Pensiya jamg‘armasi Namangan viloyati boshqarmasi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Namangan viloyati Pensiya jamg‘armasi

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​"Уйдан чиқмасак, пенсияни қандай оламиз?"

Каналимизга кўплаб мурожаатлар келмоқда. Уларнинг орасида пенсионерлар ҳам бор. Коронавирус пандемияси вақтида уйдан чиқмай туриб, пенсияни олиш мумкинми, дея қизиққан улар.

Пенсия тарқатиш вазифасини Халқ банки аллақачон замон ва вазиятга мослаб олган. Эндиликда банк ходимлари пенсия пулларини ҳар бир хонадонга ўзлари етказиб беради. Бунинг учун улар дам олиш кунисиз ишлайди ва уларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳақ тўланади.

Бу хавфсизми?

Пенсия пуллари стерилланган пакетларда тарқатилади. Ходимларнинг барчаси тиббий ниқоб, қўлқоп, антисептик гел ва бошқа зарурий жиҳозлар билан таъминланган.

Бундан ташқари, машина етишмагани учун 290 та инкассация автомобили ҳам ёрдамга жалб қилинган.

Яна бир вариант

Пенсия олиш учун кўчага ҳам чиқманг, банк ходими пенсиянгизни бериб кетишини ҳам кутманг. Бунинг-да йўли бор: Халқ банки пенсия овердрафт картасидан фойданишни тавсия қиляпти.

Қулайликлари:

✅ пенсия ойнинг бошида тушади;
✅ ойлик пенсиянинг 50 фоизигача овердрафт кредити олиш мумкин;
✅ картадаги қолдиққа йиллик 8% устама ҳақ тўланади;
✅ картани очиш бепул;
✅ карта маблағларини Халқ банки мобиль иловасидан ҳам бошқариш мумкин.

Ижтимоий реклама

@namangan_pensiya


Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
@namangan_pensiya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔘 Коронавирусдан тўғри ҳимоя Қисқа ва тушунарли маслаҳатлар.
Тарқатиб юборинглар ҳаммага! Жуда керак бўлади.

Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати
@namangan_pensiya


Ҳурматли фуқаролар!!!

Пенсия таъминоти бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларга Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг қуйидаги телефон рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин:

Наманган вилоят бошқармаси 69-228-57-68, 69-228-57-78, 93-492-40-04; 99-314-46-34

Наманган шаҳар бўлими 69-227-11-78, 69-227-11-56, 93-915-33-36, 94-501-45-54;

Косонсой туман бўлими 69-652-48-05, 69-652-34-62, 97-217-55-14;

Мингбулоқ туман бўлими 69-452-16-09, 69-452-18-24, 93-408-05-76;

Наманган туман бўлими 69-472-14-82, 99-974-27-53;

Норин туман бўлими 69-612-15-49, 69-612-11-67, 91-293-65-95;

Поп туман бўлими 69-433-23-45, 69-433-10-76, 91-344-17-20;

Тўрақўрғон туман бўлими 69-442-33-80, 97-426-26-70;

Уйчи туман бўлими 69-482-10-94, 93-400-62-85;

Учқўрғон туман бўлими 69-462-34-40, 93-678-77-97;

Чортоқ туман бўлими 69-412-37-85, 99-322-09-73;

Чуст туман бўлими 69-423-13-00, 69-423-35-73, 99-368-55-00;

Янгиқўрғон туман бўлими 69-632-11-59, 97-254-59-20

@namangan_pensiya


Карантин даврида пенсия ва нафақалар аҳоли уйига етказиб берилади

👉 @namangan_pensiya


UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Брифингдан парча:

❗️18 мартдан бошлаб, маҳалла фуқаролар йиғини биноларида аҳолини тўплаб пенсия тарқатмасдан, пенсия ва нафақа пуллари аҳоли уйларига етказиб берилмоқда.

❗️2020 йил 26 март ҳолатига 2 трлн. 103,1 млрд. сўмлик ёки 98 фоиз пенсия маблағлари нақд пул шаклда тарқатиб берилди ва 405 мингга яқин пенсионерларга 252,8 млрд. сўм банк карталари орқали тўланди.

❗️Кейинги апрель ойида ҳам пенсия ва нафақа пуллари барча фуқароларнинг яшаш уйларига нақд шаклда етказиб берилади.
@namangan_pensiya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг видеоси.

@namangan_pensiya


UZ: Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ банки бошқарув раиси ўринбосари Ҳасан Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказмоқда.

Брифингдан парча:

❗️Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

👉Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.

👉Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

👉Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

👉Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;

👉Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;

👉Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таъминланди.

@namangan_pensiya


Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчилар!

❌ Имкон қадар кўчага чиқманг!!!

⬇️ Каналга уланинг: https://t.me/PensionFundRUz


Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Уважаемые пенсионеры!!!

Не выходите лишний раз на улицу

⬇️ Подпишись на наш: https://t.me/PensionFundRUz


Ҳурматли фуқаролар!!! Агарда сизларда пенсия таъминоти билан боғлиқ қизиқтирган саволлар бўлса Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Фуқароларнинг мурожаатлари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармасининг https://t.me/namangan_pensiya телеграм канали орқали қабул қилинади ҳамда мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқилиб жавоблар бериб борилади.


Hurmatli fuqarolar !!! Agarda sizlarda pensiya ta'minoti bilan bog'liq qiziqtirgan savollar bo'lsa Pensiya jamg'armasi Namangan viloyati boshqarmasiga murojaat qilishingiz mumkin.

Fuqarolarning murojaatlari Pensiya jamg'armasi Namangan viloyati boshqarmasining https://t.me/namangan_pensiya telegram kanali orqali qabul qilinadi hamda murojaatlar belgilangan tartibda ko'rib chiqilib javoblar berib boriladi.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Наманган вилояти Молия бош бошқармасининг Ахборот хизмати
https://t.me/namanganmoliya


MIRODIL QOSIMOVGA YORDAM BERAYLIK AZIZLAR
33 ёшли бу акамиз, Аллоҳнинг бир гўзал хулқли обид бандаси, оққон касалига чалинибдилар, дарҳол операция қилиниши керак экан. Операция нархи эса $90 000. Сиз азизлардан имконингиз даражасида Аллоҳ учун ёрдам беришингизни сораймиз !
https://t.me/MIRODILJON_BIZ_SEN_BILANMIZ


Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal dan repost
❗️Пенсия жамғармаси фаолиятини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг:

Пенсия жамғармасининг ижтимоий тармоқлардаги манзили:

Instagram telegram facebook


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10%) баравар оширилди.

✅ 2019 йилнинг 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
👉 иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
👉 ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;
👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal dan repost
Интервью по пенсионному обеспечению


FARG'ONA VILOYATI PENSIYA JAMG'ARMASI dan repost
Пенсия жамғармасининг моддий-техника базасини мустахкамлаш иш самарадорлигини таъминлайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида” ПҚ-4086-сон қарорининг 31-бандида 2019 йил 1 мартдан бошлаб вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджет маблағлари тақсимловчилари бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танлов (тендер)лар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш ҳақидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларига замонавий оргтехника жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2 ва 3 чораклари учун жами 425 та комьпютер ва 598 та принтерлар  босқичма босқич давлат харидлари портали орқали сотиб олиш режалаштирилган.

Ҳозирда давлат харидлари портали орқали 63 та комьпютер сотиб олиниб Пенсия жамғармасининг Навоий, Наманган ва Самарқанд вилоят бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимларига тарқатилди.

 

Манбаа: pfru.uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

212

obunachilar
Kanal statistikasi