Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди

Кўргазмада Арабистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар тарихи ҳамда Шаржа Амирлигининг неолит давридан Исломгача бўлган даврига оид 170 дан ортиқ археологик топилмалар ўрин олган.

Расмий тадбирлардан сўнг, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети спорт залида эковазир Абдуҳакимов Шаржа амирлиги Ҳукумати ижрочи раиси Шайх Фаҳим ибн Султон Ол Қосимий билан стол теннисида ўзаро куч синашди.

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Икки мамлакат раҳбарлари одатдагидек рус тилида эмас, ўз она тилларида гаплашмоқдалар. Ўзбек ва тожик – икки тилда сўзлашувчи бир миллат.

@mufasa_mh


Қорақалпоғистонда Оролбўйига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади

Конференция давомида иштирокчилар Оролбўйида амалга оширилаётган ишлар, Орол денгизи тубини ўрмонлаштиришнинг ўрни ва аҳамияти, Амударёнинг қуйи оқимидаги сув муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари, Оролбўйининг муҳофаза этиладиган ҳудудларида барқарор туризмни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа маърузалардаги маърузалар билан танишдилар.

2018–2023 йилларда Орол денгизи тубида 1 миллион 730 минг гектар ҳудудда ўрмон плантациялари ташкил этилиб, 17 минг квадрат километр майдон кўкаламзорлаштирилибди.

2024 йилда эса жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонлар барпо этиш режалаштирилган экан.

@mufasa_mh


Подкаст қилмаган фақат депутатлар қолганди, энди улар ҳам тренддан қолмайлик деб шу ишга қўл уришибди. Яхши томони, кун муҳокамасидаги мавзулар юзасидан депутатлар очиқ ва содда тилда ўз фикрларини билдиряпти.

Aйни вақтда ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича гурунг бўляпти экан.

Ўзи сиёсатчиларимиз учун мана шундай эркин форматда фикр билдирадиган подкастлар керак. Бу одамларга ҳам фойда - узундан-узоқ қонунни матнини ўқигандан подкастни эшитиб ёки кўриб, ўзига керакли маълумотларни олса бўлади. Aйтганча, комментдаги саволларга ҳам жавоб беришяпти.

Подкаст мана бу ерда: https://www.youtube.com/watch?v=rthm-7hHMJ4

@mufasa_mh


Йилдан йилга халқимизда дам олиш маданияти ўсиб боряпти. Аввал дам олиш кунларини уйда, бозорда, чойхонада ўтказадиганлар, ҳозирда табиат қўйнига чиқишни, оила ҳамда дўстлар даврасида пикник қилишни ўрганишди.

Аммо айримларда сал экомадиният етишмаслиги рост. Мусорларни ўзлари билан йиғиштириб кетишга эринишади, хафсала қилишмайди.

Хўп, улар йиғиштирмаса, ям-яшил қир-адирликлар шу ҳолатда ётавермайди-ку! Шу сабабли, Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан плоггинг акцияси ташкил этиляпти. Яъни, енгил югуриш билан белгиланган масофадаги чиқиндилар йиғиштирилади.

⏰Акцияга 20 апрель куни соат 10:00 да старт берилади.

🗺Манзил: Паркент тумани, Қизилтоғ қўрғони

🌱Акция давомида табиат чиқиндилардан тозаланади ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги ниҳоллар экилади.

🪁 Шунингдек, мириқиб яшил кенгликлар узра варрак учириш ҳам мумкин.

📚Ҳа айтганча, акция иштирокчиларига китоблар совға қилинади.

@mufasa_mh


Газ ва электр тарифлари ошиши сабабли муҳтож оилаларга бир марталик ёрдам пули ҳамда ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб–қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилган.

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев барчани мол-мулк ва ер солиғи тўлашга чақиряпти. Намуна сифатида ўзи солиқларни тўлаб, қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақида кўрсатяпти. Менимча, ҳар бир раҳбар, айниқса, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий солиқларни тўлашда барчага намуна кўрсатиши лозим. Чунки бу турдаги солиқлар тўғридан-тўғри уларнинг ғазнаси (маҳаллий бюджет)га тушади. Ғазнасида пули кўп ҳокимни «тили узун» бўлади, аҳоли билан учрашганда қўрқмай «кўчани асфальт қилиб бераман» деб айта олади.

@mufasa_mh


Импорт қилинаётган транспорт воситаларининг сертификатлаштириш тартиби юзасидан бўлаётган муҳокама ва мурожаатлар юзасидан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўз муносабатини билдирибди.

Четдан машина олиб келиб сотиш билан шуғулланувчи автосалончилар «янги тартиб сабабли мувофиқлик сертификатларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келаяпмиз»дейишган эди.

Агентлик эса сизлар айтаётган «янги тартиб» аслида 2017 йилдан буён амалда. Бу тартиб бекор қилинган эмас деяпти. Бунга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган умумий техник регламентни (237-сон, 25.04.2017й) асос қилиб кўрсатяпти.

