Mudofaa murojaat (official)


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Mudofaa vazirligi faoliyati bilan bog'liq barcha savollaringizga javob beramiz!
Murojaat uchun: @mudofaa_murojaatbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​Ҳарбий тавсиянома олганларга имтиёзни қўллаш тартиби қандай?

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Ҳарбий хизматда бўлиб, Қўмондонликнинг тавсияномасини олган абитуриентлар учун умумий квотанинг 5%и миқдорида қўшимча жой ажратилади. Бунда:

кундузгига - 5179 та;
сиртқига - 1568 та;
кечкига - 251та жой ажратилган.

Квоталар ОТМлар кесимида тақсимланган.

Кўпчилик "йўналишлар кесимида нечта жой борлигини қандай билсак бўлади, ахир рақамлар умумий ОТМ учун берилганку" деб сўрашади.

Йўналишлар кесимида квота бўлинмайди, умумий ОТМ бўйича ҳисобланади. Аммо унақада йўналишлар чалкашиб кетмайдими?

Келинг, Ўзбекистон миллий университети мисолида кўриб чиқамиз.

ЎзМУ учун ҳарбий тавсияномаси борларга жами 165та қўшимча ўрин берилган, шундан 39таси грант, 126таси контракт. Лекин ЎзМУда йўналишлар жуда кўп. Айтайлик, тарих ва иқтисодиёт йўналишига топширган тавсияномалилар қандай қилиб ўзаро куч синашади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун ЎзМУга 3та грант, 7та контрактга, жами 10та жой берилган деб тасаввур қиламиз;

➖ айтайлик ЎзМУга жами 40 нафар ҳарбий тавсияномаси бор абитуриентлар рўйхатдан ўтди;

➖пастдаги 1-расмга қарасангиз, 40 абитуриент турли йўналишларга топширди ва ҳар бири турлича балл тўплади;

➖дастлаб 40 абитуриентнинг баллари ўзаро сараланади;

➖ЎзМУга ҳужжат топширган тавсияномалилар орасида энг юқори балл олган 10 нафар абитуриент қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда алоҳида ранг билан берилган). Демак, уларнинг дастлабки уч нафари грантга, кейинги 7 нафари контрактга олинади;

➖қўшимча квотага кира олмай қолган 30 абитуриент ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди;

➖расмга қарасангиз, имтиёзли квотага кирган 10 нафар абитуриент турли йўналишларни танлаганини кўрасиз. Агар кўпроқ балл тўплаганда бошқа йўналишдагилар кирган бўларди.

Квоталарни йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар учун умумий берилишининг сабаби шунда.

❗️БУ МУҲИМ❗️

Афсуски қабулга оид қарорларнинг бир мантиққа зид жойи ҳам бор. 4-10-ўринда контрактга кирган ҳарбий тавсияномалиларнинг бали умумий квотада бюджетга етиши ҳам мумкин эди.

Масалан, 4-ўринда турган Усмон 141,1 балл тўплаб психология йўналишига контрактга кирди. Аммо умумий квотада бу балл бюджетга етарди деб тасаввур қиламиз. Яъни агар Усмон тавсиянома олмаганда, у психология йўналишига бюджетга кирган бўларди. Лекин имтиёзлиларнинг бали аввал алоҳида ҳисобланиши туфайли у 4 йил контрактда ўқишга мажбур бўлади.

Бошқача айтганда Усмон учун имтиёз фойда бермади, аксинча зарар қилди.

Эҳтимоллар назарияси бўйича шунақа бўлиши мумкин. Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқни бартараф этиш, агар имтиёзли абитуриент ўз кучи билан грантга кирса, уни контрактга ўтказмайдиган тизимни йўлга қўйиш керак. Шунда ҳам адолатли, ҳам мантиқий ечим бўлади.

‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа. Қўшимча квота берадиган бошқа имтиёзлар (ногиронлар, хотин-қизлар, ички ишлар ва ҳарбийларнинг фарзандлари) ҳам мана шундай принципда ҳисобланади.


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси кимларга 100 фоиз тўланади?

✅ Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:

🔸 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
🔸 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
🔸 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
🔸 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
🔸 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
🔸 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.

☑️ Шунингдек, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи билан суҳбат

➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Коррупция – тараққиёт кушандаси

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/34139/
➡️Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Кимлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилади?

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/34019/
➡️Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Ҳуқуқий маслаҳат

Савол:
Салом, мен аёл ҳарбий хизматчиман. Мен ҳозирда бола парвариш бўйича таътилидаман. Жорий йилнинг июль ойида Мудофаа вазирлиги билан тузилган дастлабки контракт муддати тугайди. Бола парвариш бўйича таътилнинг тугаш муддати 2020 йилнинг октябрь ойигача. Янги контрактни тузиш учун менга қандайдир енгилликлар борми?

Жавоб: Ҳурматли ҳарбий хизматчи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 109-бандининг иккинчи хатбошида янги контракт тузиш имкониятини истисно қилувчи қуйидаги ҳолатда, яъни“ҳомиладорлик, фарзанд туғилиши ва бола парваришлаш бўйича таътилда бўлиш” объектив ҳолатида контракт бўйича ҳарбий хизматчи олдинги контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни давом эттириши белгиланган.

Унга кўра кўрсатиб ўтилган ҳолат тугагандан сўнг ҳарбий хизматчи бир ой мобайнида янги контракт тузиши ёки ҳарбий хизматдан бўшаши қайд этилган.
Саволингиздан келиб чиқиб шуни маълум қиламизки, бола парвариш таътили муддати тугаши билан Сиз янги контрактни тузиш бўйича хизмат жойингизда белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз мумкин.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти юридик бўлими бошлиғи адлия лейтенанти
Шоҳнур ЭРНАЗАРОВ

➡️Telegram
: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Маъмурий тартиб-таомиллар нима ?

