Бизнинг тақвим
БУГУН ХУШОВОЗ ХОНАНДА ОРТИҚ ОТАЖОНОВ ТУҒИЛГАН КУН
ОТАЖОНОВ Ортиқ ─ 1947 йил 30 январь куни Хоразмнинг Боғот туманида туғилган - хонанда, Ўзбекистон (1991), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967) ва Тошкент маданият институти(1980)ни тугатган. Миллий ашулачилик йўлларини К.Отаниёзов, шунингдек, А.Отажонов, М.Мирзаев, Г.Раҳимова, О.Иброҳимов ва С.Собировлардан ўрганган.
Ўзбек давлат филармонияси, “Лазги” ансамблида хонанда (1968-81), “Лазги” ансамблинининг, бадиий раҳбари. Репертуаридан Хоразм мумтоз ашулалари (Феруз I,II, савтлари билан ”Чапандози Сувора”, “Хоразм Дугоҳи” ва б.), куйини ўзи басталаган асарлар (“Зеболаниб келибсиз”, “Она диёрим”, “Хоразм фарзандиман”, ”Орол дарди”, “Сени кулишларинг”, “Ибияй”, “Бошқача” ва б.), шунингдек, афғон, туркман, озарбайжон, рус, араб қўшиқлари ўрин олган. Ижролари 2 грампластинка, Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган. Ўзбекистон телевидениесида О.Отажонов ҳақида фильм-концерт