PS. Мошина импорти бўйича кўтарилаётган масалалар жуда долзарб. Давлатнинг позицияси қандай,«мошинафуруш»ларни дарди нима, бу ҳақда холисона фикрларни учратмагандекман. Бу масалани чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қиляпман. Шу бўйича кимда фикр ва мулоҳазалар бўлса, @Mufasaga_murojaat_bot га юборсин.

@mufasa_mh


Электр токи билан балиқ овлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик депутатиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан электр токи ёрдамида балиқ овлаганлик учун жазо чораларини кучайтириш, жумладан, Жиноят кодексига алоҳида модда киритиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

@mufasa_mh


Пиязов Женисбек Буркитович – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг Маданият ва санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимга тайинланди.

Мен ҳам қачондир вазир бўлиб қолсам Озода Нурсаидовага бирорта лавозим бераман, албатта. Ҳа, нима қипти? Мана, вазирлар орасида ўз юртидан бўлган қўшиқчиларни ёнига оволиш урф бўляпти-ку! Узоқ сафарларга қора мерсда кетаётганимда кўк жигулини жонли куйлаб кетади. Ёшликни эслайман. Жонли қўшиқ стрессни олади дейишади. Маҳалламдан иккита тик-токерни ҳам ишга оламан, ярим йўлда зериксам вайн кўрсатиб кайфиятимни кўтаришади.

@mufasa_mh


Айримлар ижтиомий тармоқларда “кўча-кўйда миллий гвардия ходимлари автоматда юрибди” дея саросимига тушиб, постлар қўйяпти. Аввало, хавфсизлик чоралари кучайтирилиши одамларни қўрқитиш учун эмас, балки содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарни олдини олиш, душманаларни қўрқитиш учун амалга оширилмоқда. Қолаверса, айби йўқ одам кўчада милицияни кўрса қўрқмайди. Набарот ўзини янада хавфсиз ҳис қилади.

Кеча Паркентга бордим. Одамлар мазза қилиб дам оляпти, шаталоқ отиб ўйнаб юришибди. Ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари уларни бир четда, ҳеч кимга ҳалақит қилмай хавфсизлигини таъминлаб туришибди. Икки сих шашлик беринг деб олдизга бормяпти-ку! Молодец, йигитлар! Ҳали кўзга кўринмай гражданский формада юриб, 24 соат тик оёқда бизни қўриқлаб турган азаматларимиз қанча. Уларни ҳам оила, бола-чақаси бор, улар ҳам оилавий дам олгиси келади. Аммо ҳозирги пайтда улар учун тинчлик, одамларни хавфсизлиги муҳим.

Уйдан кўчага чиқмай, деразадан зобитни кўриши биланоқ шайтонлаб пост қўймасдан, аввал ўйлаши керак: балки, давлат аҳоли орасида ваҳима уйғотмаслик учун реал хавфлар, келаётган сигнал ва угрозалар ҳақида очиқ айтмаётгандир. Одамларга индамасдан ўз ишимизни қилайлик, уларни саросимига туширмасдан газандаларни топиб йўқ қилайлик деб.

Президент ҳам халқаро майдонда баланс бузилганини айтяпти. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди деяпти. Ақли теран инсон давлат раҳбари бекордан-бекор бу гапларни айтмаётгани сезиши, фаҳм-фаросатига етиб бориши керак эмасми?

Мана, бугун Австралиянинг Сидней шаҳридаги савдо марказида икки нафар номаълум шахс одамларни пичоқ билан чавақлаб ташлади. Тўрт киши гўрда ва бир қанча одамлар болницада ётибди. Худо кўрсатмасин-у, бизда шундай ҳолат бўлса, кўчада қуролли зобитларни кўрганда иштонни ҳўллаб қўйишига бир баҳя қолаётганлар сразу «миллий гвардия қаерга қараяпти, хавфсизлик қаерга қараяпти» дейди. Вот, шундай ҳолатларни олдини олиш учун ҳам қоракўз азаматларимиз туну-кун бизни қоровуллаб чиқишмоқда.

Тинчлик ва хавфсизлик барча нарсадан муҳим!

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев:

Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалар мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар ўртасида ишонч йўқ бўлди, десак бу ҳам адолатдан. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Паркентда одамлар мазза қиляпти. Кимдир варрак учирган, кимдир қўрани қўйиб шашлик қилган. Пикник қилиб ўтиришибди. Болаларга қўшилиб ота-оналар ҳам варрак учиряпти. Бир четда эса дам олувчиларга ҳалақит қилмасдан ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари уларнинг хавфсизлигини таъминламоқда, қойил!

Фақат одамларимизда озгина экомаданият етишмяпти, холос. Ҳар жойда чиқинди ташлаш мумкин эмаслигини эслатувчи ёзувлар қўйилган. «Буғдой ёки беда экилган –босилмасин» деган жойни эса қизиқишга босиб кўришяпти. Ҳай майли, инсоф бериб қолар. Асосийси дам олиш маданияти пайдо бўлди, аввал дам олиш кунлари уйдан бозор ва чойхонага чиқиларди. Ҳозирда уйдан табиат қўйнига чиқишга ўрганишди.

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳуқуқ фаоли Абдурахмон Ташановни Биринчи президент Ислом Каримовга нисбатан қўллаган ибораси ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўляпти. Аксарият фойдаланувчилар Ташановни ўзига нисбатан ҳақоратларни ёғдирмоқда.

Абдураҳмон ака яхши инсон. Шахсан танийман. Негадир охирги вақтларда ўзини ўзи обрўсизлантиришга ҳаракат қилаётгандек туюлмоқда. Балки, интервью пайтида ҳаяжон туфайли оғзидан чиқиб кетгандир. Аммо Ташанов каби тажрибали журналист ҳаяжонланишига ишониш ҳам қийин. Нима бўлганда ҳам бу бўйича ўз узрини билидириб қўйиши лозим. Негаки, Каримов беш-олтита, ана юз минг одамга ёқмасин, лекин миллионлаб ўзбекистонликлар қалбидан жой олган шахс. Фаолияти танқид қилинса-ку, майли, лекин шахсиятига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатиш дуруст эмас. Тем более ўлиб кетган одамни орқасидан ёмон гаплар гапирилмайди. Ва асосийси, Мустақил Ўзбекистонни Биринчи президенти.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шундай дадам борлар деб, хурсанд бўлиб ўтираман… дадам ҳақида гапирсам кўз ёшим тўхтамайди…


Инсонлардаги самимийлик энг юқори даражада кўрсатиб берилган ушбу видеонинг охиридаги диалог мени қаттиқ таъсирлантирди.

Айтадиларки, отанинг пинҳон аммо чексиз меҳри ардоғида улғайган ҳар бир фарзанд, айниқса қиз фарзандлар отаси ҳақида эсласа, гапирса отасининг фарзандлари учун чеккан заҳмати кўз олдида гавдаланиб, ўз-ўзидан йиғлаб юборар экан… ва яна қизлар учун уларнинг оталари бутун дуёдаги энг зўр ота ҳисобланар экан…

Видеода ана шу азалий тилсим бор бўй басти билан намоён бўлган.

(Обуначидан)


Ўрнига Арипов Музаффар Акбарович и.о. ҳоким этиб тайинланди.

Арипов 1985 йили Қибрайда туғилган. Бош вазир А.Ариповгаям, қибрайлик Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи Т.Ариповгаям қариндош эмас.

Ҳозиргача Тошкент вилояти ҳокимлигида орготделни бошлиғи лавозимида ишлаб, ҳокимиятда биринчи шеф бўлиб мазза қиб юрганди.

Пискент ҳокимлар учун вилоятнинг энг оғир тумани ҳисобланади. Ҳоким чидамайди, соққа қилишга ресурс кам боз устига. Сотишга тузукроқ ерлар ҳам қолмаган. Бу туманда фақат (ҳозирда Жиззахни прокурори) Ислом Эргашходжаев жонини бериб ишлаган. Қолганлари ер сотиш билан овора бўлган.

@mufasa_mh


Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов ҳам бўшатилди. Ўзи ушбу лавозимга тайинланганига кўп бўлмаганди. Нега бирдан бутун Ўзбекистон учун қўшимча дам олиш куни бўлган кунда ишдан олинди, ҳайронман. Бундан аввал Паркент ҳокими кетганди, у майли, бирданига иккита зами (қурилиш ва қишлоқ) қўлга тушиб қолган экан. Замлари ичкарида «ҳоким буууввааа» деб бақиришгани аниқ.

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хайрия ишларини амалга ошириш учун махсус платформа яратилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан хайрия ишларини ишончли ва шаффоф тарзда ўтказиш имконини берувчи «Инсон учун» платформаси яратилибди.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали сохта хайрия кампаниялари ўтказиб, одамларни чув тушираётган фирибгарлар кўпайганди. Янги платформа айнан шу муаммога ечим бўлса, ажаб эмас.

Чунки платформада ёрдам сўраб, онлайн ариза бераётганларнинг маълумотлари яхлит ва ишончлилигини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ўзи текшираркан. Шунингдек, хайрия қилувчилар ҳам ўзлари ёрдам берган беморнинг аҳволини шу платформа орқали кузатиб боришлари мумкин.

@mufasa_mh


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«aksent.uz» жамоаси долзарб мавзу – олий таълимдаги оғриқларни кўтариб чиқибди. Давлат бюжетидан энг кўп маблағлар айнан таълим соҳасига йўналтирилади. Аммо энг оғриқли нуқтамиз ҳам, йиллар давомида ечимини топмаган масалалар ҳам айнан шу таълим соҳасида. Сайт жамоаси маблағлар қаерга сарфланишини ҳам ўрганса бўларкан.

@mufasa_mh


Нукусда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари сўрабди. Аммо, у сўралган пул маблағини олган вақтида ҳақиқий ДХХчиларни қўлига тушибди.

Бу одам муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олган экан.

Ишга киритиб қўяман деб пул олишга роса жойини топибди-да, аҳмоқми нима бало десам, бу брат профессионал даражадаги мошенник экан. 168-модда билан 5 маротаба судланган.

@mufasa_mh

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.