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/33808/
➡️Telegram: https://t.me/mudofaa_press


hudud24.uz | Расмий канал dan repost
2020/2021 ўқув йилида абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби (Инфографика)👆

Каналга уланиш
👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Каронавирусга қарши курашаётган Марказий ҳарбий округнинг ҳарбий хизматчилари бир кунда Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий гарнизонларида 500—600 минг метр квадратгача дезинфекция ишларини амалга оширмоқда

Каналга аъзо бўлинг: @mho_sarhad


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Олий ҳарбий таълим муассасаларида давлат имтиҳонлари давом этмоқда

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/32958/
➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида янги лойиҳа жорий этилди

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/32887/
➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
№ 24 VATANPARVAR.pdf
8.1Mb
Мутолаа учун «VATANPARVAR» газетасининг 2020 йил 12 июндаги 24-сонини тўлиғича pdf форматда ҳавола этамиз.

Ушбу pdf вариант газета таҳририяти томонидан тақдим этилди.

Шунингдек, @mv_vatanparvar_uz телеграм канали орқали ҳам таҳририят томонидан тайёрланган материаллар билан танишиб боришингиз мумкин.






Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

➡️Батафсил: http://mudofaa.uz/kr/32861/
➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган танлов ўтказилади

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (369-сон, 10.06.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

⏰ Низомга кўра, танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ўтказилади.

🗓 Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январда танловни эълон қилади.

📝 Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳоланади.

🖥 Ташкилий ишчи гуруҳ ҳар йили 25 декабргача танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштириб, ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда юборади.

🏆 Танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
​​ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА:

Ҳурматли муштарийлар!

Мудофаа вазирлиги муассислигида чоп этилаётган «Ватанпарвар» газетаси ва «Ўзбекистон армияси» журналини янада қизиқарли этиш мақсадида Таҳририят жамоаси сизнинг таклиф ва мулоҳазаларингизни ўрганишга қарор қилди.

Газета ва журнал саҳифаларида яна қандай мавзу ва йўналишдаги мақолалар бўлишини истайсиз?

Нашрларимиз Сизнинг эҳтиёжингизни қондира оляптими?

Ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйида изоҳ ҳолида қолдиринг. Ҳар бир таклиф экспертлар гуруҳи томонидан жиддий ўрганиб чиқилади ва жараёнга тадбиқ этилади.

Унутманг, сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Ватанпарвар» Бирлашган таҳририяти👇🏼👇🏼👇🏼


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📋 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎖“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

💰 Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

❕Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Ҳуқуқий маслаҳат


Савол:
Муддатли ҳарбий хизматдан Қуролли Қучлар резервига бўшатилган фуқароларни Сирдарё вилояти, Сардоба туманида рўй берган техноген талафотларини бартараф этишга жалб этишни ташкил қилиш қандай амалга оширилади? 2020 йил Қуролли Қучлар резервига бўшатилган фуқаролардан кўнгилли равишда бориши сўралган. Резервдаги фуқаролар орасидан боришни рад этганларга қонуний жазо борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасида Қуролли Қучлар резервидаги хизмат Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ шакллантирилади.

Қуролли Қучлар резерви – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун жалб этишга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Фавқулодда вазият – одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф-муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талофатлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.

Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган техноген фалокат фавқулодда вазият сифатида қаралган тақдирда ҳам Қуролли Қучлар резервидаги фуқароларни жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланганлиги сабали ҳеч қайси давлат бошқарув органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кирмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида резервдаги фуқаролар ҳарбий йиғинларга жалб этилганида бир қанча кафолатлар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли табиий ҳодиса ёки табиий офат рўй берган ҳолатларда Қуролли Қучлар резервидаги фуқаролар фақат қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.

Саволга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти юридик бўлими бошлиғи адлия лейтенанти Ш.ЭРНАЗАРОВ жавоб берди

➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press


Mudofaa vazirligi rasmiy kanali dan repost
Ҳуқуқий маслаҳат

Савол:
Менга хизмат жойимдаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган умумий ётоқхонада оилам билан яшашим кераклигини айтишди. Менинг икки нафар фарзандим бор: ўғлим 5, қизим 2 ёшда. Таклиф этилаётган хоналарнинг квадрат метри қонунчиликда белгиланган меъёрдан кичиклиги сабабли мен ётоқхонада яшамасдан, ҳарбий хизматчи турар жойни ижарага олиб яшаётганда уй-жой ижара шартномаси учун тўлаб бериладиган компенсация пули олишим мумкинми?

Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасида уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши учун 16 квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
14 сентябрдаги ПҚ–694-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 3-бандида: “Ҳарбий хизматчини хизмат хонадони ёки умумий ётоқхонадаги яшаш майдони билан таъминлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда у хизмат ўтаётган ҳарбий қисм, муассаса ҳар ойда, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда ижарага хонадон олиб турганлиги учун бадал тўлайди”, – деб кўрсатилган.

Юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжат талабларига асосан сизга таклиф этилган умумий оилавий ётоқхонанинг хона ҳажми оила аъзоларингиздаги киши сонига нисбатан тўғри келмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор
ва тартибда пул компенсация тўлаб берилади.

Саволга Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти юридик бўлими бошлиғи адлия лейтенанти Ш.ЭРНАЗАРОВ жавоб берди.

➡️ Telegram: https://t.me/mudofaa_press

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

39

obunachilar
Kanal statistikasi