Сўровнома натижаси билан танишинг: Қайси ҳоким халқ эътирофига сазовар бўлди
Kar24.uz сайтида деярли уч кундан буён "Халқ билан самарали ишлаётган туман, шаҳар ҳокими қай бири?" мавзуидаги сўровнома ўтказилди. Бугун соат 18:00да ушбу опрос ўз якунига етди. Мазкур сўровномада фаол иштирок этган барчага ташаккур айтамиз.
Уч кунлик сўровнома якунига кўра, Хўжайли, Қўнғирот, Мўйноқ тумани ҳокимларини халқ ўзлари билан фаол, самарали ишлайдиган инсонлар сифатида белгилашди. Биргина Хўжайли тумани ҳокими Ж.Ермашевга овоз беришда 15381 киши иштирок этган.
Опросда Нукус шаҳри, Нукуc, Тахтакўпир туманлари ҳам яхши натижа кўрсатди.
Эл олқишига сазовар бўлган ҳокимларга ташаккур айтамиз. Минг яшанг.
@Kar24uz