз юмди.
3000 киши ўз жонига қасд қилди.
Афғон пашшаси ёки бошқа бир ҳашарот чақишидан 256 киши вафот этди.
Ер юзидаги ўртача қотиллик кунига 1300 киши.
Илон чақишидан ер юзида кунига 150 тача одам ўлади.

Шунинг учун, азизлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, шахсий гигиенага алоҳида эьтибор беринг, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювинг. Лекин ҳа деб ваҳима чиқараверманг, ахир биз мусаффо осмон остида яшамоқдамиз.

Ваҳимачиларга тарқатинг!

Хаммани тинчлантириш ўчўн

Илтимос шўни тарқатайлик

АЛЛОҲНИНГ АЙТГАНИ

Кимларга бахт, омад кулади,
Кимлардир ҳазондек сўлади,
Бу дунё шундайин одамлар,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Дунёда ким маскин, ким този,
Ким тақдир ҳукмидан норози,
Ҳар ерда бор тошу,торози,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Ўткинчи ҳисларга берилма,
Ноҳақлик йўлига бурилма,
Оғзингни тўлдириб керилма,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Кор бўлмас ҳамма вақт тилло, зар,
Бировга қазима чоҳу,жар,
Аллоҳнинг ҳоҳиши муқаррар,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Эзгулик бўлади ижобат,
Сабабсиз чақмайди ҳашорат,
Ўзингча қилмагин башорат,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Ибодат -жаннатнинг жавҳари,
Иймондир -кўнгиллар гавҳари,
Ўн саккиз минг олам сарвари,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Боқ очиқ кўз ила дунёга,
Шаккоклик қилма ҳеч худога,
Қўлларинг оч ҳар дам дуога,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Гоҳ маҳзун,гоҳ гулгун ҳандамиз,
Омонат жондамиз,тандамиз,
Ҳаммамиз ул Зотга бандамиз,
Аллоҳнинг айтгани бўлади.

Хуршид Карим.

AOKA - Rasmiy kanali dan repost
Расмий хабар

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.

Коронавирус туфайли бозорлар ёпиладими?

👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz dan repost
Коронавирус туфайли бозорлар ёпиладими?

👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz dan repost
Ибн Синонинг минг йиллар олдин айтган фикри бугунги кунда жуда актуал!

Ҳурматли юртдошлар, сокинлик ва хотиржамликни йўқотманг.

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники

👉 @xushnudbek 👈

Mass-media fondi dan repost
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган брифингда мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги маълум қилинди.

Бутун дунё учун синовли кунларда биз Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу мавзу бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка, хотиржамлик ва оқилона бўлишга чақирамиз. Чунки ахборот маконидаги кайфият сизга боғлиқ.

Шу муносабат билан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Сизни ваколатли органларга коронавируснинг олдини олиш бўйича фойдали маълумотларни тарқатишда ва жамиятимизни бирлаштиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради.

===

Уважаемые журналисты и блогеры!

Как вам уже известно, в Узбекистане выявлен случай заражения коронавирусом. Сегодня на пресс-брифинге в Кабинете Министров было сообщено о том, что в стране предпринят ряд мер по противодействию распространению инфекции.

В эти непростые для всего мира дни мы призываем представителей масс-медиа Узбекистана воздерживаться от публикации непроверенной информации на эту тему, сохранять спокойствие и рассудительность. Ведь именно от вас зависит настроение в информационном пространстве. В связи с этим Фонд поддержки и развития национальных масс-медиа убедительно просит вас всячески содействовать компетентным органам в распространении полезной информации по профилактике коронавируса и помочь в консолидации нашего общества.

@massmediauz

Xushnudbek.uz dan repost
Қонида коронавирус аниқланган юртдошимиз ҳақида маълумот берилди.

Вирус тарқалмаслиги учун барча тегишли чоралар кўрилган.

👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz dan repost
Карантин қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган ва Президент топшириғига биноан Бош прокуратура бу бўйича назоратни кучайтиради.

Илтимос, ваҳимага берилиб, қонунларни унутиб қўймайлик.

👉 @xushnudbek 👈

Xushnudbek.uz dan repost
⚡️БУ МУҲИМ!!!

Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгиланди!

❗️16 мартдан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинади ва ўқишлар тўхтатилади.

❗️Бугундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Фақат истисно тарзда хориждан келишни истаган юртдошларимизга махсус рейслар ташкил этилиши мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Расмий: Вилоятимизда ўтказилиши режалаштирилган Наврўз сайллари бекор қилинди.

👉 @qashqadaryopress

⚡️БУ МУҲИМ!!!

Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгиланди!

❗️16 мартдан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинади ва ўқишлар тўхтатилади.

❗️Бугундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистон чиқиш таъқиқланади. Фақат истисно тарзда хориждан келишни истаган юртдошларимизга махсус рейслар ташкил этилади.

👉 @xushnudbek 👈

#Коронавирус

Азиз мухлисларимизга қуйидаги дуони ўқиб юришларини тавсия қиламиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий ла йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти
(Маъноси: Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди.
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.)

@MuborakMadaniyatMarkaz

2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинади.

Мазкур қарор 15 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

Мактабларда таътил қилиниши таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинмоқда.

Шу билан бирга, ўқувчилар таътил пайтида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телекомпаниялар билан бирга ўқув дастурларида режалаштирилган дарс машғулотларини телевизион эфирга узатиш учун видеодарслар тасвирга олинади ҳамда эфир вақтлари ажратади.
Телевизион видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ тузилади.

Видеодарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари (onlain maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади.

Шунингдек, комиссиянинг топшириғига кўра мактабларда тозалик ва дезинфекция тадбирлари кучайтирилади, таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналарини зарурий тиббий асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланади.

Халқ таълими матбуот котиби

«Таълим/Образование» каналига уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEMi1YD6YbW4-DONaw

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook | Instagram

🏢 "Startup" тадбиркорлик лойиҳангизни амалга оширмоқчи ва имтиёзли кредитдан фойдаланмоқчи бўлсангиз мархамат.

telegram: t.me/YKJ_Qashqadaryo/
facebook.com/ykjqashqadaryo/
instagram.com/ykjqashqadaryo/

Murojaat uchun: @Business_consultant_77

2020-yilning 13-mart kuni 31-maktabda "5 ta muhim tashabbusning" "Qarliq" hududiy bosqichi bo'lib o'tdi. Ushbu tadbirda 9-10-11-12-13-30-31-32-33 maktablar "5 ta muhim tashabbus" bo'yicha ishtirok etishdi.Tadbir so'ngida g'olib bo'lgan jamoalar Tuman bosqichiga yo'llanmani qo'lga kiritdilar. Muborak tuman xalq ta'lim bo'limidan O.Boyniyozov va Sh.Qurbonovlar ushbu tadbirga tashrif buyurishdi.

👉 @muborak_ms

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

437

obunachilar
Kanal statistikasi