«Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир»
Ҳуқуқшуноснинг баландроқ жаранглаган саволи ўзи бошқа — у нега прописка ҳалиям бор демаяпти (мусулмончилик — аста-секинлик эканини айтмасангиз ҳам билади ҳуқуқшунос), у нега пропискали бир Ўзбекистон фуқаросига бошқача, пропискасиз Ўзбекистон фуқаросига бошқача бож белгиланяпти, деб жиғибийрон.
Депутат эса саволга жавобни Париждан олиб келган. Эмишки, прописка очиб юборилса, жиноятчилик кўпайиб/кучайиб кетармиш (худди ҳозир кам). Мана, ҳаммамиз (ҳатто депутат ҳам) боргиси келадиган Париж ҳам шунақамиш. Японлар қўрқармиш боргани. Депутат Конституциянинг 28-моддасидан иқтибос ҳам келтирган: «Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».
Депутат — халқ вакили — ушбу модданинг халққа ёқадиган, халқ байроқ қиладиган қисмини эмас, Конституциянинг ҳам Конституциялигини ҳам бир пул қиладиган қисмига урғу берган, шунга асосланган, ҳуқуқшуноснинг саволига шу таъкид билан жавоб бермоқчи бўлган: «Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». Конституцияни қандайдир бир қонундан кўра кучсизроқ қиладиган таъкид. Биргина қонун олдида кучсизлигини тан олган Конституциянинг баҳоси...
Айтмоқчи, Ўзбекистон Конституция бир эмас, икки қонун олдида кучсиз. 28-моддан кейинги 29-моддага мувофиқ, Ўзбекистонда «ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир». Конституция аслида шу икки эркинлик — кўчиш ва фикр (сўз ва эътиқод) эркинлигини таъминласа бўлди эди, қолгани жойига тушарди, аммо ҳатто Конституция ҳам ожиз.
Жуда бир универсал гап бу лекин: «Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». Конституциядаги исталган модданинг давомига қўшиб қўйса бўлади. Масалан, 24-моддага: «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». 6-моддага қўшайлик-чи: «Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир». 4-моддада ҳаёт ҳақиқатига айланиб қоляпти ҳатто: «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».
Ёки 96-моддага қўшиб кўрайлик, қандай кўринаркин: «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир».
Сизгаям абсурд кўриняптими? Масалан, менга ҳам 28- ва 29-моддада «қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир» деган гап ҳам худди шундай абсурд кўриняпти.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