#ТАҲЛИЛ
اطلبوا العلم ولو بالصين...
• Илмни Чин (Хитой) да бўлса ҳам талаб қилинглар!
• Бу ибора кўп ўринларда ҳадиси шариф, дея айтилади. Аслида эса бу ҳадис эмас, балки мавзу-тўқима гапдир. Уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш хатарли.
طلب العلم فريضة على كل مسلم
• Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир.
• Бу ҳадис эса ҳасандир.
• Юқоридаги жумла турли йўллар билан ушбу ҳасан ривоятга қўшимча тарзида келтирилган ва ушбу қўшимчаси бор ривоятнинг барчасида Абу Отика деган шахс бўлиб, унинг ўта заиф ровий эканида муҳаддислар иттифоқ қилишган.
• Имом Бухорий уни мункарул ҳадис, деган.
• Уқайлий уни ўта заиф, деган.
• Имом Насаий ишончли эмас, деган.
• Сулаймоний уни ҳадис тўқиш билан танилган шахс, деган.
• Имом Аҳмадга бу ҳадис деб айтилганда қаттиқ инкор қилган.
• Яҳё ибн Маъийндан Абу Отика ҳақида сўралганда, ундай ровийни танимайман, деган. Яъни ишончли ровийлар орасида бу шахс йўқ, деган.
• Ибн Ҳиббон бу ривоятнинг суянса бўладиган санади йўқ, деган....
• Хулоса: Илм талаб қилиш борасида, илмнинг фазли ҳақида саҳиҳ ривоятлар талайгина. Шундай экан асоси йўқ ривоятларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериб, тўқима гаплар билан илмга тарғиб қилишга ҳожат йўқ. Зотан илм ёлғоннинг зиддидир. Илмга ёлғон билан даъват қилинмайди.
© Аброр Мухтор Алий
https://t.me/joinchat/AAAAAD_LLyK9u4CRpp7V7